Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6241
8575
7798

+777
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
137098
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 393 701
Главная "ISTE'MOLCHI" Истеъмолчилар ҳуқуқлари ва ғаройиб даъволар

murojaat_160_2Истеъмолчи – маҳсулот (иш, хизмат)ни тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ҳолда фақат ўзининг шахсий, оилавий ва ўзга эҳтиёжлари йўлида буюртма ёки харид қилган, улардан фойдаланган фуқародир.

Албатта, бугунги кунда бутун дунёда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кенг кўламда амалга оширилмоқда. Бироқ бу кеча ёки бугун амалиётга киритилган чора-тадбирлар эмас. Тарихий ҳужжатларнинг шоҳидлик беришича, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя этилган меъёрий ҳужжатлар эрамиздан аввал мавжуд бўлган айрим давлатларда ҳам ўз аксини топган.

Одатда ҳуқуқлари бузилган истеъмолчи аксар ҳолларда судга мурожаат қилади. Дўконнинг силлиқ кафел полида сирғаниб, оёғини қайириб олган истеъмолчи дўкон маъмуриятини судга бериб, бир миллион доллар товон пули ундиргани ҳақида айримлар ўқиган. Аммо баъзи ҳолларда бундай аризалар одамнинг кулигисини қистатадиган даражада ғаройиб ҳам бўлади. Келинг, улардан айримлари билан танишайлик.

Ҳаммасига раҳбар айбдор!

1995 йил. Канада. Онтарио. Ишдан кейинги зиёфатда қатнашган 52 ёшли Линда Хантнинг анча кайфи ошиб қолди. Шунга қарамай, бу аёл рулга ўтирди ва йўлда автоҳалокатга учради. Аёл ўзига келган заҳоти идораси раҳбарини судга берди. Линда Хант судга ходимини ичган ҳолда кўрган раҳбар унинг машина рулига ўтиришига йўл қўймаслиги керак эди, деган даъво билан чиққанди. Суд бу даъвони тўғри деб топди. Натижада Sutton Group Realty Ltd компанияси Линда Хантга 300 минг доллар тўлашга мажбур бўлди.

Бармоқ учун 9 йил

1995 йили калифорниялик Анна Аяла исмли аёл овқатланаётганда соусда кесилган бармоқ топиб олгани учун Wendys тамаддихонасини судга берди. Етказилган кучли маънавий-руҳий зарар учун мижоз бир миллион доллар сўради. Аммо текшириш чоғида бармоқни аёлнинг ўзи солиб қўйганлиги аниқланди. Натижада Анна Аяла тўққиз йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

832 миллион долларлик изтироб

2006 йил. АҚШ. Қора танли фуқаро Аллен Хекард бирданига ҳам машҳур баскетболчи Майкл Жорданни, ҳам янада машҳур Nike фирмасининг асосчиси Фил Найтни судга берди. Гап шундаки, Хекарднинг ташқи кўриниши Майкл Жорданга ўхшаб кетарди. Жордан эса Nike маҳсулотларини узлуксиз реклама қилади. Хекадр бу рекламаларни томоша қиларкан, ўзининг Жорданга ўхшашлигидан “қаттиқ изтироб чекканини” таъкидлайди ва бундай изтироблар учун 832 миллион доллар миқдорида маънавий зарар ундириб беришни суддан талаб қилади. Бир неча ой давом этган суд ниҳоят Хекарднинг зарарига ажрим чиқарди.

Элтон Жон айбдор эмас, лекин...

Сан-Диего шаҳрида Элтон Жон ва Билли Жоэлнинг концерти бўлиб ўтди. Концертдан кейин америкалик фуқаро Боб Глейзер шаҳар маъмуриятини судга берди ва концерт маҳали ўзининг шахсий ҳаётига дахл қилингани, натижада “руҳий жароҳат” олгани учун 5,4 миллион доллар миқдорда товон пули тўлашни талаб қилди. Маълум бўлишича, концерт ўртасидаги танаффус пайтида аёллар ҳожатхонасига навбат кўпайиб кетганлиги учун бир неча аёл эркаклар ҳожатхонасига кирган. Шу ҳол Боб Глейзернинг “руҳий жароҳат” олишига сабаб бўлган экан...

Реклама қилдингми, жавоб бер!

1991 йил. АҚШ. Пиво ишлаб чиқарадиган Anheuser-Busch компанияси рекламага жуда ўч эди. Рекламалардан бирида Bud пивосини қанча кўп истеъмол қилсангиз, кўз олдингизда чўмилиш кийимидаги қизлар шунча кўп намоён бўлади, дейилганди. Пиво ишқибози Ричард Овертон бу рекламага ишониб, “бурнидан чиққунча” пиво ичиб кўрди. Аммо кўз олдида ҳеч ким пайдо бўлавермади. Шундан сўнг Anheuser-Busch компаниясини судга берди. Овертон компанияни ёлғон рекламада ва ваъдасини бажармасликда айб­лади. Биринчи сафар суд компания фойдасига ҳал бўлди. Аммо умидсизликка тушмаган Овертон яна судга мурожаат қилди ва бу гал ғолиб чиқди. Натижада компания унга мўмайгина пул тўлашга мажбур бўлди…

* * *

Албатта, юқорида келтирилган воқеалар ғарб давлатларига хос бўлиб, улар мазкур мамлакатларда истеъмолчилик ҳуқуқидан фойдаланишда айрим ўринларда суиистеъмолчиликка ҳам йўл қўйилаётганини кўрсатади. Айни пайтда бу мисоллар ғарбона эгоцентризм, яъни худбинликнинг, ҳамма нарсани пул, бойлик билан ўлчашнинг ҳам ёрқин намуналаридир. Зеро, истеъмолчининг ўз ҳуқуқлари ва амалдаги қонунлардан хабардорлиги – бу улардан фақат ўз мақсади йўлида, бўлар-бўлмасга фойдаланавериши керак, дегани эмас, албатта.

Мамлакатимизда истеъмолчиларнинг ҳуқу­қий маданияти тобора кенгроқ шаклланмоқда. Натижада фуқаролар аста-секинлик билан бўлса-да, ўз ҳақ-ҳуқуқлари учун қонуний йўллар билан курашиш кўникмасига эга бўлмоқдалар. Бу барча истеъмолчиларнинг, демак ҳаммамизнинг ютуғимиздир.

Г.МУРОДАЛИЕВА тайёрлади.

 

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"