Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3954
8223
8089

+134
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
118437
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 375 041
Главная "ISTE'MOLCHI" Таянч пунктларининг долзарб вазифалари

tayanch_160_11Жамиятнинг маънавий қиёфаси бевосита қонун устуворлигига боғлиқ. Қонунга бўйсуниб яшашни турмуш тарзига айлантирмас эканмиз, жиноятчиликнинг олдини олиш муаммо бўлиб қолаверади. Бунда фуқаролар, давлат ва нодавлат ташкилотлар, муассасалар ходимларидан қонунга сўзсиз итоат этиш, уни ҳурмат қилиш талаб этилади.

Бошқарувнинг асосий белгиларидан бири – мақсади, вазифалари ва функцияларининг ҳуқуқий тартибга солинганлиги. Маъмурий-ҳуқуқий нормалар бошқарув субъекти ва объектининг ҳуқуқий ҳолати, функцияларини мустаҳкамлайди, жамият бошқарув тизими ҳар бир иштирокчисининг масъулиятини оширади.

Таянч пунктларининг кенг кўламли фаолияти ҳам ҳозирги кунда муайян ҳуқуқий асосларига эга. Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни уларнинг юридик кучига кўра қонунлар ва қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ажратиш мумкин. Фаолиятнинг ҳуқуқий асослари – қонунлар ва қонунчилик ҳужжатларида ифодаланган қоидалар, фармойишлар ва кўрсатмалар ҳамда давлат органларининг ушбу фаолиятга доир буйруқ, йўриқнома ва бошқа норматив ҳужжатларининг йиғиндисидир.

Ички ишлар органлари, хусусан, таянч пунктлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини мазмунига кўра икки гуруҳга:

а) фуқароларнинг хулқ-атвори, ҳуқуқ ва эркинликларини, муайян ҳаракатларни амалга оширишда ўрнатилган тақиқлар ва уларни бузганлик учун жавобгарликни кўзда тутувчи нормаларни ўз ичига олган тартибга солувчи;

б) таянч пунктларининг вазифалари, функциялари, ваколатлари, фаолиятининг шакл ва усулларини белгиловчи нормаларни ўз ичига олган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ажратиб ўрганиш мумкин.

Таянч пунктлари фаолиятини самарали ташкил этиш ва бошқариш бу соҳадаги ҳуқуқий асосларни мунтазам мониторинг қилиб боришни, уларнинг ижтимоий ҳаётга қай даражада мослиги ва амал қилишини кузатиб боришни талаб этади. Бу эса, ўз навбатида:

1) ушбу соҳадаги қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ идоравий ҳужжатларининг Конституция ва қонунларга мослигини ўрганиш ва текшириш;

2) Конституциямиз норма ва қоидаларининг қонунлар ва қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда тўлиқ рўёбга чиқарилиши ҳамда уларнинг қўлланишини кузатиш;

3) қабул қилинаётган қонун ҳужжатларида ҳуқуқий нормаларнинг ўзаро боғланиши, комплекслиги ва уйғунлигини кузатиш ва ўрганиш;

4) соҳага доир қонун ва қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси амалда қай даражада таъминланаётгани, ҳаётга татбиқ қилинаётгани ҳамда жамиятга нафи тегаётганини ўрганиш;

5) амалдаги айрим қонун ва қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси таъминланмай, фақат қоғозда қолиб кетишига олиб келаётган сабаб ва шароитларни аниқлаш ва ўрганиш ҳамда бартараф этиш орқали уларни такомиллаштириш чораларини кўришга имкон беради.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш шароитида ҳуқуқни қўллаш фао­лиятини танқидий баҳолаш норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни татбиқ этиш жараёнидаги камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф этишга ёрдам беради. Ҳуқуқни қўллаш фаолияти миллий ҳуқуқий тизим ривожида муҳим ўрин тутишини инобатга олсак, ҳар бир ҳуқуқни қўлловчи мансабдор шахснинг ўз фаолиятига танқидий муносабатда бўлиш кўникмаларини шакллантириш лозим. Амалий тажриба шуни кўрсатадики, гарчи ҳуқуқни қўлловчи субъект тегишли ҳуқуқ нормаларини татбиқ этиш бўйича билимларга эга бўлса-да, аммо унинг амалиётдаги камчиликларни бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсияларидан ҳуқуқни қўллашда ва қонун ижодкорлиги фаолиятида оқилона фойдаланиш механизмини янада такомиллаштириш зарур.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, таянч пунктларида ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширишда ички ишлар органларининг ҳамкорликдаги фаолиятини ҳамда ички ишлар органлари таянч пунктларининг ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш фаолиятининг самарали ташкил этилишини таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш фуқаролик жамиятини ривожлантириш, фуқаролар ва юридик шахс­лар вакилларининг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиб, уларнинг манфаатлари йўлида ишларни ташкил қилиш долзарб вазифалардан саналади.

Аҳрор ҚАМБАРАЛИЕВ,

ИИВ академияси курсанти.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"