Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2993
8944
8267

+677
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
105506
165551
205121

-39570

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 732 782
Главная "ISTE'MOLCHI" Банк паррандачиликни ривожлантиришга камарбаста

parranda_160Мамлакатимизнинг бетакрор иқлим шароити кўплаб турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини маҳаллийлаштиришга имкон беради.

Аммо мутахассисларнинг маълумотларига кўра, импорт номенклатурасида истеъмол маҳсулотлари тури ҳамон камаймаётир. Масалан, паррандачилик соҳасини оладиган бўлсак, маҳсулот ишлаб чиқариш тармоқнинг анъанавий турлари билан чекланиб қолмоқда. Бу Президентимизнинг 2018 йил 13 ноябрдаги  “Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида ҳам қайд этилган.

Мазкур ҳужжатда товуқдан ташқари курка, бедана, ғоз, ўрдак, туяқуш ва каклик каби парранда турларини етиштиришни оммалаштириш суст бораётгани, маҳсулотларни қайта ишлаш даражаси пастлиги, жумладан, парранда чиқиндиларини чуқур қайта ишлаш тизими йўлга қўйилмагани қайд этилиб, ушбу муаммолар ечими юзасидан қатор вазифалар белгиланди.

Эътиборлиси, қарор қабул қилинганига кўп фурсат ўтмаган бўлса-да, соҳадаги ишларнинг илк самаралари кўзга ташланмоқда. Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида биргина Қашқадарё вилоятида ўндан зиёд паррандачилик корхонаси ташкил этилиб, уларда 25 мингга яқин парранда парвариш қилинмоқда.

Яқинда яна бир ана шундай янги корхона фаолияти йўлга қўйилди. Бу Қамаши тумани Қизилтепа МФЙ ҳудудидаги “Азза парранда сервис” масъулияти чекланган жамияти бўлиб, у 25 йилдан буён қаровсиз ётган ташландиқ ерда барпо этилди. Корхонага тегишли лойиҳа давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил февраль ойида Қашқадарё вилоятига амалга оширган ташрифи давомида тасдиқлаган. У юртимизда саноат усулида маҳсулот етиштиришга қаратилган паррандачиликнинг ноёб йўналиши – куркачиликка ихтисослашганлиги билан аҳамиятлидир.

Лойиҳанинг умумий қиймати 42 млрд. cўмдан иборат бўлиб, унинг қарийб 70 фоизи “Ўзсаноатқурилишбанк” томонидан ажратилди. Ушбу маблағларга 8 та цех барпо этилди, Германия ва Исроилдан замонавий ускуна ҳамда технология­лар олиб келиниб ўрнатилди. Пировардида қамашилик 50 нафар йигит-қиз доимий ишга жалб қилинди.

– Мажмуада айни пайтда курканинг 34 мингта хайбред конвертер тури парвариш қилинмоқда, – дейди тадбиркор Аъзам Зоҳидов.Уларнинг ўзига хос хусусиятлари – тез ўсувчанлиги, маҳсулдорлиги ҳамда гўштининг хуштаъмлигидир. Агар маҳаллий куркалар 6 ойдан 1 йилгача боқилганда тирик вазни 4-5 кг.ни ташкил этса, хайбред конвертернинг оғирлиги атиги 4 ойда 20-28 кг.гача етади. Янада аниқроқ айтганда, жорий йилнинг ўзида корхона томонидан 1100 тонна курка гўшти етказиб берилиши мўлжалланган.

Албатта, режалар катта! Бироқ бунга асос ҳам етарли. Келгуси йилда “Азза парранда сервис” негизида яна 8 та цех қурилиши ҳамда уларга юзга яқин ишчи кучи жалб қилиниши кўзда тутилган. Асосийси, ушбу лойиҳада курка гўштини қайта ишлаб, тайёр маҳсулот ҳолига келтириш, қўйингки, паррандачилик кластерини ташкил этиш мақсад қилинган.

– Мазкур корхона Ўзбекистонда куркачиликни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади, – дейди россиялик мутахассис Александр Русчак.Унинг туман марказидан анча узоқда жойлашганлиги ҳам эътиборга моликдир. Бу атрофдаги қишлоқларда яшовчи аҳолининг иш билан бандлигини таъминлашга хизмат қилади.

Энди курка гўштининг хусусияти ҳақида тўхталсак, унинг инсон саломатлигида ўрни беқиёслигини алоҳида қайд этиш жоиз. Аввало, қандли диабет касаллигига даво. Шунингдек, тез ҳазм бўлувчи маҳсулотлар қаторида доим кексалар ва болалар овқат рационига киритиб келинади.

Бугунги кунда корхонада иш уч босқичда ташкил қилинган бўлиб, биринчи босқичда тухум олиб келиниб, инкубаторда очирилади, кейин жўжалар парваришланади. Сўнгги босқичда эса вояга етиб, ўз истеъмолчисига етказиб бериладиган куркалар сақланади.

Умуман айтганда, яқин йилларда юртимизда рақобатбардош парранда маҳсулотлари ишлаб чиқариш орқали аҳолининг парҳез маҳсулотларга бўлган талабини барқарор ва мақбул нархларда таъминлашга эришилади. Натижада соҳада экспорт салоҳият ошиб, импорт амалиётлар мос равишда қисқаради. Мухтасар қилиб айтганда, иқтисодий барқарорлик асосида ижтимоий фаровонликка эришилади.

Ҳосил КАРИМОВ.
 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"