Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4876
4961
5935

-974
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
86800
205121
151672

+53449

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 548 525
Главная "ISTE'MOLCHI" Кўп пул сарфламай десангиз...

kommunal_160Электр энергиясига эҳтиёжимиз тобора ошиб бормоқда. Бу ҳол эса истеъмолчи сифатида электр энергиясидан оқилона фойдаланишни талаб этади. Шундай экан, кундалик турмушимизда зарур бўлган электр асбоб-ускуналар, ёритгич ва иситгичлар ҳамда совутгичларнинг энг тежамкорини танлашимиз лозим. Қуйида биргина ёритгичларнинг камчилик ва афзалликларини таққослаш асносида сифатли маҳсулотни танлаб олиш имконидан фойдаланасиз, деган умиддамиз.

Оддий чўғланма ёритгич (лампочка) кўп энергия сарфлаши билан бирга, хизмат қилиш муддати ҳам жуда кам, яъни минг соат ишлай олади, холос. Шундан электр энергиясининг 5 фоизи ёритишга сарфланса, 95 фоизи иссиқлик билан чиқиб кетади. Шунингдек, газ билан тўлдирилган ёритгичлар ҳам кўп энергия сарфлаб, хизмат кўрсатиш муддати 6 минг соат бўлса-да, атроф-муҳит учун зарарлидир. Бундай ёритгичларни йўқ қилиш учун ҳам анча меҳнат талаб этилади.

Бугунги кунда мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган замонавий светодиодли ёритгичлар эса энергияни анча кам сарфлаши билан бирга, 50 минг соатгача хизмат қилади. Статистик маълумотларга қараганда, бир хонадаги ёритгич ўртача бир кунда 8 соат, йилига ўртача 2 минг 920 соат ёниб туради.

Масалан, 100 Втли чўғланма ёритгич бир йилда 292 кВт/соат энергия сарфлайди. Бир кВт/соат энергия нархининг 228 сўм 60 тийинлигини ҳисобга олсак, йил давомида 66 минг 751 сўм 20 тийинлик энергия сарфланади. Замонавий 13 Втли светодиодли ёритгичлар бир йилда бор-йўғи 38 кВт/соат, атиги 8 минг 677 сўмлик энергия сарфлайди. Бунга ёриткичнинг ўртача таннархини ҳам қўшсак (19 минг сўм), жами харажатимиз 27 минг 677 сўмни ташкил этади. Бундан кўриниб турибдики, битта светодиодли ёритгичимиз бизга 58 минг 74 сўмни иқтисод қилишимизга сабабчи бўлади.

Шундай экан, ҳурматли истеъмолчилар, электр энергия­сини сарфлаш билан бирга, уни тежашни ҳам ўрганмоғимиз лозим. Ахир энергия тежалиши оилангиз бюджетига фойда бўлибгина қолмай, бундай замонавий ёритгичларда, ўзимиз ва фарзандаларимиз хавфсиз бўлади. Келинг, тежамкор истеъмолчи бўлайлик. Зеро, электр энергиясини тежаш ва ундан унумли фойдаланиш давр талаби ҳамда истеъмолчининг бурчидир.

Марғуба ОЛТИБОЕВА,

Бағдод тумани ИҲҲҚЖ мутахассиси.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"