Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932
Главная "ISTE'MOLCHI" Тиш пасталари хавфлими?

pasta_160_221Озодалик тишларимизни парвариш қилишнинг энг биринчи омили саналади. Бунинг учун эса биз ҳар куни тиш пасталаридан фойдаланамиз. Бироқ сўнгги пайтларда айрим тиш пасталарининг хавфли хусусиятлари ҳам борлиги ҳақидаги гап-сўзлар қулоққа чалиниб турибди. Баъзи шифокорлар эса тиш пасталарини танлаб ишлатиш лозимлигини, уларнинг айримлари турли касалликларни келтириб чиқариши мумкинлигидан огоҳлантиришмоқда. Бундай эҳтимол ҳақиқатан ҳам мавжудми? Қуйида шу каби саволларга жавоб излаймиз.

Худди ичаклардаги сингари оғиз бўшлиғида ҳам фойдали бактерия­ларнинг етарли миқдорда бўлиши оғиз ва тишлар соғломлиги учун ўта муҳим ҳисобланади.

Ундаги қилтомирлар оғизга солинган моддаларни қон тизимига ўтказиш хусусиятига эга. Шундай экан, тиш пастасини танлашда жуда эътиборли бўлиш талаб этилади. Таркибида қуйидаги моддалар мавжуд тиш пасталаридан фойдаланиш тавсия этилмайди:

Фтор тиш пасталари билан бирга ичга ютилса, кўплаб касалликларга сабаб бўлиши мумкин. У юқори токсик (заҳарли) модда саналиб, асаб ҳамда гормонал тизимда, шунингдек, диабет, буйрак хасталиклари, хотира сусайиши, буқоқ касалликлари, артрит, бепуштлик, иммунитет пасайиши, саратон, генетик бузилишлар ва бошқа жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

Триклозан антибактериал модда ҳисобланиб, эндокрин тизимнинг ишдан чиқишига сабаб бўлади. У, айниқса, ҳомиладорларга хавф туғдиради. Бачадонда қон айланишини издан чиқариб, ҳомила учун кислород етишмаслигига сабаб бўлади. Қолаверса, танадаги барча фойдали бактерияларни ўлдиради. У кўкрак саратони касаллигининг тезлашишига сабаб бўлади.

Натрий лаурилсульфат кўпиртирувчи модда саналиб, тиш пасталарида жуда кенг қўлланилади. Тери яллиғланишига сабаб бўлиб, оғриқли яралар пайдо қилиши мумкин.

Пропиленгликоль асосан, бўёқлар, эмаллар, шунингдек, антифриз сифатида музни эритишда қўлланилади. Бу модданинг гигиена маҳсулотларига қўшилиши хавфсизлигини аниқлаш устида олиб борилган илмий-тадқиқотлар деярли мавжуд эмас. Бироқ, маълумки, пропиленгликоль тери ва кўзда қизариш, ўпкада эса яллиғланиш келтириб чиқаради. Унда аллергик касалликларни қўзғаш хусусияти ҳам мавжуд.

Диэтаноламин канцероген модда бўлиб, косметолия ва гигиена воситаларида қўлланилади. Ўсма касаллик­лари ривожланишига туртки бўлиши мумкин.

Алюминий оксиди буйрак етишмовчилиги бор беморлар учун хавфли моддалар қаторига киради.

Қайд этиб ўтиш лозимки, айрим ишлаб чиқарувчилар тиш пасталарининг инсон танасига кўрсатадиган зарарини камайтириш мақсадида ментол моддасини қўшадилар. Чунки бу модда оғиз бўшлиғини муайян вақтгача музлатиб қўйганида, зарарли моддалар организмга кам миқдорда сўрилади.

Табиийки, савол туғилади: тиш парваришини неча ёшдан бошлаган маъқул?

Тишлар озодалигини биринчи тиш чиқишининг олти-етти ойлигидан бош­лаш керак. Бу пайтда гўдак­ларнинг сут тишлари салфетка ёки махсус юмшоқ резина чўткалар билан тозаланади. Тадқиқотларга кўра, кичик ёшдаги болалар тиш юваётганда билмай пастани ютиб юборишади. Шу боис, улар фақат болаларга мўлжалланган тиш пасталаридан фойдаланиши зарур. Ушбу турдаги пасталар нисбатан хавфсиз бўлиб, уларда кичик ёшдаги фарзандларимиз танасига зарар етказмайдиган қўшимчалар мавжуд. Шунинг ҳисобига сут тишлари эмали тез емирилиб кетмайди.

Болалар учун мўлжалланган тиш пасталари икки гуруҳга бўлинади: гигиеник – тиш устидаги юмшоқ карашни кетказиб, оғиз бўшлиғини ҳидсизлантирувчи ва даволовчи, шунингдек, минералланиш жараёнини яхшиловчи (фосфатлар, кальций) бирикмаларга бой пасталар.

Болаларга мўлжалланган мазкур пасталарда тиш устидаги овқат қолдиқларини тозаловчи юмшоқлик хусусияти бўлиши лозим.

Интернет материаллари

асосида тайёрланди.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"