Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3476
9602
10024

-422
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
216263
269151
14587

+254564

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 8 342 203
Главная "ISTE'MOLCHI" Имконияти чекланган фуқароларга яна бир қулайлик

murojaat_160Миллий матбуот марказида “Мурожаатлар билан ишлашда янги инновацион ғояларни қўллаш – имконияти  чекланган  фуқаролар ҳуқуқлари таъминланишининг кафолати” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳамда унинг ҳудудий бирлашмалари фаолиятида йўлга қўйилган  “Surdo online Uzbekistan” лойиҳаси хусусида маълумот берилди. Мазкур лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган дастурнинг имкониятлари, жумладан, имконияти чекланган истеъмолчиларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишдаги қулайликлар тақдимотлар асосида ёритилди.

Мутахассисларнинг билдиришича, бугунги кунда мамлакатимизда гапириш ва эшитишда нуқсони бор шахслар ҳамда заиф эшитувчилар 30 000 нафарга яқиндир. Мазкур лойиҳа уларнинг истеъмолчи сифатида ҳуқуқ ҳамда эркинликларини таъминлаш, ечимини топмай келаётган муаммолари  юзасидан мурожаатларини ижобий ҳал этишда муҳим аҳамият касб этади.

– “Surdo online Uzbekistan” дастурининг ишлаш жараёни шундан иборатки, – дейди федерация ходими Д.Даулетбаева, – гапиришда ва эшитишда нуқсони борлар ва заиф эшитувчилар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилмоқчи бўлса, жамият ходими махсус дастур ўрнатилган планшет ёрдамида бошқарув марказига уланади.  Мурожаатчи (истеъмоли) ва федерация масъул ходими иштирокида жараён амалга оширилади. Истеъмолчи мазкур дастур орқали мурожаат қолдириш, унинг натижаси билан танишиш, шунингдек, ҳуқуқий маслаҳат олиш имкониятига эгадир.

Анжуманда қайд этилишича, жорий йилнинг 9 ойи давомида федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари ҳамда туман (шаҳар) жамиятларига истеъмолчилардан жами  9 865 та мурожаат келиб тушган. Фуқаролар фойдасига 5 467 684 000 сўм қайта ҳисоб-китоб қилинган. Шундан 4 325 таси  (43,8 фоизи) ёзма, 5 388 таси (54,6 фоизи) оғзаки аризадир.

Фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда янгилик сифатида жорий қилинаётган мазкур лойиҳанинг ишга туширилиши федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан имконияти чекланган истеъмолчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда қулайлик яратади.

Шунингдек, аҳоли муаммоларини тизимли ўрганиш ва аниқ ҳал этишда давлат ташкилотлари устидан самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида федерация тизимида ҳар ойнинг иккинчи ўн кунлиги аҳоли билан мулоқот кунлари сифатида белгиланган.

Жорий йилнинг 10 ойи мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри ҳудудий бирлашмалари ва туман (шаҳар) жамиятлари раислари аҳоли билан жами  9392 та мулоқот ўтказган. Умумий  аризаларнинг 28 фоизи (2621 таси) уй-жой ва коммунал соҳа бўйи­ча, 17 фоизи (1584 таси) савдо, шунингдек, соғлиқни сақлаш, алоқа, транспорт, хизмат кўрсатиш, таълим ва бошқа соҳаларга тегишли.

“Surdo online Uzbekistan” лойиҳаси асосида Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг “1091” рақамли ишонч телефонида сурдо таржимонлар хизматини йўлга қўйиш орқали гапиришда ва эшитишда нуқсони бор ва заиф эшитувчи фуқароларнинг  истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқлари ҳимоя қилинишига эришилади. Ушбу инсонларнинг мурожаат учун бирор-бир ташкилотга боришига эҳтиёж қолмайди.

Г.САЙДАЛИЕВА.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"