Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1836
8065
7525

+540
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
100007
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 356 611
Главная "ISTE'MOLCHI" Хатоликдан келиб чиққан оворагарчилик

elektr_160_1Қўнғирот туманида яшовчи  Ж.Отабоевдан келиб тушган мурожаатга кўра, Мажбурий ижро бюроси ходими текшириш пайтида истеъмолчининг ҳисоб рақамига 6210 кВ/соат учун пул тўланганлигини айтади. Истеъмолчи туман электр тармоқлари корхонасига  бориб ҳисоб-китоб қилганда ўтган йиллар давомида тўлаган пуллари корхона базасига киритилмагани  маълум бўлади.

Туман ИҲҲҚЖ ходимлари ўрганиш пайтида аниқлашича, фуқаро хўжалиги учун фойдаланилган электр энергияси учун тўловларни тўлиқ ва ўз вақтида тўлаб келган. Истеъмолчи 8919 кв/соат учун пул тўлаган, электр ҳисоблагич кўрсаткичи эса 6191 кв/соат бўлиб, 2728 кв/соат учун олдиндан тўлов амалга оширилган.  Лекин электр тармоқлари корхонаси ходимлари айби билан  2012 йилда тўлаган 207 000 сўм пули ҳамда 2018 йил 5 июлдаги 50 000 сўм пули  ўз вақтида электр ҳисоб дастурига киритилмаган.

Ўрганишлар натижасида истеъмолчининг тўлаган пуллари ҳисоб дастурига киритилиб, 623620,8 сўм истеъмолчи фойдасига ҳал этилди.


Қарзи йўқ қарздор

Қўнғирот тумани Истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Х.Холмуротов томонидан ёзма равишда мурожаат қелиб тушди. Унда қайд этилишича, истеъмолчи хўжалиги учун фойдаланилган электр энергияси учун тўловларни тўлиқ ва ўз вақтида тўлаб келган. Электр энергияси учун 7832кв/соат учун пул тўланган ҳолда электр ҳисоблагич кўрсаткичи 7284 кв/соат бўлган, яъни у 548 кв/соат учун ортиқча тўловни амалга оширган. Лекин электр тармоқлари корхонаси хизматчилари айби билан истеъмолчига 400 000 сўм асоссиз қарздорлик ҳақида СМС хабари келган.

Жамиятимиз мутахассислари ушбу масала бўйи­ча қонуний тартибда ўрганиш ўтказди. Ўрганиш­лар натижасига кўра, истеъмолчининг электр энергиясидан қарзи йўқлиги, 125 272 сўм ортиқча тўлови борлиги аниқланди.

 

Тўловни  олдиндан  амалга  оширган  бўлса-да...

К.Содиқовнинг жамиятимизга келиб тушган мурожаатида баён қилинишича, у хўжалиги учун фойдаланилган электр энергия учун нафақа пулидан почта томонидан тўловларни тўлиқ ва ўз вақтида тўлаб келган. Электр тармоқлари корхонаси ходимлари айби билан тўлаган пуллар корхона базасига киритилмаган. Шу сабабли қарздорлик келиб чиққан. Яъни у 3368,0 кв/соат учун олдиндан тўловни амалга оширган  бўлса-да, (электр ҳисоблагич ускунаси кўрсаткичи 2611,2 кв/соатни кўрсатиб, фойдаланилмаган 756,8 кв/соат борлиги кузатилган), лекин электр тармоқлари корхонаси ходимлари “эски тўланган пулларни янги баҳо билан қайта ҳисоб-китоб қиламиз”,  деб истеьмолчига 756,8 кв/соат, яъни 173 004,48 сўм зарар келтиришган.

Мутахассисларимиз мазкур мурожаатни қонуний тартибда ўрганиб чиқишди. Натижада асоссиз қарздорлик бартараф этилди. Қўнғирот тумани электр тармоқлари корхонаси бошлиғи томонидан хатлаш (инвентаризация) ўтказилиб, хато ва камчиликлар бартараф қилинганлиги ҳақида маълумотнома юборди. Истеъмолчига ҳали 3368,0 кв/соатгача электр энергиясидан фойдаланиши мумкинлиги тушунтирилди.

Нилуфар БОЗОРБОЕВА,

Қўнғирот тумани ИҲҲҚЖ мутахассиси.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"