Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4212
4961
5935

-974
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
86136
205121
151672

+53449

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 547 861
Главная "ISTE'MOLCHI" Сифатсиз товар қайтариб олинади, қонун талаби шундай

savat_180_2Айтайлик, бозор ёки савдо дўконларидан бирор товар харид қилдингиз, лекин бир неча кун ўтгач, унда нуқсон пайдо бўлиб, яроқсиз ҳолга келиб қолди. Яъни фойдаланишнинг имкони бўлмади.  Бундай пайтда тушкунликка тушманг, товарни харид қилганингиз тўғрисида касса чеки бўлса, у сотилган савдо нуқтаси томонидан алмаштириб берилади. Боиси, сизнинг истеъмолчи сифатидаги ҳақ-ҳуқуқларингиз “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш  тўғрисида”ги қонун ва бир қатор меъёрий ҳужжатлар билан  кафолатланган.

Давлат рақобат қўмитаси томонидан  фуқароларнинг истеъмолчи сифатидаги бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишида бир қатор ишлар амалга оширилиб, одамларнинг муаммолари ҳал этиляпти. Шу ўринда жорий йилнинг ўтган даврида мазкур соҳада бажарилган ишларнинг айримларига тўхталсак.

Қуйидаги мурожаат савдо соҳасига тааллуқли бўлиб, Сирдарё вилоятидан мамлакатимиз Президенти Халқ қабулхонасига юборилган. Гулистон туманининг Юлдуз маҳалласидаги Янгиҳаёт кўчасида истиқомат қилувчи Мирзатўйчи Бобоевнинг ёзган мурожаатида бундай битилган: “2015 йил 26 декабрда Гулистон шаҳрида фаолият кўрсатаётган “Techno Treding Place“ масъулияти чекланган жамиятига қарашли савдо дўконидан “Roison Home White Goods” масъулия­ти чекланган жамия­ти қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган “LED TV RE 32020” русумли телевизорни сотиб олдим. Телевизорга уч йил кафолат муддати берилганидан ва унинг замонавий эканлигидан хурсанд бўлиб, уйимга олиб бориб фойдалана бошладим. Аммо хурсандчилигим узоққа чўзилмади. Яқинда телевизор бузилиб, кўрсатмай қолди. Бу ҳақда дастлаб дўконга, кейин бош­қа ташкилотларга мурожаат қилдим. Лекин фойдаси бўлмади. Ноилож, Президентнинг Халқ қабулхонасига шикоят йўлладим”.

Давлат рақобат қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси мутахассислари томонидан мазкур масала атрофлича ўрганиб чиқилганда, мурожаат эгасининг даъволари ўз исботини топди. “Techno Treding Place“ масъулияти чекланган жамиятига қарашли савдо дўкони раҳбарларига “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун талаблари тушунтирилгач, М.Бобоевнинг телевизори “Roison Home White Goods” қўшма корхонасида сифатли таъмирлаб берилди.

Президентнинг Виртуал қабулхонасига йўлланган мазкур шикоят эса Тошкент шаҳрининг Шайхонтохур тумани Боғкўча кўчасида яшовчи Б.Ҳамидовага тегишли. У “Jamol Biznes”  масъулияти чекланган жамиятининг кимёвий тозалаш корхонасига костюмини топширганлиги, лекин костюмини кимёвий тозалангандан кейин олганда, ўлчамини йўқотиб, тор бўлиб қолганлигидан норозилик билдиради.

Мурожаат Давлат рақобат қўмитаси Тошкент шаҳри ҳудудий бошқармаси ходимлари ва “Jamol Biznes”  масъулияти чекланган жамияти раҳбарлари билан биргаликда кўриб чиқилганда кимёвий тозалаш корхонаси ходимларининг масъулиятсизлиги оқибатида мижознинг костюми шундай ҳолга келиб қолгани аниқланди. Шу боис, “Jamol Biznes”  масъулияти чекланган жамияти раҳбарлари  фуқаро Б. Ҳамидовадан узр сўрашди ва хизмат ҳақи учун тўланган 35 000 сўм пулини қайтариб беришди. Шу билан бирга, Давлат рақобат қўмитаси Тошкент шаҳри ҳудудий бошқармаси томонидан “Jamol Biznes” масъулияти чекланган жамияти раҳбарларига келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма берилди.

