Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4256
7845
7110

+735
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
129687
254685
115629

+139056

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 680 073
Главная "ISTE'MOLCHI" Хусусий корхонада давра суҳбати

aksiyadorlarЎзбекистон Истеъмолчилар ҳу­қуқ­ларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳамда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ҳамкорлигида аҳоли ўртасида “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун ҳужжатларини кенг тарғиб қилиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва истеъмол маданиятини оширишга қаратилган маърифий тадбирлар режасига асосан “БФ Теxtile Produktion” МЧЖ ХКда “Соғлиқни сақлаш соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқи” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда мамлакатимизда тиббиёт соҳасида истеъмолчиларга кўрсатилаётган хизматлар ва юзага келаётган баъзи муаммолар ҳақида сўз юритилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Фуқаролик кодекси, “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги ва “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлар соғлиқни сақлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи асосий норматив-ҳуқуқий ва идоравий ҳужжатлар ҳисобланади. “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддасида фуқаролар соғлиғини сақлашнинг асосий принциплари сифатида соғлиқни сақлаш соҳасида инсон ҳуқуқларига риоя этиш, аҳолининг барча қатламлари тиббий ёрдамдан баҳраманд бўлиши, соғлиғини йўқотган тақдирда ижтимоий ҳимоя қилиниши белгилаб берилган. Тадбирда мазкур қонунга мувофиқ ҳар бир истеъмолчи тиббиёт ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимларнинг ҳурмат ва меҳр-мурувват кўрсатишларига, шифокор ва даволаш-профилактика муассасасини танлаш, санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган шароитда текширувдан ўтиш, даволаниш ва парвариш қилишга, ўз ҳуқуқ ва бурчлари хусусида ҳамда соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумот олиш, шунингдек, соғлиғининг ҳолатига доир маълумотларни унинг манфаатини кўзлаган ҳолда берса бўладиган шахс­ларни танлаш ҳуқуқига эга эканлиги ҳақида тушунтиришлар билдирилди.

Хусусан, тиббий ёрдам кўрсатиш вақтида истеъмолчининг соғлиғига зарар етказилган тақдирда, кўрилган зарар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланиши, ҳуқуқлари бузилган тақдирда соғлиқни сақлаш муассасасининг раҳбари, мансабдор шахсга, юқори бошқарув органига ёхуд судга мурожаат қилиш мумкинлиги ҳақида ҳам фикрлашилди.

Давра суҳбатида тиббий хизматларнинг бепул кўрсатиладиган турлари, имтиёзга эга бўлган истеъмолчилар, ижтимоий аҳамиятга молик касаллик­ларга чалинган беморларга бериладиган имтиёзлар ва қўшимча тиббий хизматлар ҳақида ҳам сўз юритилди.

Тадбирда “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Жисмоний ва юридик шахс­ларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунлардаги истеъмолчининг ҳақ-ҳуқуқлари ва мурожаат қилиш тартиб-қоидалари ҳақида ҳам тушунчалар берилди.

У.МАНСУРОВА,

ЎИҲҲҚЖФбош мутахассиси.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"