Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6238
8575
7798

+777
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
137094
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 393 698
Главная "ISTE'MOLCHI" Президент қабулхонаси: мурожаатлар эътиборсиз қолмайди

murojaat_160Мамлакатимизда фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Президентнинг қабулхонаси, Виртуал қабулхона ва ишонч телефонлари ташкил этилганлиги айни муддао бўлди. Бугунги кунда кўплаб фуқаролар улар ёрдамида ўз муаммоларини ҳал қилишмоқда. Давлат рақобат қўмитаси томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, бунга ишонч ҳосил қилиш мумкин.

Самарқанд шаҳридаги Сўғдиёна мавзесида истиқомат қилувчи Сора Хусенова Президентнинг ишонч телефонига мурожаат қилиб, хонадонига “DORSA” эшиклари ўрнатилганлиги, лекин улар сифатсиз чиққанлиги, оқибатда фойдаланишда ноқулайликлар келиб чиқаётганлигидан шикоят қилган. Мазкур масала бўйича Давлат рақобат қўмитаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси мутахассислари шуғулланишганда, истеъмолчининг эътирозлари тўғри эканлиги маълум бўлди. Шу боис, якка тартибдаги тадбиркор Николай Фаринский томонидан эшиклардаги носозликлар тўлиқ бартараф этиб берилди.

Тошкент вилояти Оҳангарон туманида яшовчи фуқаро Рубен Абдсалямов томонидан Президентнинг ишонч телефонига йўлланган мурожаати Давлат рақобат қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси мутахассислари томонидан кўриб чиқилди.

Истеъмолчи жорий йилнинг апрель ойида “Artel” компаниясининг “Artel General mobil 6” русумли кредитга олинган телефон аппарати носоз чиққанлиги, шу боис уни алмаштириб беришда амалий ёрдам кўрсатилишини сўраган. Муаммо Давлат рақобат қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўрганиб чиқилганда, ҳақиқатда телефон аппаратида носозликлар борлиги аниқланди. “Artel” компаниясининг Олмалиқдаги сервис маркази раҳбарларига “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 11-моддаси талаблари тушунтирилди. Яъни узоқ муддат фойдаланиладиган барча турдаги товарлар ва хизматларга ишлаб чиқарувчи (ижрочи) кафолат муддати белгилаши лозимлиги, кафолат муддати товар истеъмолчига сотилган ёки хизмат кўрсатилган кундан бошлаб ҳисобланиши, агар товар сотилган кунни аниқлашнинг имкони бўлмаса, бу муддат товар ишлаб чиқарилган кундан бошлаб ҳисобланиши кўрсатилган.

Шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи) кафолат муддати мобайнида товар (хизмат)нинг, шу жумладан, бутловчи буюмларнинг нормал ишлашини (қўлланилишини, улардан фойдаланишини) таъминлаши шарт. Қолаверса, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари”га асосан, “кафолат муддати белгиланган, техник мураккаб маиший товарлар” алмаштириб берилмайди, яъни кафолат муддати давомида носозликлар сотувчи/ишлаб чиқарувчи томонидан бепул бартараф қилиб берилади. Мобил телефон аппаратлари техник жиҳатдан мураккаб маиший товар ҳисобланади. Шу боис, харидорга сотилган “Artel General mobil 6” русумли мобил телефон аппарати “Good deeds” масъулияти чекланган жамияти томонидан таъмирлаб берилди.

Мазкур шикоят ҳам ишонч телефони орқали тушган. Тошкент шаҳрининг, Яккасарой туманида истиқомат қилувчи Комила Файзиева “Darvoza savdo” масъулияти чекланган жамиятига қарашли, Мирзо Улуғбек тумани Қорасув даҳасида жойлашган “Makro“ супермаркетида катта кассир О.Назаров томонидан савдо қоидалари бузилганлиги хусусида ёзган. Мурожаат Давлат рақобат қўмитаси Тошкент шаҳри ҳудудий бошқармаси мутахассислари ва “Makro“ супермаркети ходимлари иштирокида кўриб чиқилганда, ўз тасдиғини топди. Шу боис, бундай ҳолат келгусида такрорланишининг олдини олиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Агар мазкур ҳолат бундан кейин юз берган тақдирда, камчиликка йўл қўйган ходимга нисбатан интизомий чора кўрилиши уқтириб ўтилди. Шунингдек, фуқаро К.Файзиева билан ҳам алоҳида суҳбат ўтказилди ва савдо қоидасини бузган катта кассир О.Назаров ундан узр сўради.

Қуйидаги шикоят хати ҳам савдо соҳасига тегишли бўлиб, унда ҳам савдо қоидалари бузилганлиги тўғрисида сўз юритилган. Самарқанд вилояти Булунғур тумани Жонхўроз қишлоғида яшовчи фуқаро Нуриддин Хўрозов томонидан Президентнинг ишонч телефонига йўлланган ушбу мурожаатда у “Samsung J5 - 2017” русумли телефон аппарати сотиб олган, лекин кафолат муддати тугамасдан бузилиб қолган, дўкондагилар эса телефон аппаратини алмаштириб бермаётгани тўғрисида баён қилган. Мазкур муаммо Давлат рақобат қўмитаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси мутахассислари томонидан таҳлил этилганда, истеъмолчининг давоси тўғри эканлиги маълум бўлди. Шу боис, фуқаро Нуриддин Хўрозовнинг талаби қондирилиб, “SAMSUNG” сервис марказининг вилоятдаги филиали томонидан носоз телефон аппарати янгисига алмаштириб берилди.

Ушбу мурожаат эса аҳолига маиший хизмат кўрсатиш соҳасига тегишли бўлиб, пойтахтимизнинг Чилонзор туманида истиқомат қилувчи Баҳринисо Фахруддинова томонидан Президентнинг ишонч телефонига юборилган. Шикоятда у 2016 йилда “Фарҳод” деҳқон бозорида жойлашган “Зафар” дўконидан кредитга телевизор сотиб олган, кредит тўловларини ойма-ой амалга ошириб келган, лекин 2018 йил 14 августда дўкондан унга қўнғироқ қилишиб, август ойида топширган пули ва аввалги икки ойлиги ҳам тўланмаганлиги, шу боис, уларни қайтадан амалга ошириши кераклиги ҳақида айтишган. Сабаби сифатида хонадони иссиқ сув таъминотидан қарздор эканлиги кўрсатилган.

Шикоят Давлат рақобат қўмитаси Тошкент шаҳри ҳудудий бошқармаси мутахассислари томонидан жойида таҳлил этилганда, истеъмолчи Б.Фахруддинованинг эътирози ўз тасдиғини топди. Натижада “Best Master Credit“ масъулияти чекланган жамиятига қарашли савдо дўконидан кредит шартномаси асосида харид қилинган телевизор учун ўтказилган пул маб­лағлари корхона ғазнасига қайта кирим қилинди.

Мазкур ариза ҳам маиший хизмат кўрсатиш соҳасига тааллуқли. Самарқанд шаҳрининг Шаропов кўчасида яшовчи Амир Юсупов Президентнинг вертуал қабулхонасига ариза билан мурожаат қилди. У яхши ният билан Самарқанд шаҳридаги савдо дўконларидан биридан “Roison” русумли телевизор харид қилади. Лекин телевизор кафолат муддати тугамасдан бузилиб, носоз ҳолга келади. Кейин А. Юсупов Самарқанд шаҳрининг Беруний кўчасида жойлашган “Roison” сервис марказига мурожаат қилганида усталар телевизорни таъмирлаш учун айрим эҳтиёт қисмлар етишмаслигини айтишиб, эҳтиёт қисмларни Тошкент шаҳрида жойлашган “Roison Home White Goods” қўшма корхонаси сервис хизмат кўрсатиш марказидан олишга қарор қилишади. Аммо орадан 50 кун ўтишига, пойтахтдаги сервис маркази билан бир неча марта боғланган бўлишига қарамасдан, ҳеч қандай натижа бўлмайди. Шу боис, истеъмолчи сифатида А. Юсупов ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилиб, шикоят йўллашга мажбур бўлади.

Давлат рақобат қўмитасининг Тошкент шаҳри ҳудудий бошқармаси мутахассислари мазкур масала билан шуғулланишганда, истеъмолчининг даъвоси тўғри эканлиги аён бўлди. Натижада “Roison Home White Goods” қўшма корхонаси сервис хизмат кўрсатиш маркази томонидан “Roison” русумли телевизор сифатли таъмирлаб берилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мамлакатимиз Президенти қабулхонасига тушаётган ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмайди. Шу боис, қонунларимизга бўлган ишонч ҳам ортиб бормоқда. Биз Давлат рақобат қўмитаси томонидан кўриб чиқилиб, истеъмолчи сифатида ҳақ-ҳуқуқлари тикланган айрим фуқаролар хусусида сўз юритдик, холос.

Ҳ. БОЛТАЕВ.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"