Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932
Главная "ISTE'MOLCHI" Сифатсиз торт

tort_160_2121Нукус шаҳрининг 22-кичик туманида яшовчи К.Бекбўсинов қизининг таваллуд кунига торт совға қилмоқчи бўлади. Шу сабабли у Нукус деҳқон бозорида жойлашган қандолат маҳсулотлари дўконидан 45 минг сўмга торт харид қилади. Аммо уйга олиб боргач, тортнинг кремини татиб кўрган турмуш ўртоғи маҳсулотнинг сифатсиз эканлигини, уни бошқасига алмаштириб келиши лозимлигини айтади. Истеъмолчи савдо дўконига қайтиб бориб, тортни сифатлисига алмаштириб беришни сўрайди, бироқ тадбиркор унинг талабини рад этади.

Бу ҳолдан норози бўлган К.Бекбўсинов шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига оғзаки мурожаат қилади. Жамият ходимларининг олиб борган ўрганиши натижасида сифатсиз торт янгисига алмаштирилди.

 

Кўйлак пулини беш ой кутди

Нукус шаҳридаги Косбергенов кўчасида яшовчи А.Носирова шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига қилган мурожаатида қайд этишича, у “Нукус савдо” акциядорлик жамиятида жойлашган 263-дўкондан пластик карта орқали 110 000 сўмга кўйлак харид қилган. Бироқ унинг нуқсони борлиги сабаб қайтариб берган. Лекин орадан бир йилу беш ой ўтса ҳамки, кўйлак учун тўлаган пули тадбиркор томонидан қайтариб берилмаган.

Мазкур мурожаат асосида ўтказилган ўрганиш жараёнида савдо ўрни тадбиркор Х.Сапаровага тегишлилиги ва истеъмолчи ҳақиқатан ҳам ушбу дўкондан 2017 йил 8 декабрь куни харидни амалга оширгани аниқланди. ИҲҲҚЖ ходимларининг олиб борган тушунтиришлари натижасида фуқаронинг 55 000 сўм пули нақд ҳамда қолган 55 000 сўми пластик картасига тушириб берилди.

 

 

 

Қўполлиги панд берди

Беруний туманининг Бийбозор кўчасида яшовчи Б.Султонов “Ўзкоммунхизмат” агентлиги Туямўйин – Нукус минтақалараро сув қувуридан фойдаланиш бошқармаси Беруний тумани сув тармоқлари филиалига қарзи йўқлиги ҳақида маълумотнома сўраб мурожаат қилади. Аммо филиал ходими Н.Абишов унга қўпол муомалада бўлиб, навбатда турмаслигини айтади ва маълумотнома бермайди.

Маълумотнома зарур бўлгани боис, фуқаро Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди. Жамият ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди ҳамда истеъмолчининг қарзи йўқлиги, аксинча, 62 989 сўм ортиқча тўлови мавжудлиги аниқланди. Б.Султоновга филиал томонидан маълумотнома ёзиб берилди, ходимдан эса тушунтириш хати олинди.

Дилшода ДАУЛЕТБАЕВА,

Қорақалпоғистон Республикаси ИҲҲҚЖФ

сектор бошлиғи.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"