Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932
Главная "ISTE'MOLCHI" Мактаб бозори: талаб, таклиф, эътироз

 

 

maktab_bozori_160Янги ўқув йилининг бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Шу сабаб бугун ота-оналарнинг асосий ўй-ташвиши мактаб ёшидаги фарзандлари учун ўқув қуроллари, мактаб жиҳоз ва формаларини олиб бериш бўлиб турибди. Ҳозирда барча бозор, дўкон, ёйма раста ва йирик савдо марказларида мактаб бозорлари ташкил этилган. Бу эса ота-оналар учун катта қулайликларни яратади.

Шу мавзу сабаб бўлиб, ҳам аҳвол билан яқиндан танишиш, ҳам бозор айланиш, камчилигимизни тўлдириш мақсадида шаҳримиздаги энг гавжум Абу Сахий бозорини ораладик. Бозорда харидорларнинг кўплигидан кўриниб турибдики, нафақат пойтахтимиз балки вилоятлардан ҳам мактаб бозорини қилиш учун юртдошларимиз ташриф буюришган. Мактаб бозорларимизда таклиф этилаётган маҳсулотларнинг тури ҳам, ранги ҳам кўп. Сифати борасида ҳам яхши фикрларни айтиш мумкин, албатта, нархига қараб олаверасиз.

Менинг эътибор берганим, бу йил ўқувчиларнинг мактаб формалари ота-оналар учун анча мақбул нархларда экани бўлди. Ўқувчиларнинг (ўғил ва қиз болаларнинг) мактаб формаларига кирадиган оқ кофта 30 мингдан 80 минггача, қора юбка ва қора шимлар ҳам 40 минг сўмдан бошланади. Бу нархлар ўтган йилги нархларга таққослаганда бир оз арзонлаганини кўриш мумкин. Бу, албатта, ота-оналаримизга ўз чўнтагига қараб фарзандлари учун форма олиб бериш имкониятини яратади, қолаверса, бу юртимизда ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг кўпайганидан ҳам далолат.

Ота-оналарни ўйлантириб турган бир масала борки, бу ҳам бўлса, йил мобайнида қайта-қайта муҳокамага қўйилган, тақдимотлари ўтказилган янги мактаб формаларининг амалга татбиқ қилинмаганидир. Кўпчилик ота-оналар янги ўқув йилига қандай мактаб формаси олишим керак, деган савол билан мактаб маъмуриятига мурожаат этмоқдалар. Назаримизда бу масалага ҳам ойдинлик киритилиши лозим.

Ёнимда савдо қилаётган сотувчи аёл ёнига бир харидор келиб мурожаат этди: “Опа, сиздан 240 минг сўмлик савдо қилиб кетгандим. Ҳозир қайта ҳисоблаб кўрсам, 196 минг сўм чиқяпти.” Савдогар аёл, аввало, бу нарсаларни мендан олмагансиз, деб туриб олди. Тортишув анча чўзилди. Нағмаси ўтмагач, сотувчи ўқув қуролларини қайта ҳисоблаб, шунда ҳам ортиқча олиб қолинган 44 минг сўм ўрнига харидорга 20 минг сўм қайтариб берди. Ахир, касса машинкаси бўлмагач, ким нимани исботлай олади? Бу каби қинғирликларга ким жавоб беради?...

Ота-оналарнинг эътирозларига сабаб бўлувчи яна бир ҳолат шуки, бозор расталарини шунча ораласакда терминал орқали савдо қилаётган сотувчиларни учратмадик. Бу ҳолат наҳотки бозор масъулларининг эътиборини тортмаган бўлса? Ахир бундай масъулиятли даврда бозор маъмурияти “сен менга тегма, мен сенга тегмайман” қабилида иш юритса, харидорлар дардини кимга айтсин?..

Бугунги кунда мамлакатимизда катта ислоҳотлар, янгиланишлар даври бошланган. Ҳар бир соҳада аввало халқ манфаатлари, инсон қадри-қиммати баланд қўйилаётган, ҳақиқат ва адолат тарозисини тўғри қўйиш талаб қилинаётган бир дамда, содир бўлаётган, кўнгилни ғаш қиладиган бундай салбий ҳолатларга чек қўйиш, ислоҳотни аввало ўзимиздан, ўз иймонимизни тозалашдан бошлашнинг вақти етди назаримизда.

Зилола ТЎРАБЕК қизи.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"