Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6433
7942
10251

-2309
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
206558
230255
63188

+167067

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 502 259
Главная "ISTE'MOLCHI" Билиб қўйган яхши

savol_javob_160– Озиқ-овқат маҳсулотлари билан бир қаторда яна қайси маҳсулотларда ишлаб чиқарилган сана, яроқлилик муддати ва сақланиш меъёрлари ҳақида маълумот кўрсатилиши лозим?

 

Наргиза ПЎЛАТОВА.

Тошкент шаҳри.

– “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 11-моддасига биноан, дори воситалари ва тиббий буюмларда, озиқ-овқат ва маиший кимё товарларида маҳсулотнинг ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддати ҳамда уларни сақлаш шартлари кўрсатилган бўлиши лозим. Сотувчиларга ишлаб чиқарилган сана ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ёки яроқлилик муддати ўтган товарни қабул қилиш ҳамда реализация қилиш ман этилади.

* * *

– Машҳур фирмалардан бирининг номи остида ишлаб чиқарилган телевизор сотиб олган эдим. Афсуски, унда нуқсонлар бор экан. Сотувчи телевизорни бепул таъмирлатиб беришини, лекин бунга бир-икки ҳафта вақт кетиши мумкинлигини айтмоқда. Мен 10-15 кун телевизор кўришдан бебаҳра қолишни истамайман. Шу боис, айтинг-чи, соҳага оид қонунларимизда яна қандай чоралар кўрсатилган?

Эшқул НАИМОВ,

Самарқанд вилояти.

– “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 15-моддасига асосан, товарда кафолат муддатида топилган нуқсонларни сотувчи истеъмолчи тегишли талаб қўйган пайтдан эътиборан йигирма кун ичида, ишлаб чиқарувчи эса ўн кун ичида бепул бартараф этиши лозим.

Бироқ истеъмолчининг талабига биноан, узоқ муддат фойдаланиладиган товарни таъмирлашга кетадиган вақтда фойдаланиб туриш учун нуқсонли товар қайтариб берилгандан сўнг уч кун ичида унга шундай маркали товар бериб турилиши ҳам қонунда кўрсатиб ўтилган.

* * *

Мен оммавий ахборот воситаси орқали бир маҳсулот рекламасини кўриб қолдим ва шунга асосан уни сотиб олдим, дейлик. Лекин ушбу маҳсулотдан фойдаланганимдан сўнг жисмоний, моддий ёки маънавий зарар кўрсам, бу ҳолатда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қонунчилигига асосан қандай ҳуқуқларим мавжуд?

Соҳиба КАРИМОВА.

Фарғона шаҳри.

– “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 7-моддасига кўра, нотўғри реклама оқибатида сотиб олинган товар (иш, хизмат) туфайли истеъмолчига етказилган зарар ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.

Саволларга Бағдод тумани ИҲҲҚЖ мутахассиси

Марғуба ОЛТИБОЕВА

жавоб берди.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"