Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2695
4961
5935

-974
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84619
205121
151672

+53449

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 546 344
Главная "ISTE'MOLCHI" Менинг меҳрибон онам
Улуғ ўзбекнинг мунис аёли

Бугун эрта тонгдан онажоним ҳақида ёзгим келди... Оналар борасида кўп ва хўп ёзишган. Ҳар қандай фарзанд онаси ҳақида фикр айтмоқчи бўлса, сабрли, матонатли, қаноатли, болажон, меҳнатсевар, меҳрибон, серғайрат, дея таърифлайди. Ҳар кимнинг онаси ўзи учун жуда азиз. Бироқ барча оналар руҳан ва қалбан бир-бирига ўхшайди, назаримда.

Онажоним Тамара Абдуҳакимова 1951 йил 3 март куни Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ тумани Ёриқ қишлоғида таваллуд топган. Қишлоқдаги 15-ўрта мактабни аъло баҳоларга битириб, Тошкент давлат педагогика институтида таҳсил олган. Олийгоҳни битириб қайтган онажоним аввалига мактабда биология ўқитувчиси, кейинчалик эса директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари, сўнг мактаб директори вазифасида кўп йиллар меҳнат қилдилар.

1997 йилда волидам Ўртачирчиқ тумани ҳокими лавозимига тайинландилар. Мен болалигимдан онамни фақат меҳнат ва фаолият билан банд бўлган ҳолда кўриб улғайдим.

Туман ҳоким ўринбосари бўлиб ишлаб юрганларида онам шу тумандаги имконияти чекланган, ақли заиф болалар мактаб-интернатига тез-тез бориб туришни одат қилгандилар. Ҳали-ҳануз эсимда, биз онажонимнинг маслаҳатларига кўра, кичкина бўлиб қолган кийимлар ва пойабзалимизни интернатдаги болаларга олиб бориб берардик. Кунларнинг бирида онам шу мактаб-интернатдан бир ўғил фарзанд асраб олдилар. Ўша укамнинг исми Эркин. Орадан кўп вақт ўтмай, мазкур интернатга директор лавозимига тайинландилар. Шунингдек, анча йиллардан буён туманимиз депутати бўлиб ҳам фаолият юритиб келадилар.

Айни пайтда онажоним пенсияга чиққан бўлса-да, узоқ йиллик иш тажрибаларини авлодларга ўргатиш мақсадида ҳанузгача халқ хизматидалар. Биз оилада 10 нафар фарзандмиз. Шукрки, ҳаммамиз уйли-жойли. Ҳар бир оиланинг қувончли кунлари билан ёнма-ён қайғули кунлари ҳам бўларкан... 2007 йили оиламиз бошига оғир жудолик тушди. 20 ёшли укам Рустам ва унинг қайинопаси автоҳалокат туфайли бу ёруғ оламни тарк этишди. Бир кунда иккита жаноза ўқилди. Ёнма-ён қабр қазилди...

Бу айрилиқ ота-онамни жуда қаттиқ изтиробга солди. Аллоҳнинг оғир синовли кунларида сабр қилишга ўзларида куч тополган азизларим биз, фарзандларига чин маънода матонат тимсоли бўлишди. Ҳар сафар оила аъзоларимиз тўп­ланганида онажоним инсоннинг ҳаёти Аллоҳнинг иродасига боғлиқлиги, ҳаёт синовлардан иборатлиги, сабр аёл ва эркакнинг энг олий фазилати эканини бот-бот такрорлайдилар.

Насиб этса, мен ҳам ҳадемай қуда-андали бўламан. Онамдай муросали, киришимли, сабр-қаноатли қайнона бўлишни истайман. Борингизга шукур, волидам!

 

Онам матонатдан яралган хилқат,

Балки харсангтошдан олган сабрини,

Тан олинг, бор ахир битта ҳақиқат,

Гоҳида билмаймиз унинг қадрини.

Онам бир ниҳол-ку, парваришга зор,

Унга ҳам эътибор, ҳам меҳр керак..

Сиз улуғ ўзбекнинг мунис аёли –

Фарзандидан бўлак борми хаёли?!

Дилдора РАЗЗОҚОВА,

Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"