Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932
Главная "ISTE'MOLCHI" Ўзбек музейида Пикассо асари



davlat_muzeyi_160XX асрнинг энг буюк ва харидоргир рассомларидан бири Пабло Пикассонинг асарларини ўз фондида сақлаб келаётгани билан фахрланадиган музейлар сони дунёда саноқли. Ўзбекистон давлат санъат музейи шулардан биридир.

Бу ерда Пикассонинг керамика усулида яратган ликобча ва кўзалари мавжуд. Маълум бўлишича, буюк рассомнинг бу ишланмалари музейга совға сифатида келиб қолган. Пикассонинг айни услубда ишланган асарларини Роттердам (Нидерландия) ва Эрмитаж (Россия) музейларида ҳам учратиш мумкин.

Ўзбекистон давлат санъат музейининг Пикассо асарлари намойиш этиладиган залида, шунингдек, XVII асрда Германияда юксак маҳорат билан ишланган ҳайкалчалар ўрин олган. Уларга диққат билан қарасангиз, ҳар бирида инсон феъл-атвори, фазилатлари акс этганига гувоҳ бўласиз. Масалан, қўлида қилич кўтариб турган аскар ҳайкали қаршисида турар экансиз, унинг шиддати, довюраклиги, шижоати сизга ҳам ўтгандек бўлади.

Умуман, музей экспонатлари жуда бой. Уни кезар экансиз, қадим Варахша деворий суратлари қаршингизда бутун таровати билан намоён бўлади. Важоҳат билан овчига ташланаётган йўлбарс сизни сескантиради. Уларга тикилиб, минг йиллар аввал яшаган аждодларимизнинг бадиий маҳоратига тан берасиз. Ҳа, айтгандай, музейдаги бундай суратлар 2021 йилда Париждаги Лувр музейида бўлиб ўтадиган кўргазмада намойиш этиш учун тайёрланмоқда. Ҳозирда эса ўзбек рассомларидан Вячеслав Охунов ва Темур Мирзааҳмедовнинг “Осмон ва ер орасида” деб номланган кўргазмаси Лондондаги Galvert галереясида намойиш қилинмоқда.

Шунингдек, музейда антик даврга тегишли, Сурхондарё вилоятининг Холчаён қаъласи харобаларидан топилган шаҳзода ва малика ҳайкалини ҳам томоша қилишингиз мумкин. Бундан ташқари, музейда сизни Будданинг VI-VIII асрларга тегишли ҳайкали қарши олади. Бу ҳайкал Фарғона вилоятининг Қува шаҳридан топилган.

Музейда Хитой маданиятига тааллуқли кўплаб осори-­атиқалар мавжуд. Сиймоси сопол буюмларда акс этган мутафаккир Конфуций, Буюк хитой девори бунёдкорларидан бири, ўзи учун Миср пирамидаларидан қолишмайдиган мақбара барпо этган Син Шихуанди тасвирларини кўриб, қадимий тарих билан тиллашаётгандек бўласиз.

Музейнинг Ўзбекистон рангтасвир санъатига бағишланган бўлимидан турли давр мўйқалам усталарининг асарлари жой олган. Уларда миллий қадриятларимиз, урф-одатларимиз, турмуш тарзимиз акс этган. Экспонатлар орасида музейда кўп йиллар фаолият юритган Шамсирўй Ҳасанова асарлари ҳам бор. Шамсирўй Ҳасанова илк ўзбек аёл рассомларидан ҳисобланиб, миллий тасвирий санъатимизни дунёга танитган, ўз асарларида хотин-қизлар сиймосини моҳирона тарзда акс эттирган мусаввирдир!

Мазкур санъат даргоҳи директори Васила Файзиеванинг айтишича, айни чоғда музейнинг 100 йиллигига бағиш­лаб катта китоб-каталог яратилмоқда.

– Юртимизда 2-8 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган музейлар ҳафталигига қизғин тайёргарликни ҳам бошлаб юборганмиз,– дейди В.Файзиева. – Ушбу тадбирларимизга чет элликлар, юртимиз меҳмонлари, қолаверса, ўқувчи-ёшлар ташриф буюради. Бу каби тадбирлар аҳолининг маданиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Музей – тарих кўзгуси. Бир-биридан нодир экспонатлар асрий ва бой маънавий меросимизнинг туб илдизларидир. Бу илдизларнинг энг муҳимларини айнан Ўзбекистон давлат санъат музейидан топасиз, деб айтишга тўла асос бор.

Валижон ҚАМАРОВ.

 

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"