Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4141
8733
9393

-660
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
56183
84323
231749

-147426

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 161 115
Главная "ISTE'MOLCHI" Минтақада радиоонкологияни ривожлантириш муаммолари

tadbir_mintaqa_180Яқинда Ўзбекистоннинг “Uventa Plus” ва Германиянинг “OPASCA German Oncology Clinic” компания­лари ташаббуси билан Ўзбекистонда илк бор “Нур терапиясининг замонавий ютуқлари ва унинг Марказий Осиёдаги истиқболи” мавзуида радиоонкологик конгресс — CARO-2018 ташкил этилди. Конгрессдан кўзланган мақсад минтақада нурли тезлаткичларни қўллаш воситасида саратон хасталигини даволашнинг илғор технологияларини жорий қилишга ва бу борадаги халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга кўмаклашишдир.

Мазкур халқаро тадбир Ўзбекистон Президентининг 2017-2021 йилларда юртимизда онкологик хизматни ривожлантириш борасидаги фармони ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган бўлиб, онкологик хасталикларни даволаш тизимини такомиллаштириш, даволашнинг янги ёндашувлари ва ечимларини аниқлашда муҳим восита бўлиб хизмат қилади. Шу боис, конгрессни ташкил этиш ташаббуси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қўллаб-қувватланди. Унда юртимиздаги онкологик ва бошқа етакчи тиббий муассасаларнинг қарийб эллик нафар мутахассиси иштирок этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий маркази ҳамда Мангейм шаҳри университети клиникаси CARO-2018 нинг асосий илмий ва клиник ташкилотчилари сифатида иштирок этишди.

Айни вақтда Марказий Осиё минтақаси нур терапияси соҳасида жаҳон стандартларидан анча­йин ортда бормоқда. Муаммо нафақат технологик жиҳозланиш, балки хизмат кўрсатиш ҳажми ва даволаш натижалари билан ҳам боғлиқдир. Минтақанинг умумий аҳолиси 70 миллиондан зиёд бўлиб, уларга атиги 15 та нурли тезлаткич ускунаси хизмат кўрсатади, яъни ўртача 1 та узаткичга 5 миллион аҳоли тўғри келади (Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти меъёрида бу кўрсаткич 250 минг нафарни ташкил этади). Ўзбекистон ва Қозоғистонда мазкур тиббий техникадан фойдаланиш малакали мутахассисларнинг етишмаслиги, зарур тажрибанинг камлиги ва муҳандислик хизматининг мавжуд эмаслиги боис катта мураккаблик туғдирмоқда. Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистонда эса даволашнинг мазкур тури ҳали жорий ҳам этилмаган.

Марказий Осиё минтақаси нур терапияси хизматини кўрсатишда жаҳондаги ўртача кўрсаткичга тенглашиши учун фақатгина давлат ва хусусий клиникаларга нурли тезлаткичларни етказиб бериш учун инвестиция жалб қилишнинг ўзи етарли бўлмаслиги тадбир иштирокчилари томонидан алоҳида таъкидланди. Бунинг учун клиник жараёнларни лойи­ҳалаштириш ва уларни тўла амалга ошириш, нур терапевтлари, тиббиёт физиклари ва операторлари орасидан танлаб олинган минглаб мутахассисни соҳада қўлга киритилган замонавий билимлар асосида қайта ўқитиш ҳамда малакасини ошириш талаб этилади.

Марказий Осиё минтақасида радиоонкологияни ривожлантириш муаммолари ва истиқболини муҳокама этиш ҳамда бу борада тажриба алмашиш мақсадида конгрессда юртимиз ҳамда хорижлик етакчи экспертлар – германиялик врач ва тиббий физиклар, Россиянинг етакчи онкологик муассасалари вакиллари, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон ва Ўзбекистон мамлакатларининг мутахассислари жам бўлишди.

Улар ўз чиқишларида замонавий нур терапиясининг долзарб масалалари ва ривожланиш тенденциялари, мазкур соҳада малакали нур терапевтлари ва тиббий физиклар тайёрлаш ҳамда беморларга нур терапияси хизматини кўрсатишнинг сифати ҳамда хавфсизлиги масалалари борасида фикр ва тажриба алмашдилар. Асосий эътибор радиоонкология соҳасида давлат ва хусусий сектор ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш масаласига қаратилиб, бу борадаги Грузия ва Қозоғистон тажрибаси тақдимоти ўтказилди.

Конгресс доирасида нур терапияси клиникаларида беморлар хавфсизлигини таъминлаш ва бошқариш учун юқори технологияли жиҳозлар ишлаб чиқарувчи етакчи компания­лар (OPASCA ва OPASCA GOS, Varian Medical Systems, Siemens Healthineers, PTW) ишларининг кўргазмали стендлари ҳам намойиш этилди.

Конгрессда Германия ва МДҲ давлатларида онкологик касалликларни нур терапияси ёрдамида даволаш борасида эришилган ютуқлар ва унинг афзалликлари, Марказий Осиё минтақаси мамлакатларининг тиббий амалиётида мазкур технологияларни жорий этишнинг муаммолари ва истиқболи, нур терапияси соҳасида давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигининг имкониятлари, мутахассислар тайёрлаш, нур терапияси бўлимларида нурли тезлаткичлардан фойдаланиш шароитлари ва радиация хавфсизлигини таъминлашни тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий базани шакллантириш масалалари ҳам атрофлича муҳокама этилди.

Конгрессда Германиянинг “OPASCA German Oncology Clinic” ва Ўзбекистоннинг “Uventa Plus” компаниялари томонидан мамлакатимизда босқичма-босқич 10 та нурли тезлаткич ўрнатиш ва Германия онкологик клиникаси намунасидаги клиника ташкил этиш лойиҳаси тақдим этилди. Лойиҳанинг амалга оширилиши Ўзбекистонда онкология соҳасида замонавий стандартларни қўллашга ва нур терапияси билан шуғулланувчи ўзбекистонлик юзлаб мутахассисларни тайёрлашга имкон беради, шунингдек, давлат онкология хизматига Германиянинг соҳада эришилган тиббий ютуқларини жорий этиш учун зарур майдон ташкил этишга хизмат қилади.

Конгресс якуни бўйича Марказий Осиё минтақасида, хусусан, Ўзбекистонда нур терапиясини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.

Васила ЭГАМБЕРИЕВА.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"