Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6532
10251
10205

+46
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
198716
230255
71031

+159224

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 494 416
Главная "ISTE'MOLCHI" Мақсад – халқаро меъёрларни жорий этиш

standart_160_211Мамлакатимизда кейинги йилларда иқтисодиётнинг барча соҳаларидаги устувор йўналишлардан бири жаҳон стандартларига мос, халқаро талабларга мувофиқлаштирилган товар ва маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни экспорт қилиш масаласидир. Бунинг учун товар ва маҳсулотларни техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, ўлчовларнинг ягоналигини таъминлаш ҳамда халқаро талабларга мувофиқлаштириш талаб этилади. Бу вазифаларни амалга ошириш “Ўзстандарт” агентлиги зиммасига юкланган. Агентлик Бош директори Абдуҳамид Каримов бугунги кунда бу борада амалга оширилаётган ишлар, кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида қуйидагиларни гапириб берди:

– Бизнинг асосий мақсадимиз Ўзбекистонда амал қиладиган техник регламентларни Европа ҳамжамияти, Евроосиё иқтисодий кенгашининг Божхона иттифоқи ҳамда МДҲ давлатлари техник рег­ламентлари, шунингдек, халқаро стандартлар талабларининг мамлакатимиз учун энг мақбуллари асосида ишлаб чиқишдир. Айни пайтда агентликда мавжуд бўлган 21 895 та меъёрий ҳужжатнинг 3 630 таси халқаро стандартлар билан уйғунлаштирилди.abduhamid_karimov

Тадбиркорларга экспортда қулайликлар яратиш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европа Иттифоқи комиссиясининг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бўйича 77 та халқ­аро стандартлари, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг “Кодекс Алиментариус”нинг 27 та меъёрлари, “Global G.A.P” стандарти, “Ҳалол” туркумидаги 5 та стандарт, Органик сертификатлаштириш бўйича 4 та стандарт қабул қилинди.

Божхона Иттифоқида амалда бўлган 52 та техник регламентдан 25 таси мамлакатимизда тасдиқланган техник регламентлар билан уйғунлаштирилди. Жойларда хатловлар ўтказилиб, маънан эскирган, бозор механизмларига мос бўлмаган 556 та стандарт бекор қилинди.

Бунда халқаро меъёрлар билан уйғунлаштириш даражаси паст бўлган кўрсаткичлар пахта саноа­ти (3,7 фоиз), чарм пойабзал саноати (10,6 фоиз), кимё саноати (7 фоиз), вино саноати (6,8 фоиз), табиатни муҳофаза қилиш (13,5 фоиз), нефть ва газ саноати (13,2 фоиз), қурилиш саноати (9,8 фоиз) соҳаларига тўғри келади.

Жорий йилнинг биринчи чорагида 154 та стандартни қабул қилиш белгиланган бўлиб, амалда 1 апрель холатига 309 та халқаро стандарт қабул қилинди.

Афсуски бу иш ҳамма ташкилотларда ҳам тўла бажариляпти деб бўлмайди. Масалан, ҳозиргача “Ўзэл­техсаноат” АКда режадаги 16 тадан 2 та, Қурилиш вазирлигида режадаги 10 тадан 4 та стандарт қабул қилинган ва тасдиқланган, холос.

Энг ачинарлиси, “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси, “Ўздонмаҳсулот” АЖ, Давлат экология қўмитаси, “Ўзбекчармпой­абзали” уюшмаси, “Ўзпахтаёғ” АЖ, Олмалиқ ТМК ва Навоий ТМК, “Ўзвиносаноатхолдинг” ХК ва “Ўзпахтасаноат” АЖда халқаро стандартни жорий этиш ишлари умуман ташкил этилмаган.

Биз агентлик тизимидаги лабораторияларни модернизациялаш ва қайта жиҳозлаш бўйича белгиланган режаларга асосан, ўтган йили 10,8  млрд. сўмга 401 дона замонавий ва тезкор усулларда ишлайдиган ускуналар харид қилдик. Натижада ҳудудларда қўшимча 824 турдаги синов услублари (шундан 401 таси халқаро) ва 61 турдаги ўлчов воситаларини қиёслаш ўзлаштирилди.

Вилоят деҳқон бозорларида етишмайдиган тарозиларни харид қилиш ва механик тарозиларни замонавийлари билан алмаштириш мақсадида жорий йил учун харид режалари тасдиқланди. Жами 1 604 дона электрон тарозиларни харид қилиш белгиланган бўлиб, жорий йилнинг биринчи чорагида 1 525 дона (95 фоиз) сотиб олинди. Афсуски бу кўрсаткич Жиззахда 67 фоиз, Наманганда 83 фоиз, Самарқандда 77 фоиз, Сурхондарёда 81 фоиз, Хоразмда эса 49 фоизни ташкил этмоқда. Бу мазкур вилоятларда тасдиқланган режа-жадвал ижроси белгиланган муддатларда бажарилмаётганини билдиради. Шу боис биз тегишли амалий чораларни кўряпмиз.

Шу ўринда алоҳида таъкидлаб ўтишимиз лозимки, мувофиқликни баҳолаш тизимини ривожлантириш ва тадбиркорлик субъектларига маҳсулотларни сертификатлаштиришда бир қатор қулайликлар яратилди.

Масалан, вино маҳсулотларининг экспорт географиясини кенгайтириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлигини ошириш мақсадида халқаро сертификатларни расмийлаштириш йўлга қўйилди.

Шунингдек, тўқимачилик маҳсулотларини Европа давлатларига экспортини янада соддалаштириш мақсадида халқаро ОЕКО-ТЕХ 100 стандартларини республикада жорий этиш ва шу стандартлар талаблари асосида синов ишларини ўтказиш бўйича амалий ишлар бошланди.

Халқаро ва икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича агентлигимиз Хитой, Россия, Германия, Буюк Британия, Франция, Туркия, жами 33 мамлакат билан 47 та битим ва келишувлар имзолади.

Бугунги кунда “Ўзстандарт” агентлиги Халқаро стандартлар ташкилоти (ISO), Халқаро электротехника комиссияси (МЭК), Минтақавий метрология ташкилоти (COOMET), Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича давлатлараро кенгаш (МГС) ва бошқа бир қатор халқаро ташкилотлар аъзоси ҳисобланади.

2018 йилда хорижий давлатларнинг стандартлаштириш идоралари билан олиб борилаётган ҳамкорлик муносабатларини сифат жиҳатдан яхшилаш мақсадида Туркманистон, Швеция, Хитой, Англия, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Латвия, Германия, Сингапур, Россия, Беларусь, Қирғизистон давлатлари билан 2018-2020 йиллар учун мўлжалланган ҳамкорлик дастури ишлаб чиқилди.

Маҳаллий янги узилган мева-саб­завот маҳсулотларини Европа Иттифоқи бозорига киришини таъминлаш мақсадида GlobalG.A.P. ва Organic халқаро стандартларини миллий стандартлар сифатида қабул қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Тадбиркорлик субъектлари учун ушбу стандартларга мувофиқ сертификатлаштириш масалалари бўйича қулай шароитлар яратиш мақсадида SGS (Швейцария), Intertek (Буюк Британия), Bureau Veritas (Франция) ва бошқа халқ­аро ташкилотлар билан шартнома тузиш ишлари давом этмоқда.

Енгил саноат маҳсулотларининг Европа Иттифоқи бозорига киришини таъминлаш мақсадида Oeko-Tex Standart 100 халқаро стандартини ишлаб чиқишимиз ва қабул қилишимиз лозим. Айни пайтда бу борада аниқ вазифалар белгиланган.

Туркия стандартлаштириш инс­титути билан тегишли синов ускуналарини сотиб олиш учун Туркия ҳукуматининг грантларини жалб қилишда кўмаклашиш, шунингдек, “Ўзбек-турк тест маркази” МЧЖ қўшма корхонаси қошида Oeko-Tex 100 стандарти талабларига мувофиқлигини баҳолаш лабораторияларини яратиш масалаларида техник ёрдам кўрсатиш бўйича келишувга эришилди.

Тиббий техникани метрология текширувидан ва даврий синовлардан ўтказиш, сифатини ошириш мақсадида “Bureau Veritas” ташкилоти билан Метрология соҳасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Ушбу келишувга мувофиқ, “Ўзстандарт” агентлигининг “Ўзбекистон миллий метрология институти” ДКда тиббиёт ташкилотларидаги ўлчаш функцияларига эга бўлган тиббий техника метрология текширувини ва даврий синовлардан ўтказишни амалга ошириш бўйича ихтисослашган лаборатория ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, “Ўзстандарт” агентлиги “Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат корхонаси Корея Республикасининг “BLITIX CO. LTD” компанияси билан ҳамкорликда “NIMKO Inspection” масъ­улияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонани ташкил этди.

Корхонанинг асосий фаолияти истеъмолчиларни сифатсиз, шу билан бирга фуқароларнинг ҳаё­ти, соғлиғи ва мол-мулкига хавф туғдирувчи, атроф-муҳитга зарар етказувчи ўзаро алмашинувчанлик ва мослашувчанлик талабларини ўлчаш услублари ҳамда ёрлиқлаш қоидалари бирлилигини таъминламайдиган маҳсулотлардан ҳимоялашдан иборат.

Зилола ТЎРАБЕК

қизи тайёрлади.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"