Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932
Главная "ISTE'MOLCHI" Кўчада юришнинг ҳам одоби бор

chiqindi_160_5521Статистика маълумотларига кўра, кейинги пайтда атроф-муҳитнинг чиқиндилар билан ифлосланиши ўзининг зарарли таъсирини кўрсатиши билан бирга, экологик вазият барқарорлигининг кескин ўзгариши, ҳатто жиддий тус олишига ҳам сабаб бўлмоқда. Боз устига, сайёрамизда тўпланаётган маиший чиқиндилар ҳажми йил сайин ортиб боряпти. Агар бундай аҳвол шу тарзда давом этаверса, экологиянинг сезиларли бузилишига ўзимиз, яъни ўз қўлимиз билан замин яратган бўламиз.

Мамлакатимизда ҳам кўплаб саноат корхоналарининг қурилиши ва ишлаб чиқариш жараёнининг ривож­ланиб бораётганлиги натижасида ҳар йили йирик миқдордаги саноат чиқиндилари вужудга келмоқда. Бунга маиший чиқиндилар ҳам қўшилса, бу муаммонинг нечоғлик долзарб эканини тасаввур этиш қийин эмас.

Энди оддий турмуш тарзимизда учраётган ҳолатларга бир назар ташлайлик. Шаҳарларимиз кўчаларида чиқинди солиш учун мўлжалланган идишлар сонини кўпайтириш учун зарурат ва эҳтиёж мавжуд. Акс ҳолда энг гавжум кўчалар, шаҳар марказларида турли чиқиндиларнинг тўлиб-тошиб ётганини кўриб, дилимиз хира тортиши тайин.

Афсуски, бугун республикамизнинг кўпгина ҳудудларида чиқинди қутилари бир-биридан жуда узоқда жойлаштирилган. Бу ҳолатни айниқса, шаҳарлар чеккасида, одамлар гавжум бўлган бозорлар атрофларида учратамиз. Гоҳо махсус идиш бўла туриб, одамлар чиқиндиларни йўлларга ташлаб кетган ҳолатга ҳам дуч келамиз.

Турмушимизда учрайдиган оддий бир мисолни келтирайлик. Пойтахтимизнинг Талабалар шаҳарчасида жойлашган Ўзбекистон Миллий университети биноси дарвозасидан чиқиб, Беруний метро бекати томон юрсангиз, теварак-атроф чиқиндилар билан ифлосланиб ётганини кўриш мумкин. Ваҳоланки, одамлар қўлидаги кераксиз қоғоз, сигарета қолдиғи ёки қутиси, музқаймоқ қоғози, кераксиз чипталарни йўлидаги чиқиндилар учун махсус идиш­ларга ташласа бўлади, лекин “ортиқча юк”ни кўтариб юришга эриниб, шундоқ четга улоқтириб юборишади.

Маълумот ўрнида келтириш жоизки, ҳозирги кунда юртимиздаги 230 дан ортиқ шаҳар ва қиш­лоқда маиший чиқинди ташлаш майдонлари мавжуд бўлиб, уларда бир кунда бир неча ўн минглаб тонна чиқинди йиғилади, афсуски, айрим ҳолатларда эса улар ёқиб юборилади. Ёниш жараёнида атмосферага заҳарли газларнинг кўтарилиши кузатилади.

Мана шундай аянчли вазиятнинг олдини олиш мақсадида ҳар бир ташкилот ва давлат идоралари ўзига тегишли бўлган ҳудудларда чиқинди ташлаш учун мўлжалланган идиш­ларни кўпайтирса, юртимиз тозалигига ўз ҳиссасини қўшиб, савобли иш қилган бўлади. Мамлакатимизга ташриф буюрган меҳмонлар ва сайёҳлар шаҳарларимизнинг тозалиги, ажиб жозибасини кўриб, беихтиёр дили яйраса, кўнгли ёришиб кетса, биз ҳам хурсанд бўламиз.

Бу вазифа фақат ҳудудлардаги ободонлаштириш идораларигагина тегишли бўлиб қолмай, балки жамиятдаги ҳар бир фуқаронинг ҳам ватанпарварлик бурчи, деб ҳисоблаймиз. Муаммоларни биргаликда қўлни қўлга бериб бартараф этсак, аҳоли саломатлигининг мустаҳкамлигини ҳам таъминлаган бўламиз.

Энди мазкур масалада хориж давлатларида иш қай тарзда ташкил этилган, деган табиий савол туғилади. Масалан, Испанияда машина деразасидан чиқинди ташлаганлиги учун 200 евро, сигарет қолдиғини йўлакка ташлаш эса 90 евро миқдорида жаримага тортилади. Германияда бундай фуқаролар махсус хизматчилар томонидан ушланади ва уларга 100 еврогача жарима солинади. Сигарет қолдиғи, музқаймоқ ёки конфет қоғози, салқин ичимлик шишасини ерга ташлаш 20 евро, сақич, қолдиқ овқат тўкиш жазоси 35 евродан иборат. Швецияда ташланган ҳар бир қоғоз унинг эгасига 90 евро, Сингапурда эса 300-1000 долларга тушади.

Балки юртимизда ҳам шундай тартиб-интизом жорий этиш пайти келгандир. Ахир, кўчаларимиз, хиёбонларимиз ва ён-атрофимиз озодалиги ҳамда саранжом-саришталиги миллатимиз саломатлиги гарови эмасми? “Обод ва озода жойда барака бўлади”, деган гап бежиз айтилмаган. Шундай экан, ота-боболаримизга муносиб бўлсак, айни муддао бўлади.

Валижон ҚАМАРОВ,

ЎзМУ талабаси.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"