Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932
Главная "ISTE'MOLCHI" Иссиқ сув ўрнига совуқ сув

kran_suv_160Фарғона шаҳрида яшовчи Ю.Кузьмина ва Н.Парфиненконинг “Қиргули иссиқлик манбаи” МЧЖ томонидан етказиб берилаётган иссиқ сувнинг ҳарорати пастлигидан (совуқлигидан) норози бўлиб ёзган аризалари шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ўрганилди.

Ўрганиш кунида Ю.Кузьминанинг хонадонидаги иссиқ сув тармоғига ҳисоблагич ўрнатилган бўлиб, унинг кўрсаткичи 134 м3ни ташкил қилган. Н.Парфиненконинг хонадонидаги иссиқ сув ҳисоблагичи эса 541 м3ни кўрсатган. Шунингдек, ушбу хонадонларнинг иссиқ сув тармоқларида иссиқ сув бўлмаган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидаларида “хонадонларга етказиб бериладиган иссиқ сувнинг ҳарорати 50-70 0 С доирасида бўлиши керак”лиги белгиланган бўлса-да, МЧЖ томонидан мазкур хонадонларга иссиқ сув тегишли ҳароратда етказиб берилмаётганлиги аниқланди.

“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунда “Ижрочи айрим турдаги ишларни бажариш, (хизматлар кўрсатиш) қоидаларида ёки шартномада белгиланган муддатда, ҳажмда ва сифатда ишни бажариши (хизмат кўрсатиши) шартлиги” белгиланган. Шунга асосан, “Қиргули иссиқлик манбаи” МЧЖ томонидан истеъмолчиларга иссиқ сув 50-70 0 С ҳарорат доирасида етказиб берилмай, уларнинг ҳуқуқлари бузилган, деб ҳисобланади.

“Қиргули иссиқлик манбаи” корхонаси ходимларининг хат орқали билдиришича, истеъмолчи Ю.Кузьминанинг эътирозини инобатга олиб, 30282 сўм унинг фойдасига ҳал қилинган. Бугунги кунда бу хонадоннинг иссиқ сув бўйича 431545 сўм ҳақдорлиги аниқланган.

Шунингдек, истеъмолчи Н.Парфиненко фойдасига 37921 сўм ҳал қилинган. Айни пайтда ушбу хонадоннинг иссиқ сув бўйича 341 294 сўм қарздорлиги маълум қилинди.

Фарғона шаҳри ИҲҲҚЖ мутахассислари “Қиргули иссиқлик манбаи” МЧЖ томонидан истеъмолчиларга иссиқ сув 50-70 0 С ҳарорат доирасида етказиб берилмаётгани, бу билан уларнинг ҳуқуқлари бузилаётгани тўғрисида шаҳар прокуратурасига маълумотнома юборди.

Б.ЭРАЛИЕВ,

Фарғона шаҳри ИҲҲҚЖ

бош мутахассиси.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"