Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6389
8575
7798

+777
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
137245
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 393 849
Главная "ISTE'MOLCHI" Истеъмол бозори: маҳсулотлар нархлари назоратда

istemolchi_160_1Давлат рақобат қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси реклама фаолиятини назорат қилиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя этиш бўлими томонидан жорий йилнинг ўтган даврида аҳолининг истеъмол маданиятини ошириш, қонун ҳужжатлари тарғиботи, фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича бир қатор тадбирлар амалга оширилди.

Дастлаб аҳолининг истеъмол маданиятини ошириш мақсадида мавжуд қонун ҳужжатларини тарғиб қилиш ҳамда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида оммавий ахборот воситаларида жами 24 марта чиқиш уюштирилди. Хусусан, маҳаллий телевидение ва радиоканалларда 17 марта кўрсатув, эълон, эшиттириш, реклама роликлари тайёрланиб, эфирга узатилди. Шунингдек, марказий ҳамда маҳаллий босма оммавий ахборот воситаларида 7 марта мақола ва эълон чоп этилди.

“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг бузилиши бўйича жами 54 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 44 таси ёзма ариза ва шикоят бўлиб, 10 таси эса ишонч телефони орқали расмийлаштирилган. Шикоят ва аризаларнинг 7 таси ёки 15,9 фоизи коммунал соҳа, 29 таси ёки 65,9 фоизи савдо ва умумий овқатланиш, қолганлари эса транспорт, алоқа ва коммуникация ҳамда бошқа соҳаларга тааллуқлидир.

Мурожаатларнинг барчаси ҳудудий бошқарма томонидан ўрганилиб, қонунбузилиш ҳолатлари бартараф этилди ҳамда аксарият қисми истеъмолчилар фойдасига ҳал қилинди. Уларнинг айримлари билан танишайлик. Қўқон шаҳрининг Чорчинор кўчасида истиқомат қилувчи Ю.Чигвинцев “Самсунг” савдо дўконидан мобиль телефон аппарати сотиб олади, лекин у уч ойдан сўнг бузилиб, фойдаланиб бўлмайдиган ҳолатга келади. Истеъмолчи савдо дўконига бир неча марта мурожаат қилишига қарамасдан, дўкон раҳбарлари муаммони бартараф қилишмайди. Кейин фуқаро ўзининг истеъмолчи сифатидаги ҳақ-ҳуқуқлари бузилганлиги тўғрисида Давлат рақобат қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасига мурожаат қилади.

Шикоят “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун талаблари асосида ўрганиб чиқилганда, даъво асосли эканлиги аён бўлди. Натижада “Самсунг” савдо дўкони томонидан уч кун ичида носоз телефон аппарати янгисига алмаштирилиб, истеъмолчининг талаби тўлиқ қондирилди. Шикоят ижобий ҳал этилганлиги боис, фуқаро В. Чигвинцев ҳудудий бошқармага миннатдорлик билдирди.

Қуйидаги шикоят ишонч телефони орқали расмийлаштирилган бўлиб, у Фарғона шаҳар Булоқбоши кўчасида яшовчи фуқаро А. Мадаминовга тегишли. Истеъмолчининг хонадонига “Фарғона шаҳар газ” корхонаси томонидан ҳисобланган 1400000 сўм қарздорлик масаласи Фарғона вилояти газ таъминоти ҳудудий филиали мутахассислари билан биргаликда ўрганилганида, хонадонннинг табиий газ таъминотидан умуман қарзи йўқлиги аниқланди. Шу боис, муаммо истеъмолчининг фойдасига ижобий ҳал этилиб, унинг талаби тўлиқ қондирилди.

Ушбу шикоят ҳам ишонч телефони орқали тушган. Қува туманидаги Фахрийлар кўчасида яшовчи С. Юсупов ўз мурожаатида хонадонига ичимлик сув учун 106,1 минг сўм асоссиз қарздорлик ҳисобланганлигидан эътироз билдирган. Муаммо вилоят “Сувоқава” давлат унитар корхонаси мутахассислари иштирокида атроф­лича таҳлил этилганда, хонадоннинг ичимлик сув таъминотидан қарздорлиги умуман мавжуд эмаслиги маълум бўлди. Пировардида шикоят истеъмолчининг фойдасига ижобий ҳал этилди.

Ҳудудий бошқарманинг ишонч телефонига фақат ўтган даврда қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари юзасидан келиб тушган 10 та мурожаатдан 7 таси бўйи­ча фуқароларнинг истеъмолчи сифатидаги бузилган ҳуқуқлари тикланиб, талаблари қаноатлантирилди, 3 та ҳолатда эса фуқароларга тегишли тушунтиришлар берилди.

Умуман, ўтган давр мобайнида савдо ва умумий овқатланиш, коммунал хизмат, алоқа ҳамда уй-жой масалаларида қонунга риоя этмаслик ҳолатлари юзасидан фуқаролардан тушган жами 54 та мурожаатга асосан 15878,1 минг сўм миқдоридаги маблағ уларнинг фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Шу билан бирга, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини назорат қилиш бўйича ҳам бир қатор тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, вилоятдаги 19 та шаҳар ва туманда аҳолига электр ва табиий газ етказиб бераётган корхоналарда соҳадаги муаммоларни тезкорлик билан жойида кўриб чиқишни амалга ошириш учун Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси вилоят ҳудудий бирлашмаси масъул ходимлари билан ҳамкорликда ҳар бир корхонада ташкил этилган фуқаролар қабуллари ўз самарасини берди. Ана шундай тарзда ўтган даврда жами 469 та кишининг муаммоси эшитилди. Жумладан, газ таъминоти бўйича 165 нафар фуқаронинг мурожаати жойида кўриб чиқилиши натижасида уларнинг фойдасига 246,2 минг сўм, электр энергияси таъминоти бўйи­ча 85 нафар фуқаронинг мурожаати ўрганилиб, уларнинг фойдасига 866,7 минг сўм, жами 6233,0 минг сўм миқдоридаги маблағларнинг истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилди.

Бундан ташқари, асосий истеъмол товарлари нархлари юзасидан доимий равишда олиб борилган назорат тадбирлари ҳам ўз натижасини берди. Мамлакатимиз Президентининг 2017 йил 23 июндаги “Республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турлари билан ишончли таъминлашга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, вилоят ҳокимлиги ҳузурида мазкур масалада доимий фаолият юритадиган вилоят комиссияси ташкил этилиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги йиғилиши баёнига асосан Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турлари нарх-навосини мониторинг ва назорат қилиш бўйича доимий фаолият юритадиган ҳудудий комиссиялар тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланган.

Мазкур ҳужжатларга асосан бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан харид қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари харид нархларининг энг юқориси ҳар ой учун белгиланди ва уларнинг www.fvgkk.uz веб сайтида жойлаштириб борилиши йўлга қўйилди. Хусусан, вилоят ҳудудидаги деҳқон бозорларидаги асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари ва нархлар ўсишининг асосий сабаблари ўрганилганда, 2017-2018 йиллар қиш-баҳор мавсуми учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захираси тугаганлиги ҳамда янги ҳосил кузда тайёр бўлиши ҳисобига гуруч нархи ошганлиги, гўшт ва сут маҳсулотлари омухта ем, кунжара, шулханинг нархлари эркинлашиб, товар хомашё биржаси орқали сотилиши ҳисобига нархлар кўтарилганлиги кузатилди. Шу билан бирга, картошка, пиёз, сабзи маҳсулотлари нархларининг ўтган йилга нисбатан барқарорлиги таъминланиб, пасайиши қайд этилди. Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида бозорлар маъмурияти томонидан деҳқон бозорлари тасарруфида савдо ярмаркалари, қўшимча савдо расталари ташкил этилиб, мол ва қўй гўштларининг арзон нархларда сотилиши йўлга қўйилди.

Бир сўз билан айтганда, Давлат рақобат қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси реклама фаолиятини назорат қилиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя этиш бўлими томонидан аҳолининг истеъмол маданиятини ошириш, қонун ҳужжатлари тарғиботи, соҳага оид қонунлар талаблари бажарилишини назорат қилиш, озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини мониторинг қилиш, фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ўз самарасини бермоқда.

Ҳосил КАРИМОВ.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"