Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6531
10251
10205

+46
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
198714
230255
71032

+159223

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 494 415
Главная "ISTE'MOLCHI" Диабетли ретинопатия: кўз тўрпардасининг шикастланиши

diabet_160Республикамизда яшовчи аҳолида учрайдиган кўрлик ва хира кўришнинг асосий сабабларидан бири диабетли ретинопатия, яъни кўз тўрпардасининг шикастланиши бўлиб, асорати қон томирлари шикастланиши ҳисобланади. Эндикриналогия институтининг тадқиқотларига кўра, ушбу патология билан беморларнинг 48 фоизи хасталанган. Кўз тўрпардаси шикастланишининг ривожланиш хавфи, асосан, қандли диабетнинг давомийлигига боғлиқ.

Кўз тубидаги патологик ўзгаришлар кўп ҳолларда касаллик пайдо бўла бошлашидан 5-10 йил олдин кузатилади. Сўнгги йиллардаги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, баъзан ретинопатия қандли диабетнинг килиник даври бошланишида ҳам пайдо бўлмоқда.

Диабетли ретинопатиянинг хавфи шундаки, у тўрпарда томирларини хасталайди ва кўп вақтгача яширин даврда бўлади.

Беморлар диабетли тўрпарда шикастланишининг дастлабки даврида кўз нури сусайганини сезишмайди. Ушбу жараён фақатгина касалликнинг ривожланган даврида юзага чиқиб, тўрпарданинг марказий доирасига тарқала бошлайди. Кенг кўламдаги қон қуйилиши ва экссудация – сув ажралиш ҳолати рўй бериб, беморлар нарсаларни аниқ илғай олмаётгани ҳамда кўз остида қора доғлар пайдо бўлганидан шикоят қилишади.

Диабетли ретинопатиянинг II даври қон томирлари кенгайишининг кўплиги, ретинал нуқтали қон қуйилиши, экссудатив қаттиқ кўз ўчоғи ривожланиши билан характерланади. Кўриш қобилияти аста-секинлик билан пасайиб боради. Касалликнинг ривожланиш даврида эса сув ажралиш ўчоғлари бир-бири билан қўшилиб кетиб, тўрпарда ва томирлар атрофида шишлар пайдо бўлади.

Диабетли ретинопатиянинг III даври вена томирлари шикастланишининг кўплиги, юмшоқ суюқлик ажралиш ўчоқларининг ривожланиши, кўпгина ретинал қон қуйилиши, томир шунтларининг пайдо бўлиши билан белгиланади.

Касалликнинг оғир шакллари охир оқибатда ногиронликка олиб келади.

Препролифератив диабетли ретинопатия, яъни тўрпарда шикастланишининг кейинги бочқичи – кўз диски нерви, тўрпарда ва темпорал томирлар атрофида янги ташкил топган томирларнинг кўплиги билан характерлидир. Касалликнинг ривожланиш даврида тез-тез тўрпарда олдига қон қуйилиши натижасида шишли тўқималар пайдо бўлади. Тўрпарданинг тортилиши натижасида кўзнинг кўриш қобилияти пасайиб боради.

Диабет натижасида кўз тубида ўзгаришлар пайдо бўлганида ҳам кўзнинг кўриш қоблияти ижобий бўлиши мумкин. Бемор касаллик ривожланаётганлигини кўз шифокори қабулига боргунига қадар сезмаслиги ёки кўзнинг кўриш қоблияти сусаймагунича билмаслиги мумкин. Шунинг учун қандли диабет билан оғриган беморлар кўзнинг кўриш қобилиятини режали равишда назорат қилиб туришлари муҳим саналади.

Кўриклар ўтказишнинг давомийлиги:

• Беморнинг илк текширувлари қандли диабет диагнози қўйилиши билан ўтказилади;

• диабетик ретинопатия аниқланмаганида ҳам – бир йилда бир маротаба;

• диабетик ретинопатия белгилари аниқланганида – кўрик 6 ойда 1 маротаба, керак бўлса тез-тез, масалан, ривожланаётган диабетик ретинопатияда ёки унга яқин касалликларда;

• диабетик ретинопатия учраган ҳомиладорликда, артериал қон босимида, сурункали буйрак касалликлари натижасида хавф гуруҳи пайдо бўлиши мумкин. Бунда беморлар касаллик асоратларининг олдини олиш учун назорат қилинадилар.

Кўриш қобилиятининг кутилмаганда сусайиши ёки диабет билан оғриган беморлар кўзларида пайдо бўлган бошқа асоратлардан шикоят қилишганда, кўз шифокори қабулига қачон борганидан қатъи назар, тезкорлик билан текширув ўтказилади.

Ҳозирги пайтда қандли диабетни радикал тузатиш йўллари йўқ. Диабетик ретинопатияни вақтида аниқлаш ва дастлабки давридаёқ бошланган даво чоралари кўз қобиғида томирлар ўзгаришининг олдини олишга ҳамда касалликни тўхтатиш имконини беради. Кўпгина клиник тадқиқотларда аниқланишича, диабетик ретинопатия ривожланиши ва қондаги қанд даражаси ўртасида боғлиқлик мавжуд. Шунинг­дек, диабетик ретинопатиянинг асосий профилактик усулларидан бири – қандли диабетни йўналтирилган инсулинтерапия йўли орқали кўп вақт ва максимал ҳолатда ушлаб туриш мумкин.

Қондаги қанд миқдори бир меъёрда бўлишини касалликнинг бошланишидан олдин эътибордан қочирмаслик керак.

Диабетли ретинопатияда даволаниш чораси:

• Зарарланган тўрпарданинг скрининги ва динамик кузатув ҳамда унинг ҳолати мониторинги;

• Углеводли ва липид алмашинувининг оптимал компенсацияси, артериал қон босмини назорат қилиш, буйраклар функциясини нормаллаштириш ва бошқалар;

• Зарарланган тўрпардани даволаш;

Диабетли ретинопатия даволанишининг турлича медикаментоз услублари мавжуд бўлиб, улар замонавий офталмологияда кенг кўламда самарали қўлланилади. Тўрпарданинг кимёвий моддалар билан зарарланиши, углевод алмашинувининг бузилиши, қон таъминланишининг камайиши ва ҳужайра тизими ҳамда иммунитетнинг бузилиши диабетик ретинопатиянинг муҳим асосларидан ҳисобланади.

Даволашнинг кейинги босқичи – лазер жарроҳлиги. Лазерли фотокоагуляция янги пайдо бўладиган томирлар, кўриш органидаги асосий ўзгаришларнинг ривожланишини камайтиришга, жумладан, кўзга қон қуйилиши, тўрпарда қаватларининг тортилиши, иккиламчи глаукомалар ва кўз қорачиғи атрофидаги чандиқларга йўналтирилади.

Гулноза ДАЛИМОВА,

ЎзМУ тиббий бўлими ўқитувчиси.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"