Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932
Главная "ISTE'MOLCHI" Қонун-қоидалар талаби бузилса...

savol_javob_160– Баъзи бозорлардаги дўконларда “Сотилган мол қайтариб олинмайди” деган ёзувларга кўзимиз тушади. Ундай бўлса, кийим-кечак харид қилаётган вақтимизда нуқсон борлигини пайқамай қолсак, харид қилган пулимизга куйиб қолаверамизми? Бу каби ҳолатлар соҳага оид қонунларда қандай белгиланган? Қонун-қоидаларга бўйсунмаган савдо аҳли учун жавобгарлик чоралари ҳам борми? Шулар хусусида батафсил маълумот берсангиз.

 

Ирода ТЎРАЕВА.

Тошкент шаҳри, Сергели тумани.

– Дўконларда “Сотилган мол қайтариб олинмайди” деб ёзилган эслатмаларнинг берилиши савдо-сотиқ қоидаларига зид ҳисобланади. Кийим-кечакларни харид қилиш бирмунча мушкуллик туғдириши тайин, айниқса, истеъмолчи шошиб турган бўлса. Шунинг учун бу борада масъулият билан ёндашган истеъмолчи баъзи бир қои­даларни ҳам ёддан чиқармаслиги зарур.

Ҳар бир савдо шохобчасида кийим-кечакларни кийиб кўришга алоҳида қулай бурчак ажратилган бўлиши, истеъмолчи кийимларни тўғри танлаши учун сотувчи зарур ва етарли маълумотларни ўз вақтида харидор эътиборига етказиши, кийимларни танлашда яқиндан кўмак бериши шарт.

Истеъмолчи кийим-кечакларни харид қилиш давомида сотувчи билан оғзаки равишда бўлса ҳам шартлашиши лозим. Сабаби, баъзида харид қилган кийим ўзи, фарзандлари учун ёки совға сифатида олинган бўлиши, уни уйда кийиб кўрилганда ранги, ўлчами, фасони тўғри келмаслиги мумкин. Мабодо, кийим-кечак уйда кийиб кўрилганда ўлчами тўғри келмаса, ярашмаса ёки ёқмай қолган ҳолатда, ёхуд товарда бирон нуқсони бўлса, нархи сифатига тўғри келмаса, чоклари яхши тикилмаган бўлса, яхши дазмолланмаса, шунда сотувчи билан тузилган оғзаки шартнома қўл келади. Юқоридаги ҳолатларда истеъмолчи кийимни сифатлисига, катта ёки кичик ўлчамдагисига алмаштириб олиши мумкин. Айнан шундай кийим-кечак дўконда бўлмаса, истеъмолчининг талаби билан унга тўланган пул қайтариб берилиши ҳам мавжуд тартиб-қоидаларда белгиланган.

Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги қарорининг чакана савдо қоидаларида белгиланган

Зарур сифатдаги, қайтариб олинмайдиган ёки шунга ўхшаш товарга алмаштирилмайдиган ноозиқ-овқат товарларнинг рўйхати билан танишинг:

1. Уй шароитида касалликларни профилактика қилиш ва даволаш учун товарлар (металл, резина, тўқимачилик ва бошқа материаллардан тайёрланган санитария ва гигиена буюмлари), тиббий жиҳозлар, приборлар ва аппаратлар, оғиз бўшлиғи гигиенаси воситалари, кўзойнак линзалари, болаларни парвариш қилиш буюмлари, дори-дармонлар.

2. Шахсий гигиена буюмлари (тиш чўткалари, тароқлар, соч тўғноғичлари, соч бигудилари, улама сочлар, шиньонлар ва бошқа шу каби товарлар.

3. Атторлик-пардоз товарлари.

4. Тўқимачилик товарлари (ип-газлама, зиғир толали, ипак, жун ва синтетик газламалар, газлама тусидаги нотўқима материаллардан тайёрланган товарлар – ленталар, жияклар, тўрлар ва бошқалар); кабель маҳсулотлари (симлар, шнурлар, кабеллар); қурилиш ва пардозлаш материаллари (линолеум, плёнка, гилам қопламалар ва бошқалар) ҳамда метрлаб сотиладиган бошқа товарлар.

5. Тикувчилик ва трикотаж буюмлари (тикувчилик буюмлари ва трикотаж ички кийимлар, пайпоқ ва қўлқоп буюмлари).

6. Полимер материаллардан тайёрланган, озиқ-овқат материаллари билан боғлиқ бўлган, шу жумладан, бир марта фойдаланиладиган буюм ва материаллар (ошхона идиш-товоқлари ва анжомлари, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ва ташиш учун идишлар ва ўров материаллари).

7. Маиший кимё товарлари, пестицид­лар ва агрохимикатлар.

8. Мебель (мебель гарнитурлари ва тўп­ламлари).

9. Қимматбаҳо тошлардан фойдаланган ҳолда қимматбаҳо металлардан тайёрланган, ярим қимматбаҳо ва синтетик тошлардан фойдаланган ҳолда қимматбаҳо металлардан тайёрланган буюмлар, силлиқланган қимматбаҳо тошлар.

