Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1835
8065
7525

+540
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
100006
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 356 610
Главная "ISTE'MOLCHI" Муддатидан 70 кун ўтиб “Cobalt”ли бўлди

 

 

cobalt_160_55412Бухоро вилояти ИҲҲҚЖ ҳудудий бирлашмасига Ғиждувон тумани Чағари қишлоғида яшовчи Ризқиддин Саидов оғзаки мурожаат қилди. Истеъмолчи Бухоро шаҳридаги “Умид савдо файз инвест” МЧЖга қарашли “Умид лизинг” корхонасидан ўз норозилигини билдирди.

Ушбу мурожаат жамият ходимлари томонидан ўрганилди. Маълум бўлишича, истеъмолчи “Cobalt” русумли автомашина харид қилиш учун хизмат кўрсатувчи билан шартнома тузган ва шартномада кўрсатилган барча маблағларни тўлаган. Хизмат бажарилиши муддатидан 67 кун ўтиб кетган бўлса-да, фуқаро автомашинани ололмаган.

Жамият ходимларининг аралашуви билан истеъмолчи 100 миллион сўмлик “Cobalt” автомашинасини олишга эришди.

 

Ёқилғи қуйдирди, лекин машина зарарланди

Деҳқонобод тумани ИҲҲҚЖ ижро этувчи аппаратига тумандаги “Аэродром” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Равшан Холматов ариза билан мурожаат қилиб, туманда фаолият кўрсатаётган “Шодлик” хусусий корхонаси ходимлари хизматидан норозилик билдирган.

Мурожаатни жамият ходимлари иштирокида ўрганиш жараёнида фуқаро шахсий автомашинасига ёқилғи қуйиш мақсадида тумандаги “Шодлик” хусусий корхонасига қарашли автомашиналарга ёқилғи қуйиш шохобчасига боргани, у ердаги хизмат кўрсатувчиларнинг эҳтиётсизлиги оқибатида автомашинасига зарар етгани аниқланди.

Ушбу ҳолат бўйича истеъмолчи ва хизмат кўрсатувчи ўртасида юзага келган муаммони бартараф этиш мақсадида фуқароларга амалдаги қонунчилик талаблари тушунтирилди. Натижада корхона ходимлари томонидан истеъмолчи автомашинасига етказилган зарар ихтиёрий равишда тўлаб берилди.

 

Сохта ҳисоблагич

Денов туманида истиқомат қилувчи фуқаро туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ариза билан мурожаат қилди. Унда баён қилинишича, истеъмолчи туман марказидаги савдо дўконидан 380 000 сўмга электр ҳисоблагич сотиб олган. Ҳисоблагични стандарт кўригидан ўтказмоқчи бўлиб текширтирганда, ускуна рўйхатдан ўтмаган, яъни у сохта бўлиб чиққан. Бироқ сотувчи буни рад этиб, ҳисоблагични алмаштириб беришдан бош тортган.

Мурожаат жамият мутахассислари томонидан ўрганилиб, сотувчига қонуний тушунтириш берилди. Натижада ҳисоблагич бошқасига алмаштириб берилди.

 

Кор қилган тушунтириш

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг “1091” қисқа рақамли ишонч телефонига Юнусобод туманининг 14-мавзесида яшовчи Иномжон Жўраев шикоят билан мурожаат қилди.

Мурожаатда қайд этилишича, у Олмазор туманидаги бозорда жойлашган савдо дўконидан 8 200 000 сўмга сув насоси сотиб олган. Бироқ насос яхши ишламаган. Носоз товарни дўконга олиб борганида, сотувчи уни бошқасига алмаштириб бермаган ёки пулини қайтармаган.

дўконга олиб борганида, сотувчи уни бошқасига алмаштириб бермаган ёки пулини қайтармаган.

Олмазор тумани Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари мурожаат юзасидан ўрганиш ўтказди. Дўкон раҳбари ва ходимига қонун юзасидан тушунтириш берилди. Натижада сифатсиз сув насоси бошқасига алмаштирилди.

Шерали САТТОРОВ,

ЎИҲҲҚЖФ бўлим бошлиғи.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"