Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6529
10251
10205

+46
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
198712
230255
71034

+159221

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 494 413
Главная "ISTE'MOLCHI" Сузинг, соғлом бўласиз

suzish_160Сув спорти турлари бўйича спорт захираси ва юксак маҳоратли спортчиларни, сув спорти турлари бўйича болалар мураббийларини тайёрлаш ва селекция ишларини йўлга қўйиш, спорт муассасалари мураббийлари ва ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш мақсадида жорий йилнинг 3 май куни Вазирлар Маҳкамаси қарори имзоланди.

Мазкур қарорга мувофиқ, бир ой муддатда тизимдаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида сув спорти турларига ўргатадиган мураббийларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш 3 ва 6 ойлик қисқа муддатли ўқув курслари бўйича ташкил этилади.

Икки ой муддатда сузиш ҳавзалари сув спорти турлари билан шуғулланиш бўйича ўқув режалари, дастурлар ва адабиётлар билан таъминланади.

Икки ой муддатда бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган бассейнларни халқаро талабларга мос спорт анжомлари ва ускуналари билан таъминлаш тартиби тасдиқланади ҳамда шу тартиб асосида бассейнларни спорт анжомлари ва ускуналари билан таъминлаш режаси ишлаб чиқилади.

Уч ой муддатда тизимдаги бассейнларга кириш ва ўтиш жойларида видеокузатув мосламалари ҳамда турникетлар ўрнатилиши таъминланади.

Бассейнлар манзили, иш вақти, кўрсатиладиган хизмат турлари ва нархлари ҳақидаги маълумотлар Интернет жаҳон ахборот тармоғида дои­мий равишда кенг ёритилиши йўлга қўйилади.

Шунингдек, уч ой муддатда ҳудудлардаги таълим муассасаларининг бассейнлари хатловдан ўтказилади. Хатлов якунлари бўйича давлат ва хусусий шериклик асосида фойдаланишга бериладиган ҳудудларда жойлашган давлат таълим муассасаларининг бассейнлари рўйхати тузилади. Мазкур рўйхатни ҳамда давлат ва хусусий шериклик асосида фойдаланишга бериш шартлари тўғрисидаги маълумотлар Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштирилади. Келиб тушган таклифларга кўра, бундай бассейнларни ижарага бериш тизими жорий этилади.

Спорт баркамол авлодни тарбиялашнинг муҳим воситаларидан биридир. Шу боис, мамлакатимизда спортни ривожлантиришга катта эътибор қаратиляпти. Шаҳар ва қишлоқларимизда фарзандларимизнинг спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда. Мутахассисларнинг таъкидлашича, болалигидан спорт билан шуғулланган одам жисмонан соғлом бўлибгина қолмай, қатъий иродали, кучли феъл-атворли, мақсад сари интилувчан шахс бўлиб шаклланади.

Қуйида спортнинг, айниқса, сувда сузишнинг аҳамиятли томонлари хусусида батафсил тўхталамиз.

Болага спорт тури тақиқланган ҳолатлар борми?

Мутахассисларнинг фикрича, болани ўзининг ёшига мос спорт турига бериш лозим. Фарзандингиз спортнинг қайси турига қатнашишидан қатъи назар, уни спорт шифокори назоратидан ўтказиш тавсия этилади. Сабаби, боланинг жисмоний ҳолатидан келиб чиқиб, спортнинг қандай тури унга зиён етказиши мумкинлигини ҳам назардан қочирмаслик керак.

Қуйидаги касалликларда катта спорт бола учун тақиқланади:

Қандли диабетга чалинган болаларга фақат даволаш жисмоний тарбия машқлари рухсат этилади. Бу юрак фаолияти издан чиққан беморларга ҳам тегишлидир.

Кўриш қобилияти паст бўлган болаларга хоккей, футбол, баскетбол, волейбол, зарбли ва контактли яккакураш турлари тавсия этилмайди.

Бола сурункали тонзиллит, синусит, гайморит, нафас йўллари касалликлари билан оғриган бўлса, спортнинг “совуқ” турлари, яъни чанғи, конки, сузиш билан шуғулланиш тақиқланади.

Умуртқа поғонасида муаммолари бўлган болаларга енгил атлетика, теннис, бадминтон ва велосипед спорти билан шуғулланишга маслаҳат берилмайди.

Сузиш – энг хавфсиз, самарали, фойдали

Шифокорлар фикрича, энг хавфсиз, самарали ва фойдали спорт тури бўлган сузиш умуртқа поғонаси билан боғлиқ жиддий муаммоларни ҳал этиш имконини беради. Қоматни тўғрилайди, қон томирлари тизимига ижобий таъсир кўрсатади. Шунинг­дек, сузиш ички органлар фаолиятини мустаҳкамлаб, организмда қатъий иммунитет ҳосил қилади ва шу орқали мавсумий касалликларнинг олдини олишга кўмаклашади.

Сувда сузганда юрак фаолияти енгиллашади, тана чиниқади, су­зиш давомида қомат тик ва чиройли бўлади. Айниқса, болада сколиоз, кўк­рак қафаси деформацияси бўлганда ушбу спорт тури билан шуғулланиш жуда фойдали. Шу билан бирга, қандли диабет, семизлик, гастрит, бронхиал астманинг бошланғич босқичларида ҳам сувда сузиш наф келтиради.

Сув спорти танани соғломлаштириш билан бирга, озишга ёрдам беради. Сув одамни тинчлантиради, целлюлитни йўқотади, тери тонусини ошириб, қон айланиши тизимини яхшилайди, иммунитетни ошириб, бутун танани чиниқтиради. Бу спорт тури юрак тизимини мустаҳкамлашни истаган, инфаркт ёки инсультга чалинганлар учун ҳам жуда фойдали.

Жисмоний юкка сувда бардош бериш осон бўлгани боис, кўпгина хасталикларда сузиш фойдали саналади. Мутахассислар спортнинг сузиш тури билан болалар уч ёшдан бошлаб кичкинтойларга мўлжалланган бассейнларда шуғулланишлари мумкинлигини таъкидлашади.

Сузиш билан шуғулланишни истовчилар, аввал, йўриқчи ёрдамида сузишни ўрганиб олишлари зарур. Озиш учун эса ҳафтада 3 марта 1 соатдан сузиш машқлари билан шуғулланиш тавсия этилади.

Сув спорти кимларга тавсия этилмайди?

Мутахассисларнинг билдиришича, тери касалликлари, очиқ жароҳатлари ва яралари бор, кўз, қулоқ, томоқ-бурун хасталиклари билан оғриган ҳамда илгари инфекцион дардларга чалинган болалар сузиш спорти билан шуғулланишлари мумкин эмас.

Бундан ташқари, сил (туберкулёз)­нинг фаол шакли, юракнинг ревматик шикастланиши рўй берганда, ошқозон ёки ўн икки бармоқли ичак касаллигидан азият чекаётганлар ҳам сузиш машғулотларига қатнашмаганлари маъқул.

Шунингдек, шуғулланувчиларга узоқ муддат сувда қолиш тавсия қилинмайди, бу ҳолат буйракларни зўриқтиради.

Сувга тушгач, томирлар тортишиб қолмаслиги учун сузишдан аввал мушакларни бироз қиздириб олишни ҳам унутмаслик лозим.

Г.МУРОДАЛИЕВА тайёрлади.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"