Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
431
8866
8719

+147
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
165156
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 421 760
Главная "ISTE'MOLCHI" Нуқсонли музлатгич

muzlatgicssh_160Кунлар исий бошлаши билан яхна ичимликлар ва маҳсулотларга талаб янада ортади. Уй шароитида ҳам маҳсулотларнинг сифати бузилмай сақланиши учун музлатгичга эҳтиёж сезамиз. Шу боис, айни ёз кунларида у бизнинг энг яхши дастёримизга айланиши шубҳасиз.

Денов туманидаги “Шамоли”  маҳалласида истиқомат қилувчи Абдуқаҳҳор Бекмуродов ҳам хонадони учун тумандаги савдо мажмуасидан яхши ниятлар билан 2 200 000 сўмга музлатгич сотиб олади. Бироқ кўп ўтмай, музлатгичда нуқсонлар сезилиб, яхши ишламай қолади. Истеъмолчи муаммони ўз вақтида бартараф этиш мақсадида харидни амалга оширган “Амир холдинг” савдо марказига мурожаат қилади. Бироқ сотувчилар музлатгични алмаштиришдан ҳам, пулини қайтариб беришдан ҳам бош тортишади. Шундан сўнг фуқаро туман ИҲҲҚЖга мурожаат қилиб, амалий кўмак сўрайди.

Мурожаат жамият мутахассислари томонидан ўрганилиб, истеъмолчининг ҳуқуқи қонун доирасида ҳимоя қилинди ва музлатгич учун тўланган пул қайтарилди.

Миб ходими ўз хатоси учун товон тўлади 

Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани, “Ўзбекистон” ОФЙда яшовчи Улуғбек Аминов 2017 йилнинг 22 ноябридан 2018 йилнинг 12 июль кунигача туман электр корхонаси ва Мажбурий ижро бюроси ўртасида ўзи ишлатмаган 4887 кВт электр энергияси учун белгиланган қарздорликнинг келиб чиқиш сабабларини ҳал қила олмасдан овора бўлаётгани, бу ҳам етмагандек, ишхонаси – туман тиббиёт бирлашмаси раҳбариятидан гап эшитаётганлиги тўғрисида мурожаат қилди.

Ўрганиш жараёнида туман электр тармоқлари идораси ва Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан истеъмолчи хонадонидаги эски ҳисоблагич 2017 йил 22 ноябрда алмаштирилиб, янги электрон ҳисоблагич ўрнатилганлиги аниқланди. Мажбурий ижро бюроси ходими Жўшқин Ниязимбетов томонидан 2017 йилнинг 25 сентябрь куни ҳисоблагич кўрсаткичи 4887 кВт деб СМС хабар юборилгани, натижада (4887-1996 =3691 кВт) ортиқча, яъни ишлатилмаган электр энергияси учун қарздорлик ёзилгани аниқланди. Бунинг оқибатида 2017 йилнинг 22 ноябридан 2018 йилнинг 12 июлигача ишлатилмаган энергия учун 741 000 сўм қарздорлик Улуғбек Аминов номига расмийлаштирилгани маълум бўлди.

Натижада истеъмолчи хонадонига 3691 кВт соат асоссиз қарздорлик бўйича ҳисобланган 741 000 сўм Мажбурий ижро бюроси собиқ ходими Жўшқин Ниязимбетовнинг шахсий ҳисобидан товон сифатида тўлаб берилди.

 

Ўчса ёнмайдиган телевизор

Хива туманидаги Қушчи Каттабоғ маҳалласида яшовчи Алишер Бойжонов туман ИҲҲҚЖга ёзма ариза билан мурожаат қилди. Мурожаатда қайд этилишича, истеъмолчи 3000000 (уч миллион) сўмга сотиб олган телевизор носоз чиққан. Яъни уни дўкондан харид қилиб уйига олиб бориб кўриб ўтирган пайтда телевизор ўз-ўзидан ўчиб қолиб, қайта ёнмаган. Дўконга бориб телевизорни тузаттириб ёки янгисига алмаштириб беришни сўраган. Лекин дўкон эгаси истеъмолчи талабини рад этган.

Хива тумани Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ўрганиш ўтказилиши жараёнида истеъмолчи мурожаатидаги ҳолатлар ҳақиқатлиги аниқланди ва носоз телевизор янгисига алмаштириб берилди.

 

Назоратчи айбини тан олди 

Ғузор тумани, Совлиғор қишлоғида яшовчи Баҳром Қурбонов туман электр таъминоти корхонаси масъул ходимлари хизматидан норози бўлиб туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ёзма ариза билан мурожаат этди.

Мазкур мурожаат ўрганилганда, истеъмолчи абонент сифатида ТЭТ корхонасида рўйхатга олиниб, 2012 йилнинг март ойидан DDS-28 русумли электр ҳисоблагич орқали электр энергиясидан қонуний фойдаланиб келгани, лекин “Ўзбекэнерго” ДАКнинг “my/uzbekenergo.uz” сайтидан олинган маълумотга кўра, абонент номига 2018 йилнинг февраль ойи ҳолатида 2 692 186 сўм қарздорлик мавжудлиги кўрсатилгани маълум бўлди.

Мавжуд қарздорликнинг келиб чиқиш сабаби ўрганилганда, 2014 йилнинг 13 январь кунида ТЭТ корхонаси ходими М.Юсупов истеъмолчи хонадонига бормасдан далолатнома расмийлаштириб, 1 663 200 сўм асоссиз қарздорлик ҳисоб­лагани аниқланди.

Истеъмолчи ушбу тузилган далолатномадан норози бўлиб, бир неча маротаба ТЭТ корхонасига ёзма ариза билан мурожаат қилган бўлса-да, корхона ходимлари истеъмолчидан далолатнома асосида ҳисобланган қарздорликни тўлаб беришни талаб қилишган.

Ўрганишлар жараёнида тўловлар қайта ҳисоб-китоб қилинди. Натижада хонадоннинг (2 692 186 – 1 663 200) 1 028 986 сўм ҳақиқий қарздорлиги аниқланиб, фуқарога ушбу қарздорликни қисқа муддат ичида тўлаши лозимлиги тушунтирилди. Истеъмолчи номига расмийлаштирилган далолатнома юзасидан корхона назоратчисидан тушунтириш хати олинди. Назоратчи ўз тушунтириш хатида истеъмолчи хонадонига бормагани ва унинг номига далолатнома тузиб, фуқаро имзосини бошқа шахс томонидан сохталаштиргани, далолатнома ноқонуний тузилганини маълум қилди.

Тўпланган далилларга кўра, истеъмолчининг бузилган ҳуқуқини тиклаш мақсадида Ғузор тумани маъмурий судига даъво аризаси киритилди. Суд мажлисида даъво аризада келтирилган ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилгани инобатга олиниб, ТЭТ корхонаси томонидан истеъмолчи хонадонига далолатнома асосида ҳисобланган қарздорлик ундириш рўйхатидан чиқарилди ҳамда абонент рақамида ҳеч қандай қарздорлик мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома тақдим этилди.

Шерали САТТОРОВ,

ЎИҲҲҚЖФ бўлим бошлиғи. 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"