Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932
Главная "ISTE'MOLCHI" Аҳоли боғчалар ҳолатини баҳолади

boxcha_160Марғилон шаҳри Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан шаҳардаги давлат мактабгача таълим муассасаларида кўрсатилаётган хизматлар сифатини ўрганиш ва соҳани янада ривож­лантириш мақсадида кенг жамоатчилик иштирокида ижтимоий сўровнома ўтказилди.

Сўровлар натижасида истеъмолчилар давлат мактабгача таълим муассасаларидаги таомланиш сифатидан мамнунликлари, лекин бироз яхшилаш кераклиги, тўланаётган тўловлардан ташқари бошқа тўловлар учун маблағлар талаб этилмаётганини қайд этдилар. Иштирокчилар бошқа талай саволларга ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Масалан, айрим ота-­оналарнинг фикрича, мактабгача таълим муассасалари томонидан болажонлар учун фойдали бўлган қўшимча машғулотлар турини кўпайтириш ва ўтилаётган машғулотлар сифатини янада  яхшилаш лозимлиги таъкидланган. Қолаверса, истеъмолчилар мактабгача таълим муассасаларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатига эътиборли бўлиши зарурлигини ҳам баён этишган.

Сўровномаларнинг якуний натижасига кўра, берилган саволларга қарийб 92 фоиз респондент шаҳардаги боғчаларнинг аҳолига кўрсатаётган хизматини қониқарли баҳолаган. Билдирилган айрим муаммо ва таклифлар юзасидан соҳанинг юқори органларига маълумотлар киритилди.

А.НЎЪМОНОВ,

Марғилон шаҳри ИҲҲҚЖ раиси в.в.б.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"