Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932
Главная "ISTE'MOLCHI" Абад макан”да “Обод қишлоқ” дастури

obod_qishloq20 кунда таъмирланган хонадон

“Обод қишлоқ” дастури ижросига ҳисса қўшиш мақсадида Қорақалпоғистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳамда унинг шаҳар, туман жамиятлари ҳисобидан битта хонадонда беғараз капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган эди. Режага биноан, ҳудуддаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган хонадонлар бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди. Натижада Кегайли туманидаги “Абад макан” маҳалла фуқаролар йиғинидаги боқувчисини йўқотган ва ёлғиз ўзи икки фарзандини тарбиялаётган Перихан Халмуротова хонадони таъмирлаш учун танланди.

20 кун давом этган таъмирлаш юшқоқлик билан бажарилди ва 5 июнь куни эгасига тантанали тарзда топширилди. Тадбирда маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

– Таъмирлаш ишларига жами 20 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Жараёнда уйнинг том қисми шиферланди, иккита хона яшаш учун қулай ҳолатга келтирилди. Энг асосийси, уйнинг сув билан боғлиқ муаммоси бартараф этилди. Яъни уй ичкарисига сув тортилди, – деди Қорақалпоғис­тон ИҲҲҚЖФ раиси А.Урумбаев.

Натижада уй эндиликда туманнинг кўркига кўрк қўшувчи хонадонлардан бирига айланди. Унда бугунги кун талабига тўлиқ жавоб бера оладиган шароитлар яратилди.

− Маҳалламизда 632 та хўжалик, 780 оила мавжуд. Уларда 3697 киши истиқомат қилади, – дейди “Абад макан” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Қуванишбай Қалибаев. – Улар орасида ижтимоий ёрдамга муҳтож, кам таъминланган 51 та оила мавжуд. Перихан Халмуратованинг хонадонида “Обод қишлоқ” дастурига мувофиқ бир қатор ишлар амалга оширилганидан хурсандмиз. Албатта, бундай эзгу ишлар изчил давом эттирилади, деган умиддамиз.

Хонадон эгаси мазкур ишлардан хурсанд бўлиб, ўз миннатдорчилигини билдирди:

− 2015 йилда турмуш ўртоғим вафот этди. Фарзандларим кичкина ва доимий иш жойим бўлмагани сабабли жуда қийналиб қолдик. Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг шаҳар, туман жамиятлари томонидан уйимиз таъмирлаб берилишини эшитганимда, аввалига, ишонмадим. Мана, бажарилган ишларни кўриб, ўз кўзимга ишонгим келмайди, – дейди у ҳаяжонланганча.

Мазкур таъмирлаш ишлари Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерация­си ва унинг ҳудудий бирлашмалари томонидан режалаштирилган саъй-­ҳаракатлардан биридир. Аммо бу билан чекланиб қолинмайди. Олдинда “Ижтимой кўмак” лойиҳасига старт берилиши кутилмоқда.

Дилшода ДАУЛЕТБАЕВА,

Қорақалпоғистон Республикаси ИҲҲҚЖФ сектор бошлиғи.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"