Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1667
9363
9559

-196
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
167744
257963
74294

+183669

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 9 119 834
Главная "ISTE'MOLCHI" Тўлов тўлиқ қайтарилди

murojaat_180Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи Н.Арманова ўзи мурожаат этган автосервисда машинасига сифатсиз амортизатор ўрнатилганидан норози бўлиб, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Ишонч телефонига мурожаат қилган.

Унинг шикояти Яшнобод тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди. Ўрганиш жараёнида маълум бўлдики, мурожаатчининг “Спарк” русумли автомашинасига ўрнатилган амортизатор тахминан 1 ой ичида ишдан чиққан.

Ушбу ҳолат юзасидан туман жамияти мутахассислари томонидан автосервис раҳбарияти ва ходимларига “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун ҳужжатлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Мурожаатда кўрсатилган камчиликлар бартараф этилиб, истеъмолчи томонидан кўрсатилган хизмат учун амалга оширилган тўлов автосервис маъмурияти томонидан тўлиқ қайтариб берилди.

* * *

Яшнобод туманида яшовчи Г. Рустамов шу туманда жойлашган дўкондан жорий йилнинг март ойида 1 йиллик кафолат муддати билан 249 000 сўмга харид қилган мобил телефон октябрь ойига келиб  яроқсиз бўлиб қолганлиги юзасидан мурожаат қилган.

Туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ушбу мурожаат ўрганиб чиқилди ва асосли экани тасдиқланди. Мурожаатда кўрсатилган камчиликлар бартараф этилиб, дўкон томонидан истеъмолчига 249 000 сўм пули тўлиқ қайтариб берилди.

Ҳилола ҲИКМАТОВА,

Яшнобод тумани ИҲҲҚЖ мутахассиси.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"