10. Автомобиллар ва мотовелотоварлар, уларга тиркамалар ва номерли агрегатлар; қишлоқ хўжалиги ишлари учун кичик механизация кўчма воситалари; сайр қилиш қайиқлари ва бошқа маиший сузиш воситалари.

11. Кафолат муддатлари белгиланган техник жиҳатдан мураккаб маиший товарлар (металл қирқувчи ва ёғочга ишлов берувчи маиший дастгоҳлар; маиший электр машиналари ва приборлари; маиший радиоэлектрон аппарат; маиший ҳисоблаш ва кўпайтириш техникаси; фото ва киноаппаратлар; телефон аппаратлари ва факсимиль аппарати; электр мусиқа асбоблари; электрон ўйинчоқлар).

12. Ҳайвонлар ва ўсимликлар.

Мазкур товарлар истеъмолга яроқсиз, сифатсиз бўлган тақдирдагина у, албатта, белгиланган тартибда сифатлисига алмаштириб берилиши шарт.

Ушбу қоидаларни бузганлик қуйи­даги ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг Жиноий кодексига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади:

нархларни асоссиз равишда ошириш;

товарлар, маҳсулотларни нотўғри ўлчаш, нотўғри тортиш ёки хизматлар кўрсатмаслик;

товарлар, маҳсулотларни (хизматларни) чек (квитанция, счёт) бермасдан сотиш;

харидорга товарнинг сифати, бутлиги, ўлчами, оғирлигини текшириш имконияти яратишдан бош тортиш;

харидорга узоқ муддат фойдаланиладиган сифати ёмон товарни таъмирлаш ёки алмаштириш даврида яхши сифатли ана шундай товарни беришдан бош тортиш;

пластик карточкалардан фойдаланилган тўловни қабул қилишдан бош тортиш;

носоз ёки тамғаланмаган тортиш ва ўлчаш приборларидан фойдаланиш;

товарларнинг мажбурий рўйхатига риоя қилмаслик;

шунингдек,

тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартибига;

назорат-касса машиналарини қўллаш тартибига;

ёнилғи-мойлаш материалларини сотиш тартибига риоя қилмаслик;

аудиовизуал асарларни сотиш;

алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш;

аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларнинг контрафакт нусхаларини,

сифатсиз, бут бўлмаган товарларни, кулинария буюмларини ва атайин ностандарт маҳсулотларни сотиш, шунингдек, харидорга сотилган сифатсиз, бут бўлмаган товарни алмаштириб беришдан ёки пулларни қайтариб беришдан бош тортиш;

товарларни уларнинг сифатини ва ишлаб чиқариш маркасини тасдиқловчи ёки сертификацияланган маҳсулотнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларсиз сотиш;

ишлаб чиқариш маркасида ёки товар белгисида тайёрловчининг номи ва жойлашган ўрни тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган товарларни сотиш;

яроқлилик муддати ўтган товарларни сотиш;

кимёвий моддалар қолдиқлари юқори миқдорда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини сотиш;

товарларнинг олиб кирилишини ва божхона божлари амалда тўланганлигини тасдиқлайдиган божхона декларацияси расмийлаштирилган санадан бошлаб 12 ой ўтгандан кейин ушбу қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ рўйхат бўйича тайёр импорт истеъмол товарларини сотувга қўйиш ва чакана сотиш.

Ушбу қоидалар талабларини бузганлик учун қуйидаги ҳолатларда жавобгарлик чоралари қўлланилади:

товарнинг ёнма-ён туришига риоя қилинмаганда ва товарларнинг сақлаш шароитлари бузилганда;

савдонинг зарур шарт-шароитлари ва харидорлар томонидан товарларни танлаш имконияти мавжуд бўлмаганда;

корхонанинг номи, унинг иш режими тўғрисидаги маълумотлар бўлмаганда, харидорга ушбу қоидаларда назарда тутилган маълумотларни бериш рад этилганда;

савдо объекти иш режимига риоя қилинмаганда;

товарларда нархномалар бўлмаганда ёки атайин нотўғри расмийлаштирилган нархномалар қўйилганда;

битта товарни сотиш учун бошқа товарни мажбуран сотиб олиниши ёки уларнинг сотилиши муносабати билан мажбурий равишда хизматлар кўрсатилиши шарт қилиб қўйилганда;

харидорнинг зарур даражада сифатли бўлмаган ноозиқ-овқат товарларини алмаштириш бўйича ушбу қоидаларда назарда тутилган талабларига риоя қилинмаганда;

рухсат берилмаган анжом қўлланилганда;

стандарт талабларига, техник шартларга жавоб бермайдиган товарлар сотилганда.

Унутманг, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”, “Стандартлаштириш тўғрисида”, “Метрология тўғрисида”, “Маҳсулотлар ва хизматларни сертификациялаш тўғрисида”ги қонунлар моддалари ҳамда ушбу қоидалар талаблари бузилганлиги жавобгарликка тортиш учун асос бўла олади.

Саволга ЎИҲҲҚЖ федерацияси ходими Умида МАНСУРОВА жавоб берди.

 

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"