Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6524
10251
10205

+46
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
198707
230255
71039

+159216

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 494 408
Главная "ISTE'MOLCHI" Инсофингиз борми, биродар

gisht_160Хатирчи тумани Янгиробот қўрғонида яшовчи И.Ҳалимов уй қурилиши учун “Хатирчи ҳунари” сервис ва маиший хизмат кўрсатиш бирлашмасига аъзо бўлган Фарҳод Остонаевдан ғишт сотиб олади. Уйига келтириб берилган 10 000 дона ғишт учун 650 000 сўм санаб беради. И.Ҳалимов бинони тиклаш жараёнида ғиштларни санаб кўради ва 1500 дона ғишт камлигини аниқлайди.

“Билса ҳазил, билмаса чин” қабилида иш юритган тадбиркор Ф.Остонаевнинг ушбу ҳаракатлари Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ўрганилди. Ўз айбига иқрор бўлган тадбиркор истеъмолчидан узр сўради ҳамда етказилган моддий зарар – 97 500 сўмни қайтариб берди.

 

Ўқийман деса, газета йўқ

Нарпай туманининг Бахт қишлоғида яшовчи Э.Искандаров 5 ойдан буён ўзи обуна бўлган газеталарни ололмаётгани сабабли ҳуқуқи ҳимоя қилинишини сўраб, Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ишонч телефонига мурожаат қилди. Мурожаат Нарпай тумани ИҲҲҚЖ ходимлари томонидан ўрганилиб, қуйидагилар аниқланди.

Истеъмолчига вақтли матбуот нашрларини етказиб берувчи Оқтош почтаси Каттақўрғон тумани почтасига қўшилган. 2018 йилнинг 1 апрелидан Нарпай тумани почтаси фаолияти йўлга қўйилган. Бугунги кунда почта ходимлари томонидан Э.Искандаровга барча газета ва журналлар мунтазам ва ўз вақтида етказиб бериляпти.

Асоссиз қарздорликлар

Узун туманидаги “Истиқлол” маҳалласида истиқомат қилувчи Ў.Ражабов туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ариза билан мурожаат қилди. Унда келтирилишича, туман электр таъминоти корхонаси томонидан фуқарога нисбатан 3 700 000 сўм асоссиз қарздорлик ҳисобланган.

Ариза жамият ходимлари томонидан ўрганилганда, истеъмолчининг ҳақ экани исботланди. Ў.Ражабов хонадонига ҳисобланган салкам тўрт миллион сўм асоссиз қарздорлик бартараф этилди.

Қашқадарё вилоятининг Миришкор тумани Янги Миришкор шаҳарчасидаги “Турон” маҳалласида яшовчи Эргаш Умаров туман газ идораси ходимлари хизматидан норози бўлиб, туман ИҲҲҚЖга шикоят аризаси билан мурожаат қилди.

Мазкур мурожаатни ўрганиш мобайнида истеъмолчи хонадонига 2 170 109 сўм қарздорлик нореал ҳисоблангани аниқланди. Мутахассислар кўмагида қайта-ҳисоб қилиниши натижасида икки миллион сўмдан ортиқ асоссиз қарздорлик истеъмолчи ҳисобидан чиқарилди.

 

Сотувчи хатосини тан олди

Булунғурлик Журъат Жўлматов Самарқанд шаҳридаги “Мармар” бозори ҳудудида жойлашган оптика дўконидан 3 600 000 сўмга 2 дона эшитиш мосламасини харид қилади. Мослама отасининг қулоқларига мос тушмайди. Шу боис, уни дўконга қайтариб олиб боради. Сотувчи пулини бир ой давомида берамиз, деб аппаратни олиб қолади. Истеъмолчи ваъда қилинган муддат давомида пулларини деярли қайтариб олади. Бироқ охирги 180 000 сўмни олиш борасида мушкуллик юзага келади. Бир неча кунлик сарсонгарчиликдан сўнг Ж.Жўлматов Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари вилоят ҳудудий бирлашмасига шикоят аризаси билан мурожаат қилди. Мурожаат ҳудудий бирлашманинг шаҳар жамияти мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди ва сотувчига соҳага оид қонун талаблари тушунтирилди. Хатосини тан олган сотувчи қолган пулларни дарҳол қайтариб берди.

МИБ ҳам адашади

Жорий йилнинг 24 май куни Андижон тумани “Янгиобод” МФЙ Янгиобод кўчасида яшовчи Х.Раззоқов хонадонида фойдаланилган электр энергияси учун МИБ томонидан ҳисобланган 941 000 сўм нореал қарздорликдан норози бўлиб шикоят қилди. Фуқаронинг мурожаати юзасидан туман ИҲҲҚЖ мутахассислари томонидан ўрганиш ўтказилди. Ўрганиш жараёнида тўловлар компьютер базасига киритилмай қолгани аниқланди. Муаммо истеъмолчи фойдасига ҳал қилинди.

Шерали САТТОРОВ,

ЎИҲҲҚЖФ бўлим бошлиғи.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"