Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4254
7845
7110

+735
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
129685
254685
115631

+139054

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 680 071
Главная "ISTE'MOLCHI" Таълим кредити қандай олинади?

nostrifikatsiya_160Ўқишга ҳужжат топширдим. Агар контракт асосида ўқишга кирсам, уни тўлашга қурбим етмайди. Таълим кредитини қандай олса бўлади? Уни қачон қайтариш керак? Шу ҳақда маълумот берсангиз.

Мазкур масала Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисидаги низом билан тартибга солинади.

Низомга мувофиқ, таълим кредитлари тижорат банклари томонидан олий таълим муассасаларининг кундузги бўлимларига тўлов-контракт асосида қабул қилинган Ўзбекистон фуқароси бўлган талабаларнинг ўқиши учун талабаларнинг ўзларига, уларнинг ота-­оналарига ёки васийларига берилиши мумкин.

Таълим кредитлари, олий таълим муассасаларида ўқиш даври ҳисобга олинган ҳолда, бакалавриатга ўқишга қабул қилинган талабаларга 10 йилгача, магистратурага ўқишга қабул қилинган талабаларга 5 йилгача бўлган муддатга берилади.

Муддатли ҳарбий хизматни ўташ даври бу муддатга кирмайди.

Тижорат банклари томонидан берилган таълим кредитлари бўйича:

чин етимларга, “Меҳрибонлик уйлари”да тарбияланганларга ҳамда болаликдан I ва II гуруҳ ногиронларига — ноль фоиз ставкаси (фоизсиз кредит);

талабаларнинг қолган тоифаларига — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан юқори бўлмаган ўзгарувчи фоиз ставкалари (бу йил учун 14 фоиз) белгиланади.

Таълим кредитлари бўйича фоиз ставкаси ва тижорат банклари томонидан қўшиладиган фоизлар учун тўловлар миқдори Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси ўзгаришига қараб ўзгариши мумкин.

Бунда кам таъминланган оилалардан бўлган талабалар учун кредит бўйи­ча қўшилган фоизларнинг 50 фоизи туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари томонидан Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан тўланади. Кам таъминланган оилалар тоифаси маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан аниқланади.

Таълим кредитлари учун фоизларни ҳисоблаш ва тўлаш таълим муассасасига ўтказилган сумма берилган вақтдан, асосий қарзни қайтариш эса талаба томонидан олий таълим муассасасида ўқишнинг таълимнинг ушбу тури учун расмий белгиланган муддати тугаллангандан кейин уч ой ўтгач бошланади.

Таълим кредитлари қарз олувчи яшайдиган аҳоли пунктида жойлашган тижорат банклари муассасалари томонидан берилади.

Таълим кредитини олиш учун қарз олувчи тижорат банкига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

таълим кредити бериш тўғрисидаги ариза;

талаба ва олий таълим муассасаси ўртасидаги тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақида белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома (контракт). Контрактда ўқишнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим. Ўқиш учун тўлов миқдори кейинги йилларда ўзгарган ҳолларда контрактларга тегишли ўзгартиришлар киритилади, бу ҳақда олий таълим муассасаси ўн кун муддатда банкка ёзма равишда маълум қилади, сўнгра қарз олувчи, банк ва олий таълим муассасаси ўртасидаги кредит шартномасига зарур ўзгартиришлар киритилади;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан қарз олувчининг яшаш жойи тўғрисида берилган маълумотнома:

кредитни қайтаришнинг таъминланиши тўғрисида ҳужжат;

имтиёзли таълим кредитлари олиш ҳуқуқига эга бўлган чин етимлар, “Меҳрибонлик уйлари”да тарбияланганлар, болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлари, кам таъминланган оилалардан чиққанлар тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этадилар.

Қарз олувчи юқоридаги ҳужжатларни банкка тақдим этиш билан айни бир вақтда пас­портини шахсан кўрсатади. Банк паспортдан ва тақдим этилган бошқа ҳужжатлардан зарур кўчирмалар ва нусхалар олишга ҳақлидир.

Олинган кредит қайтарилмаслиги хавфининг олдини олиш мақсадида қарз олувчи қуйидаги таъминлаш шаклларидан бирини банкка тақдим этиш лозим, унинг амалга оширилиши унга қўйилган асосий талаб ҳисобланади:

мол-мулк ёки қимматли қоғозларни гаровга қўйиш;

банкнинг кафолати;

учинчи шахснинг кафиллиги;

суғурта компания­сининг қарз олувчининг кредитни қайтара олмаслиги хавфи суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг кафиллиги (фақат чин етимлар ва “Меҳрибонлик уйлари”да тарбияланганлар, болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлари ва кам таъминланган оилалардан чиққанлар учун).

Агар тақдим этилган ҳужжатлар банк талабларига жавоб берса, банк, қарз олувчи ва олий таълим муассасаси ўртасида кредит шартномаси тузилади.

Таълим кредитлари бўйича маб­лағлар кредит шартномасида қайд этилган шартларда ҳар ярим йилда ўқиш учун йиллик тўловнинг тўлиқ миқдорини икки тенг қисмга бўлиш йўли билан ўтказилади. Бунда янгидан қабул қилинган талабалар учун биринчи ярим йилликда ўқиганлик учун бошланғич тўлов жорий йилнинг 1 октябригача, иккинчи ярим йиллик учун — навбатдаги календарь йилнинг 15 мартигача тўланади.

Ўқишнинг иккинчи йилидан бош­лаб кредит ҳисобига тўловлар ҳар ярим йиллик биринчи ойи (сентябрь ва март)нинг 5-кунидан кечиктирилмай тўланади.

Агар талаба ўқиш даври тугамасдан талабалар сафидан ўчирилса, таълим муассасаси раҳбарияти ректорнинг буйруғи чиққан кундан бош­лаб 10 иш куни мобайнида бу ҳақда банкка хабар бериши керак, қарз олувчи эса, ўз навбатида, уч ой муддатда таълим кредити ва унга қўшилган фоизлар бўйича қарзларни тўлиқ қайтариши лозим.

Талабанинг талабалар сафидан чиқарилиши олий таълим муассасаси томонидан банкка ўз вақтида маълум қилинмаган тақдирда, таълим муассасаси ушбу давр учун ҳисобланган фоизларни банкка тўлашга мажбур.

уч йил дипломсиз

– Ўқишга бюджетга кирганман. Айтишларича бюджет асосида ўқишни тугатганларга диплом уч йилдан кейин берилар экан. Шунга аниқлик киритсангиз.

Кадрларни давлат грантлари асосида мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ, барча таълим йўналишлари бўйича давлат грантлари асосида таҳсил олган бакалавр ва магистрлар мажбурий тартибда камида уч йил ишлаб бериш шарти билан таълим муассасаларига, корхона ва ташкилотларга ишга тақсимланади.

Олий таълим муассасаларида битирувчиларни ишга тақсимлаш улар олий таълим муассасасини битиришидан камида 1 ой олдин ўтказилади. Бунинг учун махсус тақсимот комиссияси тузилади.

Битирувчилар эгаллаган таълим йўналиши ва малакасига, кадрларга бўлган буюртмага асосан ҳамда уларнинг рейтинги, оилавий шароити, доимий яшаш жойи ва таклиф этилаётган иш жойларида ишлаш истагини ҳисобга олган ҳолда ишга тақсимланади.

Битирувчи ўқишни тугатган кундан сўнг уч кундан кечиктирмай, ишга юборилаётган ҳар бир битирувчига қуйидаги ҳужжатлар берилади:

олий маълумот тўғрисидаги дип­ломдан кўчирма;

ишга юборилганлик тўғрисидаги йўлланма;

тақсимот комиссияси қароридан ва тақсимот рўйхатидан кўчирма.

Битирувчи тақсимот бўйича уч йил ишлаб бергандан кейин унга олий таълим муассасаси томонидан бир ҳафта муддатда меҳнат дафтарчасига мувофиқ дипломнинг асл нусхаси берилади.

Низомда яна бир муҳим нарса қайд этилган.

Агар тақсимот комиссияси битирувчини иш билан таъминлай олмаса, унга мустақил ишга жойлашиш имконияти берилганлиги тўғрисида маълумотнома берилиши керак. Бунда олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг асл нусхаси берилади.

 

Sirtqi bulimda uqimoqchiman...

Махсус сиртқи бўлимлар учун қабул қайси таълим муассасаларида ташкил этилади?

Президентнинг 2018 йил 4 июндаги қарорига асосан, бу йил 22 та олий таълим муассасасида махсус сиртқи бўлимлар ташкил этилиб, уларга қабул квотаси 11 765 та этиб белгиланди.

Уларнинг 11 750 таси тўлов-контракт, 15 таси давлат гранти асосида қабул қилинади.

Хусусан, қуйидаги олий таълим муассасаларида кўрсатилган квота бўйича махсус сиртқи бўлимларга талабалар қабул қилинади:

Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали – 100;

Тошкент давлат педагогика университети – 1 120 (Тошкент шаҳри – 810, Термиз филиали – 310);

Андижон давлат университети – 750;

Бухоро давлат университети – 720;

Гулистон давлат университети – 600;

Қарши давлат университети – 690;

Наманган давлат университети – 750;

Самарқанд давлат университети – 750;

Термиз давлат университети – 960 (Термиз шаҳри – 660, Денов филиали – 300);

Фарғона давлат университети – 690;

Урганч давлат университети – 690;

Навоий давлат педагогика институти – 600;

Нукус давлат педагогика институти – 750;

Жиззах давлат педагогика институти – 750;

Қўқон давлат педагогика институти – 750;

Чирчиқ давлат педагогика институти – 690;

Тошкент давлат аграр университети –25;

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти – 50;

Тошкент ахборот технологиялари университети – 100 (15 таси давлат гранти асосида);

Тошкент темир йўл муҳандислари институти – 90;

Навоий давлат кончилик институти – 90;

Миллий рақс ва хореография олий мактаби – 50.

Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий тарғибот”

канали материаллари асосида тайёрланди.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"