Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3915
8065
7525

+540
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
102086
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 358 690
Главная "ISTE'MOLCHI" Лизинг: ривожланиш эволюцияси ва ўзига хос хусусиятлари

lizing_1601952 йили Сан-Францискода ташкил этилган “United States Leasing Corporation” Америка компаниясининг номи асосан лизинг жараёнлари бўйича иш юритадиган биринчи  акциядорлик жамияти сифатида тарих саҳифаларига муҳрланди. Францияда илк лизинг компанияси 1957 йили, Англия, Германия  ва Италияда 1960-1963 йилларда, Японияда 1969 йили очилди. Бизнинг мамлакатимизда эса ўтган асрнинг 90-йиллари ўрталарида пайдо бўлди.

Дастлаб айрим мамлакатларда шаклланган лизинг кейинчалик дунё миқёсида жуда кенг ривожланди. Лекин вақт ўтиши билан бу соҳада ҳам халқаро ҳамкорликни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга оид муаммолар пайдо бўла бошлади. Биринчи навбатда, лизинг тушунчасини аниқ таснифлаш талаб қилинди.

Дарвоқе, инглизча “leasing”, “lesson” ва “lessee” атамаларининг соф ўзбекча таржимаси йўқ. Шу боис “leasing” сўзи “ижара” маъносида қўлланиб келинмоқда. Бироқ, лизинг шартномаси мазмунига кўра, ускуналарни вақтинча фойдаланишга бериш бўйича томонлар келишувидан келиб чиқиши ҳамда келишув муддати тугаши билан ўз мулкига ўтиши унга айнан ижара тушунчаси билан бир хил мазмунда қараш учун асос бўлолмайди.

“Лизинг тўғрисида”ги қонунимизда қуйидаги жумлаларни ўқиймиз: “Лизинг шартномаси ёзма шаклда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади. Агар лизинг олувчи жисмоний шахс бўлса, лизинг шартномаси нотариал тасдиқланиши лозим”. Бу таърифни жамики шартномаларга хос дейиш мумкин. Сабаби, уларнинг барча турлари қонунан белгиланган тартибларда тузилади.

Лизинг турлича таърифланади. Негаки, у ижара шаклида, кредит ва инвес­тицион муносабатлар бўғини сифатида, инвестиция хизматлари бозоридаги кредит шакли тарзида  алоҳида мазмунга эга эканлигини кўриш мумкин.

Юқорида тилга олинган қонуннинг 3-моддасида қайд этилишича, тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиладиган истеъмол қилинмайдиган ҳар қандай ашёлар, жумладан, корхоналар, мулкий комплекслар, бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ҳамда кўчар ва кўчмас мулклар лизинг объект­лари бўлиши мумкин. Ер участкалари ва бошқа табиат объектлари, шунинг­дек, эркин муомалада бўлиши қонунан тақиқланган ёки муомалада бўлишининг алоҳида тартиби белгиланган мол-мулк лизинг объект­лари бўлиши мумкин эмас.

Лизинг ва ижара муносабатларининг умумий жиҳатларидан ташқари, кенг асос­лаб берилган ўзига хос қатор фарқлари ҳам мавжуд:

1) ижарадан фарқли ўлароқ, лизинг муносабатлари лизинг берувчи ва лизинг олувчи билан бир қаторда, лизинг мулкининг сотувчисини ҳам ўз ичига олади;

2) лизингда мулкни ва ишлаб чиқарувчисини танлаш ҳуқуқи сотиб олувчига берилади. Бунда лизинг берувчи лизинг предмети лизингга бериш мақсадида сотиб олинаётгани ҳақида сотувчини хабардор қилади. Ижарада эса сотувчи мус­тақил ўринга эга эмас ва деярли иштирок этмайди;

3) лизингда лизинг олувчига сотиб олувчига хос бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятлар берилади ҳамда юклатилади: мулк бевосита сотувчи томонидан лизинг олувчига берилади, лизинг берувчи эса фақатгина мулк қийматини тўлайди. Бу ижара муносабатларига хос эмас;

4) ижара ва лизинг шартномаларида таваккалчилик турлича белгиланади. Ижара шартномасига мувофиқ, ижарага берувчи мулкни ишлатишга тўсиқ бўлаётган барча етишмовчиликлар учун ижарачи олдида жавоб беради. Лизинг шартномасига кўра эса, лизинг берувчи лизингга берилган мулкдаги етишмовчилик ва камчиликлар учун  истеъмолчи олдида жавобгар ҳисобланмайди, чунки лизинг олувчи таъминотчини ўзи мустақил равишда танлайди. Лизинг олувчига етказилган зарар учун жавобгарлик, таъминотчини ёки мулкни танлашда лизинг берувчи иштирок этган тақдирдагина унинг зиммасига юклатилади;

5) лизинг берувчи шартнома муддати давомида лизинг битими объектининг эгаси саналади, лизинг олувчи эса мулкка эгалик ҳуқуқи билан боғлиқ барча мажбуриятларни ўз зиммасига олади (фавқулодда йўқотиш таваккалчилиги, техник хизмат кўрсатиш). Лизинг битимидаги таваккалчиликнинг бундай тақсимланиши асослидир. Чунки лизинг берувчи мулкни лизинг олувчининг манфаатлари ва талабидан келиб чиққан ҳолда сотиб олади. Ижарада барча хатар ижарага берувчида бўлади.

Лизинг шартномаси муддати тугагунга қадар лизинг берувчи ёки лизинг олувчининг хоҳиши билан бекор қилинган, мулкдан фойдаланувчи шартнома шартларини бузган ҳолларда шартномада белгиланган умумий сумма тўлиқ тўлангунча лизинг тўлови амалга оширилиши зарур. Ижарада мажбуриятлар бекор қилиниши билан ижара тўловини тўлаш мажбурияти бўлмайди. Мамлакатимизнинг етакчи олимлари, “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит” дарслиги муаллифлари Н.Жўраев, Р.Холбеков, Ф.Абдувоҳидов ва Ш.Илҳомовларнинг таъкидлашларича, активлар эгаси (лизинг берувчи) бошқа томон (лизинг олувчи)га маълум вақт ичида тўлов эвазига активларни ишлатиш учун эксклюзив ҳуқуқни топшириши бўйича тузилган битим лизинг  деб аталади.

Лизинг келишувига доир активларни сотиб олиш бевосита лизинг ҳақидаги келишув бўйича компания активларини фойдаланишга олади, агар бунгача у ушбу активларга эга бўлмаган бўлса, ишлаб чиқарувчилар, молиявий компаниялар, банклар, мустақил ва хусусийлаштирган лизинг компаниялари ва жамоалар асосий лизинг берувчилар ҳисобланади.

Кредитдан фойдаланиш воситасида лизингга олиш (кредитли лизинг) юқорида кўрсатилган икки томондан фарқли равишда, кредитли лизингда учта томон – лизинг олувчи, лизинг берувчи ёки улушлик иштирокчи ва кредитор иштирок этади.

Лизинг олувчи нуқтаи назаридан қараганда, кредитли лизинг ва бошқа лизинг турлари ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ. Лизингга берувчи эса активларни лизинг келишуви шартлари асосида сотиб олади ва бу харидни қисман инвестициядаги ўз улуши ҳисобидан тўлайди, айтайлик, 20 фоиз (бу ерда “улушли иштирокчи” деган ном пайдо бўлган). Маблағнинг қолган 80 фоизи узоқ муддатли кредитор ёки кредиторлар томонидан тўланади. Кредит асосан активлар гарови, лизинг ва лизинг ҳақи тўғрисидаги келишув орқали таъминланади. Активларнинг эгаси сифатида лизинг берувчи бу хилдаги активлар билан боғлиқ ҳамма тўловларни ушлаб қолиш ҳуқуқига эга.

Хулоса қилиб айтганда, лизинг шартномаси мулкни сотиб олиш ҳамда уни лизинг шартномаси асосида жисмоний ва юридик шахсларга белгиланган тўлов эвазига, қатъий муддат ва шартларда, мулкни кейинчалик лизинг олувчи томонидан сотиб олиш ҳуқуқи билан бериш бўйича юритиладиган инвестиция фаолиятининг бир туридир.

Саидубайдуллахон

САИДУМАРАЛИХОНОВ,

ТДИУ 2-босқич талабаси.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"