Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6524
10251
10205

+46
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
198707
230255
71039

+159216

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 494 408
Главная "ISTE'MOLCHI" Маҳсулотни музлатгичда қандай узоқ сақлаш мумкин?

muzlatgicssh_160Ўлкамизда ёз фасли – иссиқ мавсум бошланди. Айниқса, мана шу мавсумда озиқ-овқат маҳсулотлари ва мева-сабзавот, гўшт маҳсулотлари, ичимликларимизни салқин ва сархил ҳолатда сақлашимиз учун музлатгичларга бўлган эҳтиёжимиз янада ошади.

Афсуски, баъзи ҳолларда музлатгичдаги маҳсулотлар истаганимиздек узоқ муддат сархил сақланмаётгани таъбимизни хира қилади. Мева ва сабзавотлар тезгина сўлиб, гўшт маҳсулотларимиз ҳидланиб, пишлоқ ё нонимиз моғорлаб, сут маҳсулотлари ивиб қолишига сабаб нимада?

Бунинг сабаби музлатгичда сақлаш қоидаси, мақбул ҳарорат режими ва тегишлича намлик даражасини билмаслигимиздандир. Қуйида гўшт, балиқ, кўкатлар ва тайёр таомларни музлатгичда сифатли сақлаш усуллари ҳақида фикрлашамиз.

Ҳар бир маҳсулотнинг ўз ўрни бор

Келинг, аввало, музлатгич қандай бўлимлардан иборатлигини ва уларнинг ўзаро фарқини кўздан кечирайлик. Совитиш бўлмасида ҳарорат 0 ва +8 оралиғида бўлади. Демак, кўряпмизки, ҳарорат турлича, шунинг учун бўлманинг турли жойларида сақлаш шароити турлича бўлишини назарда тутишимиз керак.

Ҳаво айланиши ҳисобига пастки шиша токчанинг ҳарорати энг паст бўлади, шунинг учун унда гўшт, балиқ ва қиймани сақлаш мумкин (аммо бу маҳсулотларни узоқ сақлаш учун энг маъқул жой музхонадир). Ўрта токчаларда ҳарорат бир оз юқори – унда тайёр овқат, сут, ярим тайёр маҳсулотларни сақлаганингиз маъқул. Унча-мунчага айнимайдиган ёғ, тухум, ичимликлар ва соусларни тепа токчада сақласангиз ҳам бўлади.

Совитиш бўлмасининг энг пастидаги қути мева ва сабзавотларни сақлашга мўлжалланган. “Айрим” музлатгичларда сархил сақлаш бўлмаси бор, унда ҳарорат ноль даражада бўлади. У кўкатлар, сабзавот ва мева ҳамда гўшт ва балиқ сақлаш учун жуда боп жойдир.

Контейнерлардан фойдаланинг

Бир маҳсулотнинг ҳиди бошқасиникига уриб қолмаслиги учун пластик ёки шиша контейнерчалардан фойдаланинг. Бу контейнерчалар ишингизни жуда осонлаштиради: нафақат маҳсулотларни янгидек сақлайди, балки музлатгич ичидаги жойни ҳам тежайди, устма-уст жойлаштирсангиз бўлади. Контейнерчалардаги маҳсулотлар сараланган ҳолда туради, истаган вақтингизда топишга қулайдир.

Агар сизда контейнерчалар бўлмаса, фольга ёки озиқ-овқат плёнкасидан фойдаланинг. Бозорда маҳсулотлар солиб бериладиган полиэтилен пакетларни эса музлатгичга йўлата кўрманг – ундаги нарса пўпанаклаб кетади.

Алоҳида-алоҳида сақланг

Саломатлик ҳақида гап кетганда маҳсулотларни алоҳида сақлаш лозимлигини эслатиб қўймасак бўлмайди. Хом гўшт ва балиқ билан бирга мева-сабзавотни сақлаш мақсадга мувофиқ эмас, қачонки улар герметик ўралган бўлмаса.

Бунақа ҳолатда маҳсулотлар бир-бирига зарар етказиши, натижада бутун оила заҳарланиши мумкин. Хом гўшт ва балиқни музлатгичга фақат контейнерчада ёки ўралган ҳолда қўйиш шарт.

