Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932
Главная "ISTE'MOLCHI" Ҳисоб-китоб нотўғри қилингач…

hisob_160_1Шеробод тумани “Меҳробод” маҳалласида истиқомат қилувчи Бекзод Нормуродов Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг “1091” қисқа рақамли ишонч телефони орқали мурожаат қилди.

Мазкур мурожаат ҳудудийлиги бўйича Шеробод тумани ИҲҲҚЖ ходимлари томонидан ўрганилди.

Унда таъкидланишича, истеъмолчининг бундан 3 йил олдин, яъни 2015 йилда фойдаланилган электр энергияси учун тўлаган 357 000 сўм пули унинг ҳисоб рақамига тушмаган. Шу боис, истеъмолчига нисбатан нореал қарздорлик ҳисобланган.

Ўрганишлар якунида уч йил олдин тўланган пул истеъмолчининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилди.

* * *

Фориш тумани Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига туманда яшовчи Отабек Ҳамзаев мурожаат қилди. Мурожаатда қайд этилишича, фуқаро Жиззах шаҳрида жойлашган дўконларнинг биридан 950 000 сўмга “Редми 4х” маркали мобил телефон харид қилган. Аммо уйга боргач, телефоннинг батерия қуввати тез ўчиб қолаверган. Дўконга қайтариб олиб борганида сотувчи ҳар хил баҳоналар билан сифатсиз маҳсулотни алмаштириб бермаган.

Ушбу мурожаат юзасидан олиб борилган ўрганиш жараёнида, ҳақиқатан ҳам, харид қилинган телефон носозлиги аниқланди.

Туман жамияти ходимлари сотувчига қонун бўйича тушунтиришлар беришди. Натижада фуқаронинг пули қайтарилди.

* * *

Қашқадарё вилояти Миришкор тумани Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига туманинг Жейнов қишлоғи, “Каттапой” маҳалласида яшовчи Жасурбек Ёмғиров мажбурий ижро бюроси Миришкор тумани бўлими инспектори хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб мурожаат қилди. Унда баён қилинишича, Мажбурий ижро бюроси ходимлари хонадонига келиб, электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузгани учун маъмурий баённома тузган ва тармоқдан узиб қўйишган. Шунинг­дек, қайта ҳисоб-китоб учун жарима ундиришган. Фуқаро мазкур масалага ойдинлик киритишда амалий ёрдам сўраган.

Мурожаат туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ҳамда масалага алоқадор ташкилотлар мутахассислари иштирокида ўрганиб чиқилди. Ўрганишлар натижасида Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан баённома Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори 1-иловасида келтирилган электр энергиясини ҳисоб-китоб қилиш тартибига зид тарзда тузилгани ҳамда қайта ҳисоб-китоб ҳам нотўғри амалга оширилгани аниқланди.

Нотўғри ҳисобланган 1 100 000 сўм маблағ истеъмолчига қайтарилди.

Фарангиз НЕЪМАТОВА,

Мастона РАШИДОВА,

ЎзМУ талабалари.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"