Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3928
8065
7525

+540
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
102099
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 358 703
Главная "ISTE'MOLCHI" “Оила мустаҳкамлиги учун меҳр, ишонч, бардош керак”

Mahfuza_180_2Яқинда Президентимиз “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Юнусобод тумани фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими мудираси Маҳфуза Мирбобоева билан суҳбатимиз шу соҳага оид ўзгариш­лар хусусида бўлди.

– Президентимизнинг мазкур қарорида соҳада аҳолига ҳар томонлама ва сифатли давлат хизматлари кўрсатиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ФҲДЁ органларининг роли ва аҳамиятини ошириш мақсадида бир қанча вазифалар белгилаб берилган, – дея гап бошлади суҳбатдошимиз. – Хусусан, унда ФҲДЁ органларининг оила институтини мустаҳкамлаш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва оила ажрашишларининг олдини олиш бўйи­ча комплекс чора-тадбирларда фаол иштирок этиши кўрсатиб ўтилган. Яна бир муҳим масала эса ФҲДЁ органлари томонидан давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида қулайликни ва шаффофликни таъминлаш, ходимлар томонидан касб этикаси қоидалари ва функционал вазифаларга амал қилиш, фуқаролик ҳолати далолатномаларини сифатли ва тезкор қайд этиш, давлат божи ва бошқа тўловларнинг тўғри ҳисобланиши ва ундирилиши устидан назоратнинг янги шаклларини, жумладан, масофавий назоратни жорий этиш ҳисобланади.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, қарорда белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар дас­тури ҳам тасдиқланди. Унда ФҲДЁ органлари фаолиятига инновацион ва ахборот-коммуникация технология­ларини жорий этиш, ФҲДЁ органларининг моддий-техник базасини мус­таҳкамлаш билан боғлиқ тадбирлар ўрин олган.

Mahfuza_180– Назаримда ФҲДЁ ва хотин-қизлар қўмиталари тизимини бир-биридан айро ҳолда тасаввур этиш қийин. Айниқса, оилавий муносабатлар борасида бу боғлиқлик янада кўпроқ кўзга ташланади. ФҲДЁ органлари сўнгги вақтларда кўп муҳокамаларга сабаб бўлаётган бу масала, яъни оилавий ажримларнинг олдини олиш учун биринчи галда нималарга эътибор қаратиш лозим, деб ўйлайсиз?

– Албатта, ФҲДЁ органлари оила институтини мустаҳкамлаш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва оилавий ажрашишларнинг олдини олиш бўйича бир қатор давлат органлари, жумладан, хотин-қизлар қўмиталари ва жойлардаги яраштирув комиссиялари билан самарали ишларни амалга оширмоқда. Оилада эр-хотиннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан туғилаётган баҳсу можаролар, айрим хонадонлардаги нотинч маънавий-руҳий муҳитнинг жамиятга салбий таъсири жиддий эътиборни талаб қилувчи ҳолатдир. Менимча, бундай ҳолат вужудга келишининг бош омили – ҳуқуқий билим ва ҳуқуқий саводхонлик даражасининг пастлиги ва маънавиятсизликдир. Шунинг учун биринчи галда айни йўналишдаги ишлар сифатини ва кўламини юксалтириш лозим, деб ўйлайман.

Ажрашиш туфайли нотўлиқ оила вужудга келади. Айни кунда аксарият ижтимоий хавфли жиноятлар содир этаётган аёллар  ва вояга етмаганлар айнан шундай оилалар вакиллари экани кузатилмоқда. Бу жуда ачинарли ҳолатдир.

– Бугунги кунда нафақат қизларни, балки бўлғуси куёвлар, йигитларни ҳам оилага тайёрлаш вақти етиб келмадимикин, деган савол туғилади. Зеро, жамиятимизда йигитлик шаънига ярашмайдиган боқимандалик деган касаллик ҳам тобора чуқур илдиз отаётир. “Мени хотиним урди”, деган иддаони айтаётган эркаклар пайдо бўлаётгани кишини ўйлантиради ҳар ҳолда...

Албатта, оилаларимиз тинч ва мустаҳкам, бахтли бўлишида йигитларимиз, эркакларимизнинг ўрни ҳамда масъулияти жуда катта. Чунки ҳаёт қийинчиликларининг аксариятини улар ўз елкаларига оладилар. Афсуски, амалиётда кўриб турибмизки, эркак­ларнинг оилавий муносабатларда ўз ўрнини йўқотиб қўяётганига боғлиқ ҳолатлар ҳам йўқ эмас.

Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, ФҲДЁ органлари ёшларни оилага тайёрлашда эскирган ёндашувлардан воз кечиб, кўламни кенгроқ олишга ҳаракат қилмоқда. Хусусан, туманимизда 63 та маҳаллани қамраб олган “Оила сирлари” ўқув курслари ташкил этилган. Машғулотларимизга турли соҳалар мутахассислари, жумладан, психологлар, тиббиёт ходимлари, имом-хатиблар, ички ишлар идоралари ходимлари, социологлар қатори ибратли оилалардаги қайнона ва қайноталар ҳам жалб қилинмоқда.

Оилавий ажримларни таҳлил қилганимизда, оилаларнинг бузилиши, асосан, ўзаро низо туфайли юз бераётганлиги маълум бўлмоқда. Оила аталмиш қўрғон мустаҳкамлиги учун уч туйғу — меҳр, ишонч ҳамда бардош сув ва ҳаводек зарур. Инсон ҳаётида оиланинг ўрнини ҳеч бир неъмат билан алмаштириб бўлмайди. Ҳар бир инсон вазифаси ва умрининг мазмуни бахтли ва мустаҳкам оила қуришдан иборатдир.

Ёшлар оила аталмиш муқаддас даргоҳ остонасига қадам қўяр экан, “Мен оила қуришга тайёрманми? Оилам мустаҳкам бўлиши учун нималар қилишим керак?” каби саволларга жавоб топиши, мустақил ҳаётга жиддий қараши керак. Ўшандагина оилада пайдо бўладиган баъзи нохуш ҳолатларнинг олди олинади. Бахт қасрининг пойдевори чидам ва меҳнатдан бунёд бўлишини ёшларимиз қалбдан ҳис қилишлари зарур. Ўз уйида бахтли бўлган инсонгина чинакам бахтиёрдир, уйда бахтни яратиш эса осон эмас. Бу каби ўгитлар асосида тажрибали онахонлар оила дорилфунуни машғулотларида ёшларга сабоқ беришмоқда.

Шунингдек, “Никоҳ шартномасининг афзалликлари”, “Бўлғуси келин-куёвларга”, “Оилавий муносабатларда эр-хотиннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари” деб номланган ҳуқуқий буклетлар тайёрланиб, никоҳ қуриш учун мурожаат қилаётган ёшларимизга доимий равишда тарқатиб келмоқдамиз.

– Сиз касб тақозоси билан доимо халқимизнинг тўй-ҳашамларида бўласиз. Тўйлардаги дабдабабоз­ликлардан воз кечиш, ортиқча харажатларни қисқартириш бўйича қандай таклифларингиз бор?

– Тўй маросимларини ихчамлаштириш бугун ҳар доимгидан ҳам долзарб вазифа ҳисобланади. Бу вазифа халқимизнинг хоҳиш-истаги ўлароқ пайдо бўлди. Меҳмондўст халқимизнинг тўйлари кўп. Шу тўйларимиз орқали элимиз ўз қувончи, шодликларини барча қариндош-уруғ, маҳалла-кўй, дўс­ту биродарлар билан баҳам кўради.

Лекин бу эзгу одатимиз сўнгги вақтларда ўз бойлигини кўз-кўз қилишу ортиқча сарф-харажатларга олиб келадиган пойгага айланиб кетганидан кўз юма олмаймиз. Шунинг учун тўй маросимларини тартибга солишда, исрофгарчиликсиз ўтказишда ҳар биримиз масъулиятлимиз. Бу йўналишда ёшлар орасида тегишли тушунтириш ишларини олиб бориш, масаланинг маънавий ва ахлоқий, ижтимоий ва иқтисодий оқибатларини англатиш биринчи галдаги вазифалардандир. Ҳозир биз бу мавзуда турли учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказяпмиз.

Тўй ва маросимларимиз қадриятларимиз кўзгусидир. Шундай экан, тўйлар ва бошқа маросимларни ихчам, аҳоли манфаатларини, миллий қадриятларимиз ва анъаналаримизни ҳисобга олган ҳолда ўтказиш халқимиз манфаатларига мос иш эканини ҳар биримиз тушуниб етишимиз зарур.

Ж.ҲАКИМОВ субатлашди.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"