Мева ва сабзавотларни ҳам бир токчада бир-бирига яқин ҳолда сақламаган маъқул, улар бир-бирининг чиришини тезлаштиради.

Тўғри музлатинг

Музхонадаги ҳарорат –18 даражагача. Бу ҳароратда маҳсулот жуда тез музлайди ва фойдали моддаларининг катта қисми сақланиб қолади. Музлатгичларнинг айрим турларида тез музлатиш функцияси бўлиб, ички бўлманинг ҳароратини –24 даражагача туширса бўлади.

Гўшт, балиқ, қўзиқорин, сабзавот ва мева-чеваларни алоҳида герметик пакетларда сақлаш лозим. Уларни ҳеч қачон қайта музлатмаслик керак, акс ҳолда витамин ва минераллари йўқолади, таъми бузилади. No Frost функцияли музлатгичлар бу масалада яхши ёрдамчидир.

Музлатилиши керак бўлган маҳсулотлар миқдори музлатгич йўриқномасида кўрсатилган миқдордагидан ортиб кетмаслиги лозим, акс ҳолда бу жараён кўп вақтни олади.

Тозаликни сақланг

Ҳа, фақат маҳсулотларни эмас, тозаликни ҳам сақлашни унутманг. Эътиборсизликка йўл қўйсангиз, музлатгичингиз зарарли бактериялар маконига айланади. Кўплаб музлатгичларнинг токча ва қутилари жойидан олинади, уларни тозаловчи воситалар билан ювиб туринг. Музлатгичнинг ички деворларини нам латта билан тез-тез артиб туриш керак. Гўшт ёки балиқнинг шираси музлатгич девори ва токчаларига тушмасин.

Музлатгични тўлдириб ташламанг

Агар бу қоидадан чекинсангиз, ҳарорат режими бузилади. Оқибатда маҳсулотлар айнийди.

Айрим музлатгичларнинг ўз-ўзига ташхис қўйиш тизими бўлади ва камера керагидан ортиқ илиқ бўлса, огоҳлантиради. Мабодо, музлатгичингизда бундай функция бўлмаса, консерва, ёрмалар, сабзавотлар, берк идишдаги шарбат ва соуслар, қовун-тарвузларни совуқ иқлимда эмас, хона ҳароратида сақлашингиз мумкин.

Озиқ-овқат маҳсулотларини совутгичда sқанча муддат сақлаш мумкин?

Озиқ-овқат маҳсулоти

Совутгичда

Совутгич музхонасида

Хом гўшт

3-5 кун

4-6 ой

Қийма

1-2 кун

3-4 ой

Гўштли таомлар

3-4 кун

2-3 ой

Сон гўшти

3-5 кун

1-2 ой

Колбаса

1 ҳафта

1-2 ой

Бутун парранда гўшти

1-2 кун

1 йил

Парранда гўшти бўлаклари

1-2 кун

9 ой

Қайнатилган парранда гўшти
(шўрвали ёки соусли)

1-2 кун

6 ой

Қайнатилган парранда гўшти
(шўрвасиз ва соуссиз)

3-4 кун

4 ой

Балиқ

1-2 кун

3-6 ой

Тухум

3 ҳафта

музхонада сақланмайди

Тухум оқи ва сариғи

2-4 кун

1 йил

Қаттиқ пишлоқ

3 ҳафта

6 ой

Юмшоқ пишлоқ

2 ҳафта

4 ой

Творог

5 кун

1 ой

Сариёғ

1 ой

3-6 ой

Музқаймоқ

совутгичда
сақланмайди

1-3 ой

Сут

5 кун

1 ой

Қуюлтирилган сут

4-5 кун

музхонада
сақланмайди

Мева ва сабзавотлар

3 ҳафта

мева сабзавотлар
қутисида 1 йил

Қулупнай ва бошқа майда мевалар ҳамда кўкатлар

1-2 кун

очиқ ҳолатда
1 йил

 

 

Интернет материаллари асосида

тайёрланди. 

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"