Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932
Главная "ISTE'MOLCHI" Таҳлиллар калькуляциясидаги ноаниқликлар

taxlil_160_554122Давлат рақобат қўмитаси топшириғига кўра, жорий йилда қўмитанинг кўпгина вилоятлардаги ҳудудий бошқармалари томонидан соғлиқни сақлаш тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида ўрганиш тадбирлари олиб борилди. Хусусан, қўмитанинг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси реклама фаолиятини назорат қилиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя этиш бўлими томонидан ҳам бир қатор даволаш-профилактика муассасалари фаолияти таҳлил этилганда айрим камчиликларга йўл қўйилганлиги кузатилди. Ўрганишлар жараёнида асосий эътибор “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун ва соҳага тегишли меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя этилишига қаратилиб, сўров орқали маълумотлар олинди.

Энди вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида амалга оширилган ўрганиш тадбирлари билан танишайлик. Аслида кўрсатиладиган тиббий хизматларга белгиланадиган тарифлар вилоят соғлиқни сақлаш бош­қармаси билан келишилган ҳолда тасдиқланиши кўзда тутилган, лекин 2017 йил 11 январда қабул қилинган калькуляция марказ томонидан ишлаб чиқилиб, жорий қилинган. Пировардида бир қатор хато ва камчиликларга йўл қўйилган.

Масалан, калькуляцияда лаборатория бўлими шифокори учун 1 451 783 сўм, лаборант учун 968 536 сўм, санитарка учун 689 769 сўм иш ҳақи ҳисобланиши лозим бўлса-да, лекин лаборатория бўлими шифокори учун 1 504 200 сўм, лаборант учун 1 030 975 сўм, санитарка учун 655 500 сўм иш ҳақи белгиланган. Мазкур ҳолат тегишли буйруқ асосида кўриб чиқилганда лаборатория бўлими томонидан тиббий хизматлар кўрсатилишида марказ ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан келишилган ҳолда тасдиқланган калькуляциянинг шакллантирилиши, лаборатория анализларида иштирок этувчи ишчи-ходимларнинг иш ҳақлари ҳисобланиши ҳар бир йил учун турлича экани қайд этилди. Масалан, 2017 йил учун лаборатория бўлимидаги икки хил, яъни олий ва ўрта тоифали шифокорларнинг, худди шунингдек, лаборантларнинг ойлик маошлари қўшилиб ўртачаси ҳисобланганлиги ва санитарканинг иш ҳақларига лавозимга устама, зарарлилик коэффициенти ва таътил пуллари қўшилиб ёзилганлиги кузатилди.

Шу билан бирга, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг лаборатория бўлимида ўтган йили амалга оширилган бир марталик таҳлилларни олиб кўрайлик. Масалан, умумий пешоб таҳлили калькуляцияда 7800 сўм белгилангани, лекин аслида 7593 сўм бўлиши кераклиги ва тарифдан 207 сўм ортиқча олинганлиги маълум бўлди. Худди шундай ҳолатлар бошқа таҳлилларда ҳам рўй берган бўлиб, нархлар ошириб кўрсатилиб, мижозлардан ортиқча пул олинган. Натижада бултур лаборатория бўлимида ўтказилган 16 турдаги 17 928 та таҳлил учун беморлар, яъни истеъмолчилардан жами 5 895 933 сўм ортиқча ҳақ олинганлиги аниқланди.

Шу боис, Давлат рақобат қўмитасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бундай камчиликларни бартараф этиш ва келгусида уларга йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантирилди.

Ҳ. БОЛТАЕВ.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"