Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932
Главная "ISTE'MOLCHI" Шартномага риоя қилмагач..

istemolchi_himoya_160Булунғур туманининг “Килдон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи О.Рашидов чорва моли олиш учун “Агробанк” акциядорлик тижорат банкидан 7 000 000 сўмлик кредитни ўз номига расмийлаштириб, “Фахри жаҳон ”  фермер хўжалиги ҳисоб рақамига ўтказади. Ушбу маблағ эвазига фермер хўжалиги унга қорамол бериши лозим эди. Аммо хўжалик  шартнома шартларини бажаришни орқага суриб, истеъмолчига чорва молларини етказишни пайсалга солиб юраверади. Сарсонгарчиликдан чарчаган О.Рашидов туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига шикоят аризаси билан мурожаат қилди. Мурожаат жамият масъуллари томонидан қонун дои­расида ўрганиб чиқилди. Натижада истеъмолчига қорамол учун тўланган пули қайтарилди.

 

Сифатсиз шифер

Деҳқонобод тумани Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига туманнинг “Аэродром” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Жамшид Норқобилов мурожаат қилди.

Истеъмолчи мурожаатида Деҳқонобод шаҳарчасида жойлашган қурилиш моллари  дўконидан 105 дона шиферни 3 990 000 сўмга сотиб олгани, аммо шиферлар амалдаги сифат стандарти талабларига жавоб бермагани сабабли уйнинг том қисмига ўрнатиш чоғида синиб, фойдаланишга яроқсиз ҳолга келиб қолганидан шикоят қилган. Фуқаро мазкур ҳолат бўйича бир неча бор дўкон сотувчисига мурожаат қилган, лекин мурожаат инобатга олинмаган ва маҳсулот алмаштириб берилмаган.

Ушбу муаммони бартараф этиш ҳамда истеъмолчи манфаатини ҳимоя қилиш мақсадида туман жамияти ходимлари иштирокида ўрганиш ўтказилди. Сотиб олинган 32 дона шифернинг фойдаланишга яроқсизлиги аниқланди. Истеъмолчи талабига биноан сифатсиз маҳсулотлар дўконга қайтарилиб, бош­қасига алмаштириб берилди.

 

“FACEBOOK” орқали мурожаат

Гурлан тумани Эшимжурён қиш­лоғида яшовчи А.Холбоев “Facebook” ижтимоий тармоғи орқали туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди.

Мурожаатда таъкидланишича, истеъмолчи суюлтирилган газ баллони олиш бўйича масъулларга бир неча марта мурожаат қилган, лекин ҳар сафар унинг иши ҳал бўлмай қолаверган.

Мазкур мурожаат юзасидан Гурлан тумани ИҲҲҚЖ ходимлари ўрганиш олиб борди. Ўрганиш жараёнида фуқаро мурожаатидаги ҳолатларнинг ҳақиқатлиги аниқланди. Истеъмолчи хонадони суюлтирилган газ баллони билан таъминланди.

 

Янги автомобилнинг носоз қисми 

Нукус шаҳрининг Кызкеткен гузарида яшовчи Б.Нуранов жорий йил 26 январь куни автосалондан 75 миллион сўмга “Nexia 3” автомобилини харид қилади. Аммо унинг ички қисмида нуқсон борлиги учун шу қисмни бошқасига алмаштириб беришни сўрайди. Аммо салон ходимлари унинг мурожаатини жавобсиз қолдиради.

Бу ҳолдан норози бўлган истеъмолчи Нукус шаҳри прокуратурасига ариза ёзади. Унинг аризаси шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига жўнатилади.

Аризада баён қилинган ҳолат жамият ходимлари ҳамда истеъмолчи иштирокида  ўрганиб чиқилди. Автомобилнинг ҳақиқатан ҳам нуқсони борлиги аниқланди. ИҲҲҚЖ масъуллари томонидан автосалон ходимларига “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун асосида тушунтириш ишлари олиб борилди. Натижада автомобилнинг нуқсонли қисми янгисига алмаштириб берилди.

 

Қалбаки имзоли далолатнома

Шаҳрисабз тумани Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ижро этувчи аппаратига тумандаги Хитой қишлоғида яшовчи Сирожиддин Умаров ариза билан мурожаат қилди.

Унда истеъмолчи яшаб келаётган хонадонида мавжуд бўлган 268-161-сонли абонент ҳисоб рақами орқали электр энергиясидан фойдаланиб келгани ва тўловларни ўз вақтида амалга оширгани қайд этилган. Аммо туман электр тармоқлари корхонаси компьютер базасидаги маълумотлар бунинг аксини кўрсатган. Шу асосда далолатнома тузилиб, истеъмолчига нисбатан 740 361 сўм қарздорлик  ҳисобланган. Шунингдек, фуқаро номига қўшимча равишда 268-191-сонли абонент ҳисоб рақами очилиб, мазкур ҳисоб рақами бўйича хатлов ўтказилган ва хатлов далолатномаси асосида 308 985 сўм жарима ҳисобланган.

С.Умаров туман электр таъминоти корхонасига ушбу ҳолатга аниқлик киритиш ва хонадонига асоссиз қўлланилган қарздорликларни бартараф этишни сўраб бир неча бор мурожаат қилган бўлса-да, унинг талаби таъминотчи корхона ходимлари томонидан рад этиб келинган.

Мурожаатдаги ҳолатни бартараф этиш ва истеъмолчига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида туман ИҲҲҚЖ мутахассислари иштирокида ўрганиш ўтказилди. Ўрганиш давомида таъминотчи корхона ходимлари томонидан истеъмолчи номига тузилган хатлов далолатномалари ўрганилди. Натижада ҳар икки далолатномадаги имзо ҳам С.Умаровга ёки унинг оила аъзоларига тегиш­ли эмаслиги, имзо қалбакилиги, далолатнома нусхаси истеъмолчи ёки унинг оила аъзоларига қолдирилмагани, қонунбузилиш ҳолати аниқланган бўлсада, бу ҳолат юзасидан 2011 йилдан 2017 йилга қадар истеъмолчи хабардор қилинмагани маълум бўлди.

Туман жамияти ходимлари тўпланган маълумотларга асосланиб ҳамда истеъмолчининг манфаатини кўзлаб фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судига даъво аризаси киритди. Суднинг  ҳал қилув қарорига кўра, истеъмолчи хонадонига нисбатан қўлланилган жами 1 049 346 сўм қарздорликни ундириш рўйхатидан чиқариш мажбурияти  Шаҳрисабз тумани электр таъминоти корхонаси зиммасига юклатилди.

Шерали САТТОРОВ,

ЎИҲҲҚЖФ бўлим бошлиғи.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"