Бундай мисоллар рўйхатини давом эттириш мумкин. Жумладан, Хатирчи туманидаги Тинчлик маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Ғулом Мавлонов ҳам Президентнинг Виртуал қабулхонасига қуйидаги мазмунда шикоят қилади: ”Хатирчи туманидаги бозордан 715 000  сўмга автомобиль учун аккумулятор сотиб олдим, аммо у яхши ишламади. Мен бозордаги сотувчига бир неча марта учрашдим. Лекин фойдаси бўлмади”.

Мурожаат Давлат рақобат қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан атрофлича ўрганиб чиқилганда, фуқаронинг эътирозлари исботланди. Пировардида Ғ.Мавлоновнинг муаммоси ижобий ҳал этилиб, унга аккумлятор учун тўлаган пули қайтариб берилди.

Президентнинг Виртуал қабулхонасига йўлланган қуйидаги мурожаат савдо соҳасига тааллуқли бўлиб, у пойтахтимиздаги Мирзо Улуғбек туманидаги Аҳмад Югнакий мавзесида яшовчи У.Илёсовга тегишлидир. Истеъмолчи шикоятида Тошкент шаҳрининг “Малика”  савдо мажмуасида жойлашган “Texnomart“ савдо дўконида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркор Мусаев Искандардан “Mi“ русумли мобил телефон харид қилганлиги, аммо бир неча кун ўтгандан кейин аппарат фойдаланишга яроқсиз бўлиб, носоз ҳолга келиб қолганлигини ёзади. Кейин харидор бир неча марта савдо дўконига бориб, сотувчига учрашади. Лекин натижа бўлмайди.

Муаммони Давлат рақобат қўмитаси Тошкент шаҳри ҳудудий бошқармаси мутахассислари батафсил кўриб чиқишгач, масала У.Илёсов фойдасига ҳал этилди. Телефон аппарати янгисига алмаштириб берилди.

Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги Қатортол кўчасида истиқомат қилувчи Г.Аҳмедова “Тошкент савдо муажмуаси”даги 5/А савдо дўконидан пойабзал сотиб олади. Афсуски, бир неча кундан кейин пойабзал сифатсиз эканлиги билиниб, яроқсиз ҳолга келиб қолади. Кейин истеъмолчи маҳсулотни харид қилган сотувчига бориб учрашди, аҳволни тушунтиради.  Аммо сотувчи пойабзални алмаштириб бермайди.

Шундан кейин фуқаро Г.Аҳмедова истеъмолчи сифатида ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Президентнинг Виртуал қабулхонасига мурожаат қилади. Давлат рақобат қўмитаси Тошкент шаҳри ҳудудий бошқармаси мутахассислари муаммо билан атрофлича танишишгач, Г.Аҳмедованинг эътирози тўғри эканлиги аниқланди. Шу боис, 2018 йил 6 октябрь куни харидор Г.Аҳмедова томонидан сотиб олинган пойабзалнинг пули тўлиқ эгасига қайтарилиб, истеъмолчининг талаби ижобий ҳал этилди.

Қуйидаги мурожаат ҳам савдо соҳасига тааллуқли бўлиб, шикоят хати Хоразм вилояти Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи М.Исмоилов томонидан Президентнинг Виртуал қабулхонасига йўлланган. Унда истеъмолчи пойтахтимизда фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркор Турдиев Бекназар Эрназаровичга қарашли савдо дўконидан соқол олиш ускунасини 550 000 сўмга харид қилганлигини, лекин ундан фойдаланишнинг имкони бўлмаганлиги, сабаби   ускуна носоз ҳолда эканлигидан шикоят қилган.

Давлат рақобат қўмитаси Тошкент шаҳри ҳудудий бошқармаси мутахассислари мазкур мурожаатни таҳлил қилишганда, ҳақиқатда шикоят эгасининг даъвоси ўз исботини топди. Натижада якка тартибдаги тадбиркор томонидан М.Исмоиловга  соқол олиш ускунасининг пули тўлиқ қайтариб берилди.

Ҳосил КАРИМОВ.
 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"