Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2698
4961
5935

-974
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84622
205121
151672

+53449

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 546 347
Главная "ISTE'MOLCHI" Замонавий Кинотеатрлар

tirkamali_160“Ўзмиллийбанк” республика ҳудудларида миллий кинематографияни ривожлантириш мақсадида 2018 йил давомида 52 та кинотеатрни қуриш, реконструкция қилиш лойиҳасини амалга оширишни режалаштирилган.

Давлатимиз раҳбарининг Бухоро вилоятига ташрифи давомида юртимизда намунавий кинотеатрлар, жумладан, ёзги типдаги ҳамда “мобиль кинотеатрлар” қурилиши бўйича лойиҳалар тақдимоти ўтказилган эди. “Ўзмиллийбанк” томонидан режалаштирилган ушбу ишлар “Миллий кинематографияни янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.

Бу режага асосан, республика бўйича 10 та кинотеатр реконструкция қилиниши, 70 ўринли 15 та 1 қаватли кинотеатр (умумий майдони 602 кв.м), 70 ўринли 15 та 2 қаватли кинотеатр (умумий майдони 1069 кв.м), 150 ўринли 12 та ёзги очиқ кинотеатр қурилиши (умумий майдони 400 кв.м) мўлжалланган.

Шу билан бирга, жорий йилда Бухоро вилоятининг Бухоро ва Когон шаҳарларида ҳамда Жондор ва Ғиждувон туманларида 4 та 2 қаватли янги замонавий кинотеатр қурилиши назарда тутилган. Ушбу кинотеатрлар 2018 йилнинг 4-чорагида ишга туширилади, натижада 70 та янги иш ўрни яратилади.

“Ўзмиллийбанк” ҳамда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги билан ҳамкорликда респуб­ликанинг энг олис шаҳар ва қишлоқларида аҳолига миллий ҳамда хорижий бадиий ва ҳужжатли фильмларни намойиш этиш мақсадида “мобиль кинотеатр” лойиҳасини амалга ошириш ниятида. Шунга кўра, 2 дона тиркамали кинотеатр олиб келиниб, йилига 120-150 минг кишига маданий хизмат кўрсатилади. Лойиҳанинг афзаллиги унинг мобиллиги, 30 дақиқа оралиғида кинотеатр кўринишига келиши, электр энергияси бўлмаган ҳолларда генератор ёрдамида ишлашидир.

Банк томонидан 2018 йилда “Ўзавтосаноат” АЖ билан биргаликда ишлаб чиқилган “Киноклуб” лойи­ҳаси учун республикамиз бўйлаб кўчма кино намойишларини ташкил этиш мақсадида 14 та “Дамас” автотранспорт воситаси сотиб олинади. Улар махсус жиҳозланган (кинопроектор, киноэкран, карнай ва овоз кучайтиргичлар) ҳамда бошқа зарур техник-ускуналарига эга бўлади.

Зилола ТЎРАБЕК қизи.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"