Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932
Главная "ISTE'MOLCHI" Ноқонуний қурилмалар бўйича чоралар кўрилмоқда

 

snos_160Мамлакатимиз Президентининг 2017 йил 17 апрелдаги “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузурида Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ташкил этилди. Ушбу инспекциянинг асосий вазифларидан бири этиб кўп хонадонли уй-жой фондини, унга туташ ҳудудларни сақлаш ва ундан фойдаланиш қоидаларига риоя этиш, кўчмас мулк эгаларининг биноларни ўзбошимчалик билан ўзгартиришга йўл қўймаслик ишларини назорат қилиб бориш вазифаси юклатилди.

– Инспекциямиз республикамизнинг барча ҳудудларида фаолият юритиб келмоқда, – дейди Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи А. Эрдонов. – Шу ўринда таъкидлаш жоиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳамда “Коммунхизмат” агентлиги тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ, инспекция ўзига берилган ваколатлар доирасида кўп квартирали уй-жой фондини сақлаб туриш ва улардан фойдаланиш соҳасида ваколатли орган ҳисобланади.

– Бир йил мобайнида инспекция томонидан аниқланган ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш бўйича қандай чоралар амалга оширилди?

– Инспекциямиз ходимлари томонидан жами 15777 та кўп хонадонли уй-жойнинг техник ҳолатлари ўрганиб чиқилди. Натижада жами 11847 та ҳолатда ноқонуний барпо этилган қурилиш объектлари мавжудлиги аниқланди ва ноқонуний қурилмаларни ихтиёрий равишда бузиб ташлаш ҳақида кўчмас мулк эгаларига мажбурий кўрсатмалар берилди. Айни пайт­да ўзбошимчалик билан барпо этилган ушбу ноқонуний қурилмаларнинг 8200 таси буздирилиб, мавжуд камчиликлар бартараф этилди. Инспекциянинг ноқонуний қурилмаларни мажбурий тартибда буздиришга оид 1550 та аризаси судларга тақдим этилди. Қолганлари бўйича амалдаги қонун талаблари ва тартибларига мувофиқ ишлар олиб борилмоқда.

– Аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан кўрилган чоралар буйича ҳам маълумот берсангиз.

– Инспекция томонидан кўп хонадонли уй-жой фондларини ўрганиш жараёнида аниқланган ҳуқуқ­бузарликлар юзасидан 1510 нафар айбдор шахсга нисбатан маъмурий жарима чораси қўллашга оид аризалар судларга тақдим этилган бўлиб, бугунги кунда шулардан 1419 таси бўйича 203,5 млн. сўмлик жаримани ундиришга оид суд қарорлари қабул қилинган. Ушбу соҳани жойлардаги объектлар тимсолида ўрганиш жараёнида 92 та ҳолатда аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга юборилди.

– Уй-жой фондларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш жараёни танқидий ўрганилганда яна қандай камчиликларга дуч келинди ва ушбу нуқсонлар қайта такрорланмаслиги учун нималар қилинмоқда?

– Инспекция томонидан 18761 та уй-жой фондининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганиб чиқиш жараёнида 6075 та кўп хонадонли уй-жой ва уларга туташ ҳудудларда ноқонуний қурилмалар барпо этилгани аниқланди. Ҳудудларда ташкил этилган секторлар раҳбарлари ва маҳаллий ҳокимликларнинг мутасадди ходимлари билан биргаликда ушбу камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

– Сўнгги йилларда кўпгина ишбилармонлар томонидан ноқонуний қурилмалар барпо этилгани ёки биноларнинг техник ҳолатига путур етказилгани ҳам бор гап. Айни пайтда бундай ҳолатларни бартараф этиш бўйича кўрилган чоралар юзасидан маълумот берсангиз. Масалан, дўконларнинг кўпчилиги кўп қаватли биноларнинг пастки қисмида жойлашган. Шундай экан, таъмирлаш пайтида негиз деворларни бузиб ташлаш ҳолатлари ҳам учрамоқда...

– Инспекция томонидан ҳудудлардаги уй-жой фондларида жойлашган 4221 та нотурар жойнинг техник ҳолати тегишлича ўрганилди. Ўрганиш натижасида 3977 та ҳолатда тадбиркорлик субъектлари амалдаги қонун талабларини бузган ҳолда нотурар жойлардан фойдаланиб келишаётгани аниқланди. Жумладан, аниқланган камчиликларнинг 574 таси бўйича тадбиркорлар томонидан уй-жой фондларига туташ 8126 кв.метр ер майдони ноқонуний равишда эгаллаб олиниб, унда ўзбошимчалик билан қурилмалар барпо этилгани маълум бўлди.  21 та уй-жой фондидаги ертўлалар нотурар жой мулкдорлари томонидан тегишли мутасадди идораларнинг рухсатисиз, ўзбошимчалик билан реконструкция қилиниб, ўзгартириб олингани, кўп қаватли уйларнинг 1-қаватларида жойлашган 248 та нотурар жой маҳаллий ҳокимликларнинг қарорисиз реконструкция қилингани аниқланди. Ушбу камчиликларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан нотурар жой мулкдорларига мажбурий кўрсатмалар берилди. Бундан ташқари, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан аниқланган мазкур ҳолатларни биргаликда бартараф этишга қаратилган чоралар кўриш юзасидан Қурилиш вазирлигига, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент шаҳридаги барча туманлар ҳокимларига билдиришномалар юборилди.

Бугунги кунда ушбу идора ва ташкилотларда ҳам мазкур камчиликлар бартараф этилаётгани бўйича тегишли жавоб хатлари келиб тушмоқда.

Г.МУРОДАЛИЕВА суҳбатлашди.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"