Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932
Главная "ISTE'MOLCHI" Қаровсиз сув миноралари

suv_minora_160Юртимизда ичимлик сув етишмовчилиги долзарб масала ҳисобланади. Кейинги йилларда республикамизнинг сув танқис жойларида аҳолини марказлаштирилган ичимлик сув билан таъминлаш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Афсуски, бу муаммо тўлалигича ўз ечимини топаётгани йўқ.

Жумладан, Андижон вилоятининг Балиқчи туманидаги кўплаб маҳаллаларда ҳам ичимлик сув муаммоси мавжуд бўлиб, аҳоли қўлбола сув тортиш ускуналарини ўрнатиб олишган. Кўплаб ҳудудларда сув миноралари мавжуд бўлгани ҳолда улар мутлақо ишламаётгани кишини таажжублантиради.

2017 йил 20 апрелда Ўзбекистон Президентининг “2017-2021 йилларда ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастури тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Аммо унинг ижроси талаб даражасида эмас ва аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўляпти.

Жумладан, тумандаги “Сиза” маҳалласидаги 4 та кўчада 600 та хонадон мавжуд. Мазкур кўчаларнинг бирортасида 2005 йилдан буён ичимлик сув тармоғи ишламаяпти. Мавжуд минора носоз ҳолатда. Вилоят “Сувоқова” давлат унитар корхонаси томонидан ушбу маҳалланинг Сиза ва Узун кўчаларига 1 км.дан ичимлик сув тармоғини қуриш ишларини амалга ошириш учун “Саховат унуми” хусусий корхонаси бириктирилган. Сув минорасини тез кунда реконструкция қилиш ва тармоқни ишга тушириш учун режа белгиланди. Мазкур ишлар тўлиқ ҳажмда бажарилса, 2855 киши тоза ичимлик сув билан таъминланади.

“Ўлмас” маҳалласидаги 4 та кўчада 435 нафар фуқаро истиқомат қилади. Тоза сув – ҳаёт манбаи. Бир кун сувсиз қолган одамнинг дарди ёлғиз ўзига аён. Маҳалладаги Маърифат кўчасида жойлашган ҳамда ҳудуддаги барча кўчаларни ичимлик сув билан таъминлашга хизмат қиладиган минора 2005 йилдан буён фаолият кўрсатмайди. У занглаб, тешилиб, чириб кетган. Ушбу маҳаллада 6 км узунликда ичимлик сув тармоғини қуриш, 2,5 км узунликдаги қувур ўрнатиш ҳамда сув минорасини реконструкция қилиш лозим, шунда 2331 кишининг оғири енгил бўлади.

Тумандаги “Маллачек” маҳалласида эса аҳвол ундан ҳам баттар ҳолда. Найман, Мевазор ва Меҳр нури кўчаларида жойлашган 569 та хонадонда ичимлик сув мутлақо йўқ. Табиийки, узоқ йиллар фойдаланилмаган темир қувурлар занглаб, чириб, бир уюм металлоломга айланиб қолган. Ушбу маҳаллада 3 км тармоқни реконструкция қилиш ҳамда 5 км янги тармоқ тортиш, Меҳр нури кўчасида жойлашган сув минорасини таъмирлаш масаласи ечимини кутаётган бирламчи вазифа ҳисобланади .

Вилоятдаги муаммоларни ўрганиш бўйича ташриф буюрган республика ишчи гуруҳи томонидан, ушбу маҳалланинг Истиқбол кўчасига 750 метр, Бунёдкор кўчасига 300 метр узунликдаги ичимлик сув тармоғини тортиш учун “Саховат унуми” хусусий корхонаси бириктирилди. Шунинг­дек, миноранинг сув насоси таъмирлаш учун устахонага юборилди. Тармоқ ишга тушиши натижасида 2380 киши сифатли ичимлик сув билан таъминланди.

“Насриддинобод” маҳалласига кирар эканмиз, яхши умидлар билан тортилган қувурлар 8 йилдан буён чириб ётганига шоҳид бўламиз. Соҳибқирон ва Насриддинобод кўчасида жойлашган сув миноралари 11 йилдирки ишлатилмасдан, таъмирталаб ҳолга келиб қолган.

Шу кўчада истиқомат қилувчи ёши етмишга етган Ҳусанбой Эргашев афсус билан бундай дейди:

– Ичимлик сувдан бип-бинойидек фойдаланиб келаётган эдик. 2007 йилдан буён умуман сувсиз қолдик. Аввал мотор куйди, кейин электрга пул йўқ, деб узиб қўйишди. Ҳозир кўриб турган “качалкангиз”ни ўн йил деганда, яъни 2016 йили 200 минг сўмга ўрнатиб олдим. 40 метрдан тиниқ сув оляпмиз. Аммо сув минорасининг қувурлари 250 метрли бўлиб, унинг суви бўлакча эди. Тортиб олгандан кўра, оқиб келгани қулай эди-да, болаларим. Бу масала бўйи­ча бормаган жойимиз қолмади. Энди қувурлар ҳам чириб битди. Агар минора ишга тушган тақдирда ҳам қувурларни тўлиқ янгилаб чиқиш керак.

Бир нарсани тушуниш қийин. Бугунги кунда ер остида ичимлик суви бўлмаган ҳудудлар аҳолисига ҳам олис манзиллардан юзлаб чақирим қувурлар ётқизиш орқали ечилиши қийин бўлган муаммоларга ҳам чора топилаётган бир пайтда, Балиқчида бор имкониятдан ҳам унумли фойдаланилмаётганига қандай баҳо берса бўлади? Бугун сув илинжида бир киши 10 метр ерни қазиса, эртага бошқаси 20, 30 ва ҳатто 40 метр қазиб, беқиёс бойлигимиздан тартибсиз фойдаланмоқда. Уларнинг ҳам бирламчи эҳтиёжи тушунарли. Бироқ ер остида чучук сув ресурсларининг истиқболи қандай кечади?

Шуни ҳам айтиб ўтиш керак, сув таъминоти ташкилотлари зарур моддий-техника базаси, замонавий ускуналар, машиналар, механизмлар, таъмирлаш-фойдаланиш ва ўлчов техникаси билан жиҳозланмаган. Сув босимини ҳосил қиладиган минора ва резервуарлар ҳар бири атрофида бир қанча сотих унумдор ерлар бор. Айримлари мутлақо қаровсиз ва фойдаланилмасдан ётибди. Баъзиларида эса ойлик олмай ишлаётган қоровулларга иш ҳақи эвазига ушбу ерлардан фойдаланиш имконияти тақдим этилган.

Аҳоли сонининг муттасил ортиб бораётгани, янги турар жой массивларининг барпо қилинаётгани, энергия ва ресурсларни тежайдиган замонавий технология­лар жорий этиш асосида сув иншоотларини, сув қувурлари, насос станциялари, тақсимлаш узеллари ва водопровод тармоқларини модернизациялаш чоралари кўрилмаса, кафолатланган сув таъминотини йўлга қўйиб бўлмайди.

Лазиз РАҲМАТОВ,

журналист.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"