Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932
Главная "ISTE'MOLCHI" Ўзбошимчалик билан қурилган уйлар

namunali_uy_160уларни қандай қилиб қонунийлаштириш мумкин?

Давлатимиз раҳбарининг “Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил 21 июнда ҳукумат қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор билан Кўчмас мулк­ка нисбатан мулк ҳуқуқларини эъти­роф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси доирасида кўчмас мулкларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Мазкур низом турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси доирасида жисмоний шахсларнинг қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларига ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган якка тартибдаги уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тартибини белгилайди.

Низомда белгиланишича, акция кўп қаватли уйларга ва уларга туташиб кетган ер участкаларида ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга, нотурар жойларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Ўзбошимчалик билан қурилган уйга нисбатан мулк ҳуқуқини олиш учун иморат жойлашган ҳудуддаги Давлат хизматлари маркази орқали туман (шаҳар) ҳокимига ариза билан мурожаат қилиши лозим.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

— мурожаат этувчининг пас­порт нусхаси;

— мурожаат этувчининг оила аъзолари ҳақида ҳамда ер участкасига эгалик қилган муддатлари ва иморат қурилган вақт тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг маълумотномалари.

Мурожаат этувчидан юқорида кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.

Мурожаат этувчи томонидан тақдим этилган ёлғон маълумотлар ёхуд унга илова қилинадиган ҳужжатларнинг тўлиқ эмаслиги аризани қабул қилишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Аризани бошқа асослар билан рад этиш тақиқланади.

Комиссия ариза келиб тушгандан сўнг жойга чиққан ҳолда ўзбошимчалик билан қурилган иморатни ўрганади ва далолатнома расмийлаштиради (барча тартиб-таомиллар 11 иш куни давомида амалга оширилади).

Далолатномада комиссия аъзоларининг хулосалари акс эттирилади ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги кўрсатилади.

Комиссия томонидан иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш мумкин деб топилганда далолатнома тасдиқланган куннинг ўзида Давлат хизматлари марказига мурожаат этувчи бир марталик йиғимни тўлаши учун электрон шаклда ҳисобварақ-фактурани тизим орқали юборади.

Мурожаат этувчи ҳисобварақ-фактура тушган кундан бошлаб 4 иш куни мобайнида ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган тўлов (энг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдоридаги бир марталик йиғим)ни амалга ошириши керак.

Бир марталик йиғим тўлангандан кейин 2 кун мобайнида иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимининг қарори лойиҳаси тайёрланади ва тасдиқлаш учун туман (шаҳар) ҳокимига тақдим этилади. Туман (шаҳар) ҳокимининг қарори 2 иш куни мобайнида қабул қилинади.

Қабул қилинган қарор нусхаси Давлат хизматлари маркази томонидан мурожаат этувчига тақдим этилади.

Ушбу низомда белгиланган энг муҳим жиҳат шуки, фуқаро бор-йўғи икки марта Давлат хизматлари марказига боради, яъни бир марта ариза топширади, иккинчи марта пул тўлайди. Ҳокимлик, кадастр, қурилиш ва ҳ.к. идораларга қатнаш шарт эмас.

Қуйидаги ҳолларда ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилади ва иморат жойлашган ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи берилади:

ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, жисмоний шахслар томонидан узлуксиз фойдаланилаётган ер участкалари, агар ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатларини бузмаса ёки фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмаса, қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлар (шу жумладан, ҳар бир оилага белгиланган меъёрлар) доирасида;

— белгиланган тартибда берилмаган ер участкаларида қурилган объектлар мулкдори бўлмаган, лекин ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилиб жисмоний шахслар томонидан фойдаланилаётган иморатларга ва ер участкасига;

— жисмоний шахслар томонидан “Ер тўғрисида”ги қонун қабул қилинишига қадар якка тартибда уй-жой қуриш, шахсий ёрдамчи хўжалик юритиш учун фойдаланиб келаётган иморатлар ва ер участкасига ҳуқуқларини белгиловчи ҳужжатлари сақлаб қолинмаган бўлса;

— деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжалик юритиш учун фойдаланилмаётган ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ва уларда қурилган иморатларга “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги қонуннинг 8-моддасида белгиланган меъёрлар доирасида.

Қуйидаги ҳолларда ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилмайди:

аҳоли пунктларининг бош режалари ва уларнинг қисмларини батафсил режалаштириш лойиҳаларига, қишлоқ фуқаролари йиғинлари ҳудудларини меъморий режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаларига зид равишда жойлашган иморатларга;

— магистрал қувурлар, темир йўл ва автомобиль йўллари, электр қуввати узатиш ва алоқа линиялари қўриқланадиган муҳофаза зоналари, сув муҳофазаси ва санитария-ҳимоя зоналарида, шунингдек, аэродромлар ва чиқиндилар ва бошқа заҳарли моддаларни кўмиш жойлари яқинида жойлашган иморатларга;

— қонун ҳужжатлари билан қурилиши тақиқланган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда ҳамда табиий хавфи юқори бўлган ҳудудда жойлашган иморатларга;

— ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасида қурилган иморатлар шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини бузиб қурилган бўлса, унинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузса ёхуд фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирса.

Комиссия томонидан шахснинг ўзбошимчалик билан қурилган иморатига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш мумкин эмас деб топилганда комиссия ишчи органи рад этиш асослари кўрсатилган хат тайёрлайди ва далолатноманинг нусхасини илова қилган ҳолда уни далолатнома тасдиқланган куннинг ўзида Давлат хизматлари марказига ҳамда туман (шаҳар) ҳокимига тизим орқали юборади.

Мурожаат этувчи комиссия қароридан норози бўлган тақдирда, бир марталик акция тугагунга қадар тегишлилиги бўйича юқори турувчи комиссияга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"