Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6235
8575
7798

+777
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
137091
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 393 695
Главная "ISTE'MOLCHI" Реклама бозорида қонун устуворлиги таъминланмоқда

reklama_160Мамлакатимизда бугунги кунда рекламага бўлган талаб ортиб бораётганлигини телевидение, радио ва матбуот нашрларида берилаётган тарғибот материаллари, қолаверса, кўча ва хиёбонлардаги ташқи реклама воситаларидан ҳам билиш мумкин. Аслида кундалик турмушимизни рекламасиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шу билан бирга, реклама бозори иштирокчиларининг талаб ва таклифларига биноан соҳага доир қонунчилик тизими ҳам такомиллаштириляпти.

Реклама соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи Давлат рақобат қўмитаси томонидан эса мазкур йўналишдаги ишлар назорат қилиб бориляпти. “Реклама тўғрисида”ги қонун ҳамда тизимга оид қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши бўйича доимий чора-тадбирлар кўрилаётганлиги боис, соҳада қонун устуворлиги таъминламоқда.

Мазкур йўналишда жорий йилнинг учинчи чорагида амалга оширилган ишлар билан танишайлик. Қўмитанинг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси рек­лама фаолиятини назорат қилиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя этиш бўлими “Реклама тўғрисида”ги қонун талабларига риоя қилиниши бўйича вилоят ҳокимлигининг реклама-ахборот фаолияти бўйича комиссиясининг йиғилиши баённомаларига асосан, хўжалик юритувчи субъектлардан келиб тушган жами 58 та мурожаатдан 57 тасига ташқи реклама воситасини жойлаштиришга рухсат берди. Биттаси, яъни “Marwin Brands” масъулияти чекланган жамиятининг рекламасидаги матн қонунга тўғри келмаганлиги (“мен фақатДенага ишонаман ибораси мавжудлиги”) сабабли рад этилди.

Шунингдек, “Реклама тўғрисида”ги қонун талабларига риоя қилиниши юзасидан жами 12 та ўрганиш ва таҳлил ўтказилди. Назорат тадбирлари пайтида бир қатор қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги ҳам аниқланди. Жумладан, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси вилоят бўлими томонидан Наманган шаҳрида 5 та ноқонуний ташқи реклама воситаси жойлаштирилганлиги аниқланиб чора кўриш учун ҳудудий бош­қармага юборилган.

Шу боис, ҳудудий бошқарма томонидан хўжалик юритувчи субъектлардан маълумотлар сўралди. Хўжалик юритувчи субъектлар йўл қўйилган камчиликларини тушуниб, ўз хоҳишлари билан ташқи рек­лама воситаларии олиб ташлаганлиги, яъни қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этилганлиги юзасидан ҳудудий бошқармага жавоб хатларини тақдим этди.

Жорий йилнинг учинчи чорагида Давлат рақобат қўмитасининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси реклама фаолиятини назорат қилиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя этиш бўлими томонидан ҳам худди шундай назорат тадбирлари ўтказилиб, “Реклама тўғрисида”ги қонун талабларига риоя этилиши ўрганилди. Хусусан, вилоятдаги оммавий ахборот воситалари, жумладан, телерадиоканаллар томонидан эфирга узатилаётган тижорат рекламалари ҳамда Самарқанд шаҳри ҳудудида жойлаштирилган ташқи рекламаларни мавжуд қонун ҳамда Рекламани жойлаштириш тўғрисидаги низом талабларига амал қилинган ҳолда жойлаштирилганлиги кўриб чиқилди. Ўрганишлар пайтида қатор қонунбузилиш ҳолатлари кузатилди. Масалан, Самарқанд шаҳридаги “Авто бинокор сервис” масъулияти чекланган жамияти томонидан жамиятнинг Жомбой туманида жойлашган автомобилларга пропан газ тўлдириш шохобчаси яқинида, яъни ўз ҳудудидан ташқарида ташқи реклама қурилмаси ўрнатилганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан масъулияти чекланган жамиятга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда иш қўзғатилди. Аммо жамият томонидан ишни кўриб чиқиш кунига қадар қонунбузарлик ҳолати ихтиёрий равишда бартараф этилди, яъни ноқонуний жойлаштирилган ташқи реклама қурилмаси олиб ташланди. Шунга кўра, қўзғатилган иш тўлиқ тугатилди.

Шунингдек, “Акма-респект” масъулияти чекланган жамияти, “Атлант-Аир” хусусий корхонаси ва якка тартибдаги тадбиркор Хаитов Равшан Муминович фаолиятида ҳам қонунбузилиш ҳолатлари қайд этилди. Мазкур ҳолатлар юзасидан хўжалик юритувчи субъект­ларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда иш қўзғатилди ва қонунбузарлик ҳолатини тугатиш тўғрисида кўрсатма берилди. Лекин ишни кўриш кунига қадар хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қонунбузилиш ҳолатлари бартараф этилганлиги сабабли иш тўхтатилди.

Бундан ташқари, ҳудудий бошқарма томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида “Ягона дарича” марказларига ташқи рекламани ўрнатиш истагида мурожаат этган 85 та хўжалик юритувчи субъектнинг мурожаатлари кўриб чиқилиб, уларнинг 32 тасида “Рек­лама тўғрисида”ги қонун талабларига зид ҳолатлар мавжудлиги хусусида хулосалар берилган.

Давлат рақобат қўмитасининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси реклама фаолиятини назорат қилиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя этиш бўлими томонидан мазкур йўналишда амалга оширилган ишлар ҳам ўз самарасини берди. Аввало, асосий эътибор тарғибот бозорида қонун устуворлигини таъминлаш, иштирокчиларга тенг шарт-шароитлар яратишга қаратилди. Сирдарё вилояти ҳокимлигининг реклама-ахборот фаолияти бўйича комиссияси, шунингдек, мазкур комиссиянинг аъзоси ҳисобланган ҳудудий бошқарма томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи реклама воситалари ҳамда ташқи рекламаларни жойлаштириш мақсадида комиссияга қилган мурожаатлари ва реклама материалларини “Реклама тўғрисида”ги қонун талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганишлар ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида қўшимча тарзда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан расмий тарзда бир қатор мурожаатлар қилинган бўлиб, комиссия уларни атрофлича ўрганиб чиқиб, ташқи реклама воситаларини вилоятнинг турли жойларига тегишли тартибда жойлаштирилиши бўйича тегишли рухсатномалар бериб келмоқда.

Қолаверса, ҳудудий бошқарма мутахассислари вилоят ҳудудида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари томонидан ўрнатилган ташқи тарғибот воситаларининг мавжуд қонунчилик талабларига мослиги юзасидан ўтказган назорат тадбири натижасида аниқланган 20 та ҳолат юзасидан тадбиркорлик субъектларига камчиликларни бартараф этиш юзасидан огоҳлантириш хатлари юборилди.

Ҳосил КАРИМОВ.

 

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"