Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1739
8187
8575

-388
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
140782
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 397 386
Главная "ISTE'MOLCHI" Иссиқлик таъминоти: миллионлаб сўмлик асоссиз қарздорликлар

issiqlik_taminoti_180Мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш юзасидан назорат идоралари томонидан барча чора-тадбирлар кўриляпти. Хусусан, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Давлат рақобат қўмитасининг жорий йилнинг ўтган олти ойи мобайнида амалга оширган ишлари натижасида кўплаб қонунбузилиш ҳолатларининг олди олинмоқда.

Айрим мисолларга мурожаат қилайлик. Бухоро вилояти “Сувоқова” давлат унитар корхонасининг “Рақобат тўғрисида”ги, “Табиий монополиялар тўғрисида”ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Рек­лама тўғрисида”ги қонунлар ҳамда бошқа қонуности ҳужжатлари талабларига риоя этилиши фаолияти кўриб чиқилганда, бир қатор хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги кузатилди.

Жумладан, амалдаги қонунчиликка зид равишда вилоят “Сув­оқова” ДУК томонидан 2016 йил апрель ойида аҳолига 576 800 м3 сув хизмати учун (1 м3 тариф 320 сўм) 36 915 200 сўм қўшилган қиймат солиғи ҳисобланган.

Шунингдек, “Сувоқова” ДУК томонидан 2016 йил октябрь ойи­да реализация қилинган
1 152 010 м3 техник сув етказиб бериш хизмати учун 359 427 120 сўм, қўшилган қиймат солиғи билан жами 412 888 944,0 сўм тўлов ҳисоб­ланган. Натижада корхона томонидан истеъмолчиларга 53 461 824 сўм ортиқча тўлов ёзилган. Шу боис, аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича белгиланган тартибда “Сувоқова” ДУКга нисбатан иш қўзғатилди ва айни пайт­да ҳудудий бошқармадаги комиссия томонидан кўриб чиқилмоқда.

Истеъмолчиларнинг “Иссиқлик манбаи” давлат унитар корхонаси фаолиятидан норози бўлиб ёзган кўплаб мурожаатлар ҳам кўриб чиқилди. Масалан, Бухоро шаҳрининг Абдураҳмон Жомий кўчасида истиқомат қилувчи Ф.Тешаева хонадонига нисбатан ҳисобланган қарздорликнинг асоссиз эканлигини билдирган. Аризада кўрсатилган ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида “Иссиқлик манбаи” ДУК, “Ёшлик” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ходимлари иштирокида жойига чиқиб, муаммо ўрганилди.

Пировардида фуқарога кўрсатилмаган хизмат учун 7 306 396,62 сўм тўлов ҳисобланганлиги аён бўлди.

Афсуски, худди шундай ҳолатлар бошқа истеъмолчилар билан ҳам рўй берган. Жумладан, Бухоро шаҳрининг А.Сомий кўчасида яшовчи М.Шариповага “Иссиқлик манбаи” ДУК томонидан 2017 йил 29 декабрь ҳолатига кўра иссиқлик энергиясидан 963 712,94 сўм асосий қарздорлик ва унга ҳисобланган 404 703,0 сўм жарима, жами 1 368 415,94 сўм қарздорлик ёзилган.

Масала атрофлича таҳлил этилганда, М.Шарипова истиқомат қилаётган уй 2015 йилда қуриб фойдаланишга топширилганлиги, аммо ўша пайтда хонадонда яшаш шароити мавжуд эмаслиги ҳамда иссиқлик батареялари ўрнатилмаганлиги аниқланди. Ўрганиш кунига қадар эса унга “Иссиқлик манбаи” ДУК томонидан фойдаланилмаган иссиқлик энергияси учун 1 368 415,94 сўмлик тўлов ҳисобланган.

Ваҳоланки, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 21-моддасида ижрочи кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмаслиги белгиланган. Юқоридаги каби қонунбузилиш ҳолатлари бўйи­ча белгиланган тартибда “Иссиқлик манбаи” ДУКга нисбатан иш қўзғатилиб, бундай камчиликларни бартараф этиш ва келгусида уларга йўл қўймаслик тўғрисида кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, Давлат рақобат қўмитасининг хатига асосан вилоятдаги давлат бюджети ҳисобидан молия­лаштириладиган пулли хизматлар кўрсатувчи мавжуд 56 та даволаш-профилактика муассасасидан 8 тасида тасдиқланган дастур асосида ўрганиш тадбирлари олиб борилди.

Таҳлиллар жараёнида баъзи муассасалар томонидан пулли тиббий хизматларнинг тарифларини шакллантиришда айрим камчиликларга йўл қўйилганлиги (беморларга кўрсатиладиган пулли тиббий хизматлар вақти ва юк хати харажатлари ошириб қўллангани ҳамда кўрсатиладиган тиббий хизматлар тарифларини шакллантиришда тиббиёт ходимларнинг иш ҳақи ошириб киритилиши) натижасида асоссиз равишда жами 9,15 млн. сўм даромад олинганлиги кузатилди.

Юқорида келтирилган маълумотлар Давлат рақобат қўмитаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси реклама фаолиятини назорат қилиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя этиш бўлимининг жорий йилнинг ўтган олти ойидаги фаолиятидан олинди. Таҳлил этилаётган даврда “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун талабларига риоя этилиши юзасидан 3 маротаба ўрганиш тадбирлари амалга оширилиб, икки ҳолатда қонун бузилиши аниқланди, шу боис, хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилди.

Умуман, жорий йилнинг ўтган ярмида ҳудудий бошқармага истеъмолчилар томонидан жами 62 та ариза ва шикоят тушган бўлиб, уларнинг 21 таси мурожаат эгаларининг фойдасига ҳал этилди ва 17557,7 минг сўмлик манфаатлари ҳимоя қилинди. Ишонч телефони орқали эса жами 15 та мурожаат расмийлаштирилиб, 3 таси истеъмолчиларнинг фойдасига ҳал этилди, қолган 12 таси бўйича тушунтиришлар берилди.

Ҳосил КАРИМОВ.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"