Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6267
8575
7798

+777
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
137123
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 393 727
Главная "ISTE'MOLCHI" Генерал Павловнинг қисмати у аслида мустабид тузум фожиаси эди

pavlov_160_22411941-1945 йилларда немис-фашист босқинчиларига қарши бўлган қонли урушда собиқ Иттифоқнинг миллион-миллионлаб фуқаролари шаҳид кетдилар. Қай бирлари қирғинбарот жангларда жон фидо қилдилар, қай бирлари асирлик ва очлик азоб-уқубатларига дош беролмадилар. Душман қўлига қурол тутмаган кексалару аёлларга, ҳарб кўрмаган йигиту қизларга, уруш нималигини тушунмаган мурғак гўдакларга ҳам шафқат қилмади. Йўриғига юрмаган, ҳукмига бўйсунмаган одам борки, бари-барини аёвсиз қирди. Бу ҳам етмагандай, қурбонлар орасида шўро ҳукумати томонидан бадном этилганлари, хизмати эвазига раҳмат эшитиш ўрнига туҳматга учраб, қатағон қилинганлари ҳам кўп эди. Улардан бири армия генерали Дмитрий Григорьевич Павлов эди.

Бу саркарда Биринчи жаҳон урушида қатнашган, Испанияда ва совет-фин фронтида ҳам жанг қилганди. Ке­йинчалик Белоруссиядаги алоҳида ҳарбий округ қўшинларига қўмондон этиб тайинланганди. Иккинчи жаҳон уруши арафасида эса Ғарбий фронтга бошчилик қилаётганди. Қарангки, немислар собиқ СССРга айнан ўша ҳудуддан бостириб кирдилар. Оқибатда Д.Павлов 1941 йил 3 июль куни Коммунистик партия Марказий қўмитаси фармойишига кўра, ватан хоини сифатида ҳибсга олинди. Ҳаял ўтмай – 22 июлда мамлакат Олий суди ҳарбий коллегияси унга энг олий жазо тайинлаш юзасидан ҳукм чиқарди. Генерал уч сафдоши ва унвондоши – фронт штаби бошлиғи Виктор Климевских, фронт штаби алоқа хизмати бошлиғи Андрей Григорьев, 4-армия қўмондони Александр Коробков билан биргаликда қатл қилинди. Бу пайтда у эндигина 44 ёшга тўлганди...

Шу ўринда савол туғилади: Д.Павловнинг гуноҳи нима эди? Унга қўйилган айблар тергов ва суд жараёнида ўз исботини топганмиди?

“Труд” газетасининг 1993 йилги 6 сентябрь сонида бу муаммоларга аниқлик киритувчи тарихий бир ҳужжат эълон қилинди. У Д.Павловни сўроқ қилиш баённомаси бўлиб, 1941 йил 7 июлда тўлдирилган. Савол-жавоблар соат 1.30 да бошланиб, 16 дан 10 дақиқа ўтганда якунланган. Баённомани диққат билан ўқиган киши генералга нисбатан адолатсизлик қилинганини, тергов ўша даврда анъанага айланган “энг илғор” усуллар воситасида олиб борилганини осонгина илғаб олади.

Баённома мазмуни шундайки, гўё Д.Павлов кечириб бўлмас жиноятга қўл урган. Душман билан олдиндан тил бириктириб, қулай фурсат келганида, унга мамлакат ичкарисига бемалол бостириб кириши учун имконият яратиб берган. Ҳарбий қонуншунослар, қандай бўлмасин, Павловдан “айблари”ни тан олишини талаб қилишган. Аниқроғи, уни ўзини ўзи айблашга, ўзи устидан ўзи ҳукм чиқаришга мажбурлашган. Саволлар ҳам бошдан-оёқ шу мақсадга қаратилиб, олдиндан ҳозирлаб қўйилган ҳукмни маъқуллашга йўналтирилган. Улар асосан “Сотқинлигингиз ҳақида сўзлаб беринг”, ”Биз сиз узоқ йиллар, айниқса, Ғарбий фронтга қўмондонлик қилган пайтингизда хоинона фаолият юритганингиз тўғрисидаги аниқ маълумотларга эгамиз”, “Терговда сиз 1935 йилдаёқ мамлакатимизга қарши фитна уюштиришда иштирок этганингиз, ўша вақтдан эътиборан бўлғуси урушда ватанни сотишни ўйлаб қўйганингиз исботланган”, “Душман СССРга айнан сиз қўмондонлик қилаётган фронт орқали ёриб кириб, қисқа фурсатда мамлакат ичкарисига илгарилаб кетгани бежиз эмас” қабилидаги тайёр “айбнома”лардан иборат.

Д.Павлов деярли ҳар бир жавобида бу бўҳтонларни қатъиян рад этган, сотқин эмаслигини бот-бот уқтирган. Айни чоғда, ўзи қўмондонлик қилаётган фронтда юзага келган вазиятнинг туб сабабларини батафсил изоҳлаб берган. Алоҳида таъкидлашича, у душман ҳужумининг олдини олиш ва тўхтатиб қолиш учун бор куч-имкониятларини тўлиқ ишга солган. Бу борада мудофаа халқ комиссари ва ўз қўл остидаги қўшинлар қўмондонлари билан бамаслаҳат иш тутган, вазиятга қараб, жиддий чоралар кўрган, вақтида барча қурол ва техникаларни жанговар ҳолатга келтириш, мудофаага ўтиш ва жангга киришиш юзасидан буйруқ-фармойишлар берган. Бироқ, шунга қарамай, совет қўшинлари катта талафотлар кўриб, ортга чекинишга мажбур бўлган.

Мағлубиятнинг сабаби эса ўз-ўзидан маълум эди. Аввало, немис армияси олдинги жангларда катта тажриба орттирганди. Қолаверса, Ғарбий фронтга жуда катта куч билан қўққисдан бостириб кирганди. Авиация ва танклар билан таъминланиши жиҳатидан совет қўшинларига нисбатан катта устунликка эга эди. Иккинчидан, урушнинг дастлабки сонияларида Ғарбий фронтнинг чап қанотида Болтиқбўйи ҳарбий округига қарашли литва қисмлари жанговар ҳолатда турарди. Аммо улар жангга киришни хоҳлашмади. Аскарлар душманнинг илк хуружидан кейиноқ ўз командирларини отиб ташлаб, қочиб кетишди. Бу имкониятдан фойдаланган немис танкчи қисмлари Вильнюсдан туриб Д.Павлов қўшинларига қақшаткич зарба беришди.

Афсуски, ҳарбий терговчилар масаланинг бу жиҳатларини ҳисобга олмайдилар. Павловнинг кўрсатмаларини тескари талқин қилиб, “Агар ўзингиз айтганингиздек, округ қисмлари жанговар юришларга тайёрланган, сиз душманга қарши чиқиш юзасидан иссиғида фармойиш­лар берган бўлсангиз, демак, душманнинг совет ҳудудига чуқур ёриб кириши сизнинг жиноий ҳаракатларингиз туфайли содир бўлган”, деган мазмунда бирёқлама хулоса чиқарадилар. Шунга кўра, Д.Павлов ва унинг сафдошларини энг олий жазога маҳкум этадилар.

Бу аслида генералларнинг эмас, инсон тақдирини сариқ чақачалик назарга илмаган, ўзининг ташқи сиёсати ва урушга тайёргарлик бобидаги хатоларини, гитлерчилар босқинининг дастлабки давридаги мағлубиятларини бегуноҳ кишилар ҳаёти эвазига тўғрилашга интилган золим диктаторнинг фожиаси эди. Д.Павлов сингари минг-минглаб кишилар мустабид тузум қурбонларига айланган эдилар.

Бинобарин, орадан 16 йил ўтгач, Иттифоқ Олий суди ҳарбий коллегияси мамлакат Бош прокурорининг ушбу масалага оид хулосаларини атрофлича ўрганиб чиқиб, 1941 йил 22 июлда чиқарилган мудҳиш ҳукмни янги очилган ҳолатларга кўра бекор қилди. Пировардида генераллар хатти-ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқлигини таъкидлаб, жиноят ишини ҳаракатдан тўхтатди.

Немис-фашистлар собиқ СССРга бостириб кирганига 77 йил тўлади. Шу давр мобайнида икки-уч авлод янгиланди. Лекин уруш даҳшатлари ҳали-ҳануз битгани йўқ. Унинг заҳми кимларнингдир жисми-жонида, кимларнингдир фикру хаёлида давом этмоқда. Оғир дамларда собиқ шўро корчалонлари томонидан ҳам жисмонан, ҳам маънан маҳв этилганларнинг руҳлари эса ҳамон адолат истаб, чирқиллаб юрибди. Лекин, минг афсуски, энди тарих ғилдирагини ортга буриб ҳам, қирғинбарот йиллари аллакимлар томонидан йўл қўйилган мудҳиш хатоларни тўғрилаб ҳам, жабрдийдаларни ҳаётга қайтариб ҳам бўлмайди.

Демак, хулоса битта: янги авлодлар ўтмиш фожиаларидан тегишли сабоқ чиқариб олишлари, инсон ҳаёти ва тақдирига боғлиқ хатоларни ҳаргиз такрорламаслик чораларини кўришлари керак!..

Абдунаби ҲАЙДАРОВ.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"