Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932
Главная "ISTE'MOLCHI" Маҳсулотлар сифати текширилганда...

uzstandart_160“Ўзстандарт” агентлигига қарашли “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонасининг вилоятларда 16 та ҳудудий маркази мавжуд. Айни пайтда ушбу ташкилот 22 та идора ва муассаса, 56 та синов лабораториясининг иш фаолиятини бошқаради ва мувофиқлаштиради.

“Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси ва унинг ҳудудий марказлари томонидан юртимизда ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотларини сертификатлаштириш жараёни ҳамда уларнинг меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш бўйича бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Мутахассисларнинг билдиришича, мазкур марказга истеъмолчилардан савдо расталарида сотилаётган маҳсулотларнинг сифати юзасидан турли шикоятлар келиб турибди. Асосан озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги бўйича бўлган  ушбу шикоятлар Президентнинг ҳамда “Ўзстандарт” агентлигининг виртуал қабулхоналарига, шунингдек, Ҳукумат порталига ҳам келиб тушмоқда.

“Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси ҳамда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерация­сининг 2018 йил май-сентябрь ойларига мўлжалланган мониторинг бўйича қўшма режаси ишлаб чиқилган. Мазкур режага асосан, шунингдек, фуқароларнинг кўп сонли мурожаатларини инобатга олган ҳолда июнь ойида Тошкент шаҳри бозорларидаги савдо шохобчалари ҳамда йирик савдо тармоқларида назорат харидлари амалга оширилган.

– Марказимиз ходимлари томонидан уч гуруҳга мансуб сут маҳсулотлари, жумладан, қуюлтирилган сут, музқаймоқ ва юмшоқ пишлоқ назорат тартибида харид қилиниб, марказ қошидаги кимё-биология лабораториясида Республика санитар-эпидемиологик станцияси ҳамкорлигида хавфсизлик ва сифат кўрсаткичлари бўйича синовдан ўтказилди, – дейди Республика синов ва сертификатлаштириш маркази директори ўринбосари Ансабхон Зокиров. – Ўрганиш жараёнида 20 та маҳсулотдан 13 тасининг кўрсаткичи меъёр талабларига жавоб бермаслиги аниқланди. Масалан, текширувдан ўтказилган 6 турдаги пишлоқдан 3 тасида бегона (ёқимсиз) ҳид, ёпишқоқ консистенция, юқори даражадаги зичлик ва бошқа камчиликлар мавжудлиги, 8 турдаги қуюлтирилган сут маҳсулотининг 5 тасида меъёрий ҳужжатлар, жумладан, озиқ-овқат хавфсизлиги талаб­ларига риоя этилмаганлиги ҳолати қайд этилди.

Мутахассиснинг билдиришича, темир банкаларга қадоқланган қуюлтирилган сут маҳсулотларида шакар крис­таллари миқдорининг рухсат этилган меъёрдан юқорилиги, бундан ташқари, ичак таёқчалари бактериялари гуруҳига кирувчи (ИТБГ) бактериялар мавжудлиги аниқланган. (Ушбу патоген таёқчалар инсоннинг ошқозон-ичак йўлига тушгудай бўлса, катта ёшдаги кишиларда ва ёш болаларда ичак инфекцияси касаллиги ва гемолитико-уремик синдромини чақириши хавфи юзага келади. Ичак инфекцияси геморрогик колит, энтерит, овқатдан заҳарланиш ва “сайёҳ диареяси” кўринишида бўлиши мумкин).

Олти турдаги музқаймоқ маҳсулотлари текширувдан ўтказилганда эса уларнинг учтасида ёғларнинг умумий улуши маҳсулотларнинг ёрлиғида кўрсатилганидан кам эканлиги маълум бўлган.

Қатор чоралар кўрилаётганига қарамай, юртимиз савдо расталарида ҳамон кузатилаётган ушбу ҳолатлар мазкур йўналишда олиб борилаётган ишларни янада кучайтириш лозимлигини, шунингдек, аҳолига озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришда хавфсизликни таъминлаш бўйича ҳали олдинда қилиниши зарур бўлган талай ишлар мавжудлигини кўрсатмоқда.

Г.САЙДАЛИЕВА.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"