Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3959
8065
7525

+540
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
102130
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 358 734
Главная "ISTE'MOLCHI" Имконият энг яхшилар қўлида

aif_160_22554111Пойтахтимизда Америка-Испания Футбол академияси (АИФА) очилди. Ушбу лойиҳанинг мақсади Ўзбекистонда спорт туризмини ривож­лантириш, ёш футболчиларни лойиҳа ҳамкорлари ҳисобланган мамлакатлар – АҚШ, Испания, Бразилия, Венесуэла, Колумбия ва Аргентина футбол клубларининг профессионал усуллари асосида ҳар томонлама тайёрлаш ва қўллаб-қувватлаш, АИФА ўсмирларининг халқаро мусобақаларда иштирок этишига ёрдамлашиш, футбол бўйича миллий терма жамоа учун спорт захирасини тайёрлаш, спорт тарғиботи ва ёшларнинг интеллектуал жиҳатдан ривожланишига кўмаклашишдир.

Ўзбекистонлик ишбилармон, “GoUzbekTour.com” ва “UzbekistanTurismo.com” туркомпаниялари асосчиси, АҚШ (Орландо, Флорида штати)даги Футбол академияси ҳамкори Шуҳрат Қосимов ва Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда “Intour-Travel” МЧЖ компанияси қўллаб-қувватлови остида АИФАнинг тамал тоши қўйилди .

“Бу тадбирларда иштирок этиш учун биз энг яхшиларини танламаймиз – бундай имконга ҳамма эга!” шиори остида АИФА футболга қизиқувчи барча болаларга жаҳон миқёсида профессионал футбол билан шуғулланиш, ўсмирлар ўртасидаги халқаро турнирлар, футбол юлдузларининг маҳорат дарсларида қатнашиш ва мазкур лойиҳа ҳамкор мамлакатларининг диққатга сазовор масканларини томоша қилиш имконини тақдим этиш ниятида.

Дастлабки босқичда АИФАга болаларни жалб қилиш ва ўргатиш Тошкент шаҳрининг барча туманларидаги спорт секцияларида йўлга қўйилади. Уларда 4 ёшдан 17 ёшгача бўлган барча болалари иштирок этишлари мумкин. Илк уч ойда ўзбекистонлик мураб­бийлар машғулотларни АҚШдаги Футбол академияси асосчилари Нельсон Велес ва Густаво Жеремилло томонидан ишлаб чиқилган махсус дастур асосида олиб боришади. Кейинги ойларда машғулотларни лойи­ҳанинг ҳамкор мамлакатлари – АҚШ, Испания, Бразилия, Колумбия, Венесуэла, Аргентина профессионал клубларининг таклиф қилинган мураббийлари ўтказишади.

Ўз мухбиримиз.

 

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"