Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3908
8065
7525

+540
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
102079
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 358 683
Главная "ISTE'MOLCHI" Реклама бозори: қайси соҳадан кўп маблағ тушади?

reklama_160Давлат рақобат қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бош­қармаси реклама фаолиятини назорат қилиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя этиш бўлими жорий йилнинг биринчи ярмида мазкур соҳада ўтган даврда амалга оширган ишларни таҳлил қилди. Дастлаб жорий йилнинг иккинчи чорагида “Реклама тўғрисида”ги қонун ва қонуности ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан бир қатор назорат тадбирлари олиб борилди. Ўтказилган ўрганишлар жараёнида 13 та хўжалик юритувчи субъектга қонун талаблари тушунтирилиб, йўл қўйилган хато ва камчиликлар бартараф этилди.

Шунингдек, ҳудудий бошқарма томонидан вилоят реклама бозорида фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектларда “Реклама тўғрисида”ги қонун ва қонун­ос­ти ҳужжатларига риоя қилиниши ҳамда 2016-2017 йиллар давомида субъектларнинг реклама бозорида улушлари таҳлил қилинди.

2016 йил давомида реклама тарқатувчи субъектларнинг бозордаги жами улуши телевидение каналларида 52,5 фоиз, босма нашрларда 11,7 фоиз, ташқи рекламани жойлаштиришдаги улуши 35,7 фоизни ташкил қилган. 2017 йил давомида эса реклама тарқатувчи субъектларнинг бозордаги жами улуши телевидение каналларида 61,9 фоиз, босма нашрларда 6,6 фоизни, ташқи реклама жойлаштиришдаги улуши 31,56 фоиз­дан иборат бўлган.

Вилоятда 2016-2017 йилларда 2 та телевидение канали фаолият юритган бўлиб, улардан 1 таси давлат телерадиокомпанияси (Хоразм вилояти телерадиокомпанияси), 1 таси тижорат телевидениеси (“S-IQBOL” телевидениеси) ҳисобланади. Телеканаллар томонидан 2016 йил давомида жами 90860 марта 18172 дақиқалик рек­лама роликлари эфирга берилган бўлиб, шундан 81774 мартаси ёки 16355 дақиқаси тижорат рекламалари, 9086 мартаси ёки 1817 дақиқаси ижтимоий рекламалар ҳисоб­ланади. 2017 йил давомида эса жами 52593 марта 12357 дақиқалик реклама роликлари эфирга узатилган бўлиб, шундан 47130 мартаси ёки 10887 дақиқаси тижорат рекламалари, 9086 мартаси ёки 1470 дақиқаси ижтимоий рекламалардан иборат.

Телевидение каналларида рекламалар учун сарфланган харажатлар
2016 йилда 86,7 млн. сўм, 2017 йилда 182,5 млн. сўм (2016 йилга нисбатан 210,4 фоиз) ташкил қилган бўлса, рек­ламадан тушган тушум 2016 йилда 272,6 млн. сўм, 2017 йилда 430,0 млн.сўм (2016 йилга нисбатан 157,8 фоиз)га тенг бўлган.

Шу билан бирга, вилоятда айни пайтда иккита радиоканал ҳам мавжуд. Мазкур радиоканалларда ўрганишлар олиб борилганда уларда 2016-2017 йиллар давомида умуман тарғибот материаллари берилмаган.

Вилоят ҳудудида фаолият кўрсатаётган босма нашрлар (газета, журнал ва ахборотнома) 24 тани ташкил қилиб, улардан 22 таси газета, 1 таси журнал ва 1 таси ахборотномадан иборат. Мазкур нашрлардан 4 таси (“Хоразм ҳақиқати”, “Хорезмская правда”, “Боғот садоси” ва “Хоразм ёшлари” газеталари)да реклама ва эълонлар чоп қилинган, қолган нашрларда эса тарғибот материаллари берилмаган.

Вилоятдаги босма нашрларда жами жойлаштирилган ижтимоий рекламаларнинг соҳалар бўйича тақсимоти таҳлил қилинганда 2016 йилда қонунбузарликларнинг олдини олиш, шунингдек, одам савдосига қарши курашиш бўйича 280 кв.см. табиатни муҳофаза қилиш бўйича 1112 кв.см. аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича 19150 кв.см., энергия ва сув ресурсларини сақлаб қолиш бўйича 1312 кв.см. ва бошқа соҳалар бўйича 19050 кв.см.га ҳажмда экани маълум бўлди.

Ўтган йил давомида соғлиқни сақлаш, профилактика соҳалари бўйича 126 кв.см. қонунбузарликнинг олдини олиш, шунингдек, одам савдосига қарши кураш бўйича 480 кв.см. аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича 14816 кв.см. энергия ва сув ресурсларини сақлаб қолиш бўйича 712 кв.см. ва бошқа соҳалар бўйича 20799 кв.см. иборат эканлиги қайд этилди.

Реклама тарқатувчи босма нашрларда жойлаштирилган жами рек­ламалар ҳажми 2016 йилда 142389 кв.см., 2017 йилда эса 108 061 кв.см.дан иборат бўлган ёки 2017 йилда бу кўрсаткич 2016 йилга нисбатан 75,9 фоиз­ни ташкил қилган.

Жойлаштирилган ижтимоий ташқи рекламаларда қуйидагича ҳолатни кўриш мумкин: уларнинг ҳажми ва соҳалар бўйича тақсимоти таққосланганда 2017 йилда 1158 кв.метрни ташкил қилади, ушбу кўрсаткич 2016 йилда эса 917 кв.метрдан иборат бўлган. Жумладан, 2016 йилда соғлиқни сақлаш, профилактика соҳалари бўйича 126 кв.м, қонунбузарликнинг олдини олиш, шунингдек, одам савдосига қарши кураш бўйича 126 кв.м, табиатни муҳофаза қилиш бўйича 108 кв.м, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича 144 кв.м, умумхалқ байрамлари ва муҳим саналарга оид йўналишлар бўйича 216 кв.м, энергия ва сув ресурсларини сақлаб қолиш бўйича 72 кв.м ҳамда бошқа соҳалар бўйича 125 кв.м.ни ташкил қилган.

Хуллас, реклама соҳаси бўйича ўтказилган таҳлиллардан кўриниб турибдики, Хоразм вилоятида рек­лама бозорида фаолият кўрсатаётган барча субъектлар (телевидение, радио, босма оммавий ахборот воситалари, ташқи рекламалар) томонидан тарғибот материаллари тарқатилишидан тушган маблағлар 2016 йилда 518,9 млн. сўмни ташкил қилган бўлиб, 2017 йилда бу кўрсаткич 695,2 млн. сўмга тенг бўлган. Тарғибот материаллари тарқатилишидан тушаётган даромадларнинг аксарият қисмини телевидение каналлари ҳамда ташқи рекламани жойлаштиришдан топилган.

Ҳосил КАРИМОВ.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"