Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6298
8575
7798

+777
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
137154
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 393 758
Главная "ISTE'MOLCHI" Наполеон заҳарланганмиди?


napaleon_160Дунёнинг ишлари қизиқлигини-ю, одамзоднинг тиниб-тинчимаслигини қаранг: буюк саркарда ва давлат арбоби, Франция Республикасининг биринчи консули, француз императори Наполеон Бонапарт ўзи сургун қилинган Муқаддас Елена оролида бандаликни бажо келтирганига 197 йилдан ошди. Шундай эса-да, у билан боғлиқ баҳс-мунозарлар ҳануз ниҳоясига етгани йўқ. Ортда қолган давр мобайнида фаранг олимлари император ошқозон саратонидан вафот этган, деган хулосани таъкидлаб келдилар. Бунинг учун Наполеоннинг мурдаси ёриб кўрилганда аниқланган маълумотларга асосландилар. Баъзи тарихчилар, шунингдек, Наполеон саждагўйлари эса ушбу фикрни инкор этдилар. Император ўз ажали билан ўлмаган, аксинча, ғанимлари қурбони бўлган, деган ғояни олға сурдилар.

Бундай тортишувлар XX аср ниҳоясида қайтадан авжига чиқди. Чунончи, америкалик бонапартчилар уюшмаси катта саъй-ҳаракатлар натижасида ўз даъволарини исботловчи беҳад ноёб ашёвий далилни – Наполеоннинг тўққиз дона соч толасини топди. Улардан бирини уюшмага канадалик медик, Наполеон ҳақидаги бир неча китоб муаллифи Бен Бидер юборди. Саккизтасини эса императорга тегишли буюм-ашёларни йиғувчи франциялик коллекционер Жан Фиш тақдим этди. Унинг гувоҳлик беришича, император 1821 йил 5 май куни Шимолий Елена оролида ҳаёт билан видолашгач, хўжалик бекаси Новерраз хоним унинг бир тутам – 223 дона сочини кесиб олиб, махсус ясалган нафис сандиқчага солиб қўйган. Сандиқча қарийб бир ярим аср давомида ўнлаб кишилар қўлидан қўлига ўтган. 1964 йили унга Фиш эга чиққан.

Уюшма соч толаларини АҚШ Текширишлар федерал бюросига топшириб, уларни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган махсус лабораторияда тадқиқ этишни ва кўп йиллик мунозараларга қатъий ойдинлик киритишни илтимос қилди. “Труд” газетасининг Париждаги мухбири Вячеслав Прокофьевнинг хабар қилишича, таҳлиллар асноси толаларда, ҳақиқатан ҳам, заҳар борлиги аниқланган. Бироқ миқдори озлиги туфайли токсиколог­лар у император ўлимига сабабчи бўлган деган фикр билдиришдан ўзларини тийишган. Уларнинг хулосалари силлиққина – “Текширишлар федерал бюроси француз императори маргимуш билан заҳарланганини тасдиқлай олмайди”, деган мазмунда бўлган.

Хўш, сабаб? Биринчидан, ХVII-XIX асрларда маргимуш тиббиётда кенг қўлланилмаган, таом тайёрлашда ҳам кам миқдорда ишлатилган. Иккинчидан, текшириш жараёнида соч толаларининг ҳаммаси бир одамники эканлиги исботланган. Бироқ улар айнан Наполеонга тааллуқли ёки тааллуқли эмаслиги аниқланмаган. Ушбу муаммога соч толаларини Бонапартнинг бирор қариндоши мурдаси қолдиқлари билан ирсий жиҳатдан солиштириб кўрилгандан сўнггина жўяли жавоб топиш мумкин.

Қарангки, бонапартчилар уюшмаси аъзолари бу борада ҳам бўш келмадилар. Наполеоннинг XIX асрда АҚШга келиб, муҳожирликда яшаган жияни Ашил Мюрати вафотидан сўнг Флоридада дафн этилганини аниқладилар. Бинобарин, император заҳарланган, деган тахмин-гумонлар вақтинча чиппакка чиқмади. Бу мавзу бошқа мозий ихлосмандлари диққат-эътиборини ҳам ўзига жалб этди. Жумладан, ашаддий қадимшунос, франциялик профессор Рене Мори катта заҳматлар эвазига “Наполеоннинг ўлдирилиши” номли асар яратди. Китобда ҳикоя қилинишича, бандиликда яшаган император 1817-1821 йилларда қамоқхонанинг моддий таъминот хизмати ходими, граф Шарль Монтолон томонидан заҳарланган. Шарль бу қабиҳликка рашк туфайли қўл урган. Негаки, унинг хотини Альбин де Монтолон императорга ўйнаш тутинган. Маҳкум ётган ертўлага кириш имкониятига эга бўлган ҳамда унга егулик ва сув келтириш билан шуғулланган аламзада Шарль эса император таомига ҳар сафар оз-оздан оғу қўшиб берган.

Муаллиф асарни ёзишда Наполеоннинг хизматкори Луи Маршенд кундалигига ҳам таянган. Унда умрининг сўнгги ҳафталарида императорнинг соғлиғи қандай бўлгани ҳақидаги маълумотлар батафсил қайд этилган. Тери сарғайиши, доимий ташналик, қуруқ йўтал, эшитиш қобилиятини йўқотиш сингари йигирмага яқин салбий аломатлар Наполеон чиндан ҳам заҳарланганидан далолат беради.

Рене Морининг уқтиришича, унинг қўлида яна бир ўта муҳим ашёвий далил, аниқроғи, императорга тегиш­ли эканлиги ҳар томонлама исботлаган соч толалари бор эмиш. Профессор уларни аллақачон Люзанна ва Гренобл лабораторияларида текширтириб, таркибидаги маргимуш меъёридан 7-10 баравар кўплигига ишонч ҳосил қилганмиш.

Ажаб, Мори Наполеоннинг “ҳақиқий” сочларини қаердан топган ва қандай тадқиқотлар ўтказган. Унинг даъволарини тасдиқлайдиган гувоҳлар борми, далиллар етарлими?

Қисқаси, савол кўп, аниқ жавоб йўқ. Демак, Наполеоннинг ўлимига доир баҳс-мунозаралар ҳали узоқ давом этади.

Абдунаби ҲАЙДАРОВ.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"