nexia_180Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг ишонч телефонига Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги Кериат қишлоғида истиқомат қилувчи Ж.Эшқурбонов мурожаат қилди. У Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган “Люкс авто мотрс” МЧЖ автосалонидан “Нексия 3” русумли автоуловини ўз вақтида ололмаётганидан норозилигини билдириб, амалий ёрдам беришни сўради.

Мурожаат жамиятимиз ходимлари томонидан ўрганилди. Ўрганиш жараёнида автосалон раҳбариятига қонун доирасида тушунтириш иши олиб борилди. Натижада истеъмолчига “Нексия 3” автоулови автосалон томонидан етказиб берилди.

Шунингдек, федерациянинг ишонч телефони орқали Тошкент шаҳрининг Сергели тумани 7-даҳасида истиқомат қилувчи З.Худойназаров ҳам шу мавзуда мурожаат қилди. У Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган “Ҳумо” МЧЖ автосалонидан “Матиз” русумли автоуловини ўз вақтида ололмаётганидан шикоят қилди.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида жамиятимиз ходимлари томонидан “Ҳумо” МЧЖ автосалони раҳбариятига истеъмолчилар ҳуқуқларига доир қонун талаблари тушунтирилиши натижасида “Матиз” русумли автоулов истеъмолчига етказилди.

Н.КОМИЛОВА,

Юнусобод тумани ИҲҲҚЖ мутахассиси.