Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6434
7942
10251

-2309
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
206559
230255
63187

+167068

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 502 260
Главная "ISTE'MOLCHI" Носоз дазмол ва сифатсиз таъмирланган диван

istemolchi_himoya_160ЎИҲҲҚЖФнинг ишонч телефони орқали жорий йил 17 май куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани, Жарариқ мавзесида яшовчи С.Акромовдан шикоят-ариза келиб тушди.

Унда қайд этилишича, истеъмолчи Олмазор туманининг Беруний кўчасида жойлашган “Artel” дўконидан 500 000 сўмга ART-SI-2800 русумли дазмол сотиб олган. Бироқ кафолат муддати мобайнида дазмол бир неча бор бузилиб қолган. Ҳар сафар дўкон томондан таъмирлаб берилган. Лекин ушбу хизматнинг сифатсизлиги истеъмолчида норозилик туғдирган.

Олмазор тумани ИҲҲҚЖ ходимлари шикоят аризасида баён этилган ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида жойига чиқиб ўрганиш ўтказишди. “Artel” дўкони сотувчисига соҳага оид қонун талаблари тушунтирилди. Шундан сўнг қисқа вақт ичида истеъмолчининг мурожаати ижобий ҳал қилинди.

Жорий йилнинг 22 май куни эса туманнинг Қорақамиш даҳасида яшовчи Сергей Путнийдан оғзаки мурожаат келиб тушди. Ушбу шикоятда баён қилинишича, у даҳада жойлашган “Kichquruq” хусусий корхонасига юмшоқ мебелларни таъмирлаш учун олиб борган ва 600 000 сўм хизмат ҳақини олдиндан тўлаган. Бироқ тадбиркор томонидан сифатсиз хизмат кўрсатилган.

Мазкур оғзаки шикоят ҳам ИҲҲҚЖ ходимлари томонидан ўрганилди. Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида жойига чиқилганда, хақиқатан ҳам, “Kichquruq” хусусий корхонаси томонидан истеъмолчига сифатсиз хизмат кўрсатилгани аниқланди. Олиб борилган тушунтириш ишларидан сўнг истеъмолчининг мурожаати ижобий ҳал этилди, яъни юмшоқ мебеллар сифатли таъмирлаб берилди.

Исроил ВАЛИЖОНОВ,

Олмазор тумани ИҲҲҚЖ

мутахассиси.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"