Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
220
7798
8223

-425
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
122501
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 379 105
Главная "ISTE'MOLCHI" Сотувчининг найранги

istemolchi_himoya_160Марғилон шаҳри Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига шаҳарнинг Мустақиллик кўчасида истиқомат қилувчи Камила Давлатованинг (исм шарифи ўзгартирилган) аризаси келиб тушди. Унда билдирилишича, шаҳар марказидаги савдо дўконларининг бирида нархи 4 100 000 сўм бўлган музлатгич ва яна 4 100 000 сўмлик кир ювиш машинасининг фотосурати кўрсатилган. Истеъмолчига ушбу иккала товар ҳам маъқул келган. Келишувдан сўнг ушбу маҳсулотларни кредит асосида сотиб олган. Сотиб олиш чоғида истеъмолчига кир ювиш машинаси берилган. Музлатгични эса эртаси куни харидорнинг хонадонига етказиб беришга келишилган. Бироқ орадан икки ой ўтса ҳамки, музлатгичдан дарак бўлмаган. Бу орада истеъмолчи дўконга қатнайвериб, тинкаси қуриган.

Мутахассисларимиз зудлик билан аризада кўрсатилган ҳолат юзасидан ўрганиш ўтказишди. Ғайриқонуний найранги иш бермаган сотувчига Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни ҳамда Вазирлар Махкамасининг “Чакана савдо қоидалари тўғрисида”ги қарори талаблари тушунтирилди. Масала моҳиятини тўғри англаб етган сотувчи уч кун муддат ичида истеъмолчи талабини тўлақонли равишда бажариб берди. Қилган ишидан пушаймонлиги инобатга олиниб, дўкон раҳбарига сотувчиларнинг хатти-ҳаракатларини қатъий назоратга олиш топшириғи берилди.

А. НЎМОНОВ,

Марғилон шаҳри ИҲҲҚЖ раиси в. в. б